ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.11.2014 й. 324-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 27 ноябрдаги

324-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини

мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қон билан ишлаш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш тартибини белгилайди.


2. Қон билан ишлаш хизмати, идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат соғлиқни сақлаш тизимининг донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш бўйича ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари (кейинги ўринларда қон билан ишлаш хизмати муассасалари деб аталади) мажмуидан иборат бўлади.


3. Қон билан ишлаш хизмати муассасаларининг, шунингдек вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг донор қони ва унинг таркибий қисмлари масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли буйруқ билан белгиланади.



II. ҚОН БИЛАН ИШЛАШ ХИЗМАТИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ


4. Қон билан ишлаш хизмати қуйидагиларни ўз ичига олади:

Республика қон қуйиш маркази;

Тошкент шаҳридаги "Қон препаратлари" илмий-ишлаб чиқариш корхонаси;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қон қуйиш станциялари;

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги қон қуйиш станцияси;

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг қон қуйиш станцияси;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг донор қонини тайёрлаш билан шуғулланувчи қон қуйиш бўлимлари;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг донор қонини тайёрлаш билан шуғулланувчи қон қуйиш бўлимлари;

вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларининг қон қуйиш станциялари ва бўлимлари.

5. Қон билан ишлаш хизмати муассасалари ишларини ташкил этиш ва уларнинг тартиби:

республика аҳамиятига эга бўлган қон билан ишлаш хизмати муассасалари учун - тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан;

минтақавий аҳамиятга эга бўлган қон билан ишлаш хизмати муассасалари учун - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган низомлар билан аниқланади.


6. Қон препаратларини тайёрлаш билан шуғулланувчи қон билан ишлаш хизмати муассасалари ўз фаолиятини фармацевтика фаолиятига берилган лицензия асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширадилар.


7. Қон билан ишлаш хизмати қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этишни қуйидаги йўллар билан амалга оширади:

донор қони, унинг таркибий қисмлари ва препаратларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш;

аҳолини қон ва унинг таркибий қисмларини ихтиёрий равишда топширишга жалб этиш;

донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг хавфсизлик шароитларини таъминлаш;

донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ташишни ташкил этиш;

донор қони банкини яратиш ва янгилаб бориш;

қон билан ишлаш хизматини, донорликни қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини, уларни тайёрлашни ҳамда клиник қўлланишни ташкил этиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;

қон донорлиги бўйича маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантириш;

қон ва унинг таркибий қисмларининг ихтиёрий бепул донорлигини ривожлантириш бўйича нодавлат ноҳукумат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.

Қон билан ишлаш хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



III. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ,

ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАРНИНГ ҚОН БИЛАН ИШЛАШ

ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛАРИ


8. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида:

донор қони ва унинг таркибий қисмлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини таъминлайдилар;

ўз ҳудудларида қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этадилар;

қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантиришга маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратадилар.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишлари мумкин.


9. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ўз ваколатлари доирасида:

шахсларни донорлар сафига жалб этишда қон билан ишлаш хизматига кўмаклашадилар;

донорнинг аризасига биноан уни иш, хизмат ёки ўқиш жойидан тиббий кўрикдан ўтиш кунида, шунингдек қон топшириш кунида соғлиқни сақлаш муассасаларига тўсқинликсиз юборадилар, донорнинг ушбу кунларда иш жойида ёки хизмат жойида бўлмаслиги одамларнинг ҳаётига ёки саломатлигига хавф солишига, давлат мудофаасини, хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларнинг бажарилмаслигига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно;

қон топширишни ташкил этиш учун зарур хоналар тақдим этадилар;

донорга қонун ҳужжатларида белгиланган кафолатларни берадилар ва уни рағбатлантириш чораларини қўллайдилар.

Вазирликлар ва идоралар қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишлари мумкин.



IV. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҚОН

ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ

ДОНОРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Фавқулодда вазиятлар хавфи пайдо бўлганда ўз вақтида ҳаракатланиш, тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этиш ишларига тезкор раҳбарликни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

мўлжалланаётган донорлар рўйхатларини аниқлаштириш;

шикастланганлар учун қон топшириш шохобчаларини аниқлаш ва ташкил этиш;

донор қонини тайёрлаш бўйича кўчма бригадалар ташкил этиш;

донор қонини тайёрлаш ва текшириш учун реактивлар ва ускуналар захирасини яратиш;

аҳоли ўртасида қон донорлиги бўйича тушунтириш ишларини амалга ошириш;

донорларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини ва донор қонини тайёрлашда санитария-эпидемиология назоратини таъминлаш.


11. Фавқулодда вазиятларда донор қони таркибий қисмларига ҳамда препаратларига бўлган эҳтиёж ушбу Низомга иловага* мувофиқ, эҳтиёжнинг тури ва ҳисоби бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланади.



V. МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ


12. Қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини, донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш тадбирларини молиялаштириш белгиланган тартибда, давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 1 декабрь, 48-сон, 572-модда










































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск