Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2011 й. 62-сон "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллиги билан касалланишни камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2011 й.

N 62



2011-2015 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СИЛ

КАСАЛЛИГИ БИЛАН КАСАЛЛАНИШНИ

КАМАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сил касаллиги билан касалланишни камайтириш ва унинг олдини олиш дастури амалга оширилиши кейинги беш йилда касалланиш кўрсаткичини 38 фоизга, аҳолининг сил касаллиги туфайли ўлимини - 45 фоизга камайтиришни таъминлади.

Шу билан бирга, сил касаллигига қарши муассасалар фаолиятида профилактика даражасини ошириш ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати билан боғлиқ ҳал этилмаган масалалар ҳануз сақланиб қолмоқда. Сил касаллигига қарши муассасаларнинг аксарияти мукаммал таъмирлашни, реконструкция қилишни ва замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлашни талаб қилади, ярмидан кўпи кам қувватли ва мослаштирилмаган биноларга жойлаштирилган. Кўпчилик муассасалар фтизиатр врачлар, айниқса тор ихтисосли мутахассислик врачлари билан етарлича таъминланмаган.

Сил касаллиги профилактикаси ва уни даволаш ишларини янада такомиллаштириш, сил касаллигига қарши хизматнинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, республиканинг сил касаллигига қарши муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган:

2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши курашиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

сил касаллигига қарши муассасалар тармоғини мақбуллаштириш ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилган 2011-2015 йилларда сил касаллигига қарши муассасаларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг асосий параметрлари 2 - 4-иловаларга мувофиқ;

2012 - 2015 йилларда сил касаллигига қарши муассасаларни замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг асосий параметрлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши курашиш дастурини амалга ошириш бўйича 6-иловага мувофиқ таркибда Махсус комиссия тузилсин.

Махсус комиссия (А. Арипов)га Дастурни амалга ошириш бўйича ташкилий ишларнинг бутун комплекси бажарилиши юзасидан жавобгарлик юклансин. Комиссия ярим йиллик ва календарь йил якунлари бўйича тасдиқланган Дастур амалга оширилиши натижаларини Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида кўриб чиқиш учун киритсин.

Махсус комиссияга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг тақдимномаси бўйича ҳар йили тасдиқланадиган сил касаллигига қарши муассасаларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ йўналтирилган рўйхатига умумий тасдиқланган параметрлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки:

сил касаллигига қарши муассасаларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш марказлаштирилган инвестициялар ва соғлиқни сақлашга ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

замонавий тиббиёт анжомлари сотиб олиш ва уларни сил касаллигига қарши муассасаларда ўрнатиш амалга ошириладиган қурилиш ва таъмирлаш ишларига мувофиқ 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши курашиш дастурини бажариш бўйича Махсус комиссия томонидан тасдиқланадиган ҳар йилги жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ йўналтирилган рўйхатларига мувофиқ хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантлари ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасини ва Инвестиция дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда жалб этиладиган хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини ҳамда бошқа бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олган ҳолда сил касаллигига қарши муассасаларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашга капитал қўйилмалар ва бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг зарур лимитларини назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда "Ўзтиблойиҳа" масъулияти чекланган жамияти билан биргаликда аҳолига кўрсатиладиган даволаш-профилактика ёрдамининг сифати ва ундан фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқликни таъминлашни назарда тутган ҳолда сил касаллигига қарши муассасаларнинг янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектларга қўйиладиган санитария меъёрлари ва қоидалари бўйича мавжуд норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин.


5. Буюртмачи функциялари:

республика сил касаллигига қарши муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек сил касаллигига қарши муассасаларни замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига;

сил касаллигига қарши вилоят ва туман (шаҳар) муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларига юклансин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш даврида сил касаллигига қарши муассасаларнинг беморлари контингентини бошқа муассасаларга вақтинча ўтказиш жадвалини ва жойлаштирилишини ишлаб чиқсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Дастурни амалга ошириш учун хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини ҳамда бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш ишларини доимий асосда олиб борсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2011 йил 1 апрелдан бошлаб сил касаллигига қарши муассасалар ходимларининг соғлиқ учун хавфли ва оғир иш шароитлари муносабати билан тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида қўшимча белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, сил касаллигига қарши муассасалар ходимларининг тариф ставкаларига қўшимча миқдори оширилиши билан боғлиқ бюджетнинг қўшимча харажатлари соғлиқни сақлаш муассасалари бўйича маъмурий ва ёрдамчи ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига қопланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 10-11-сон, 99-модда.




Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 5 мартдаги

62-сон қарорига

2-ИЛОВА



2011-2015 йилларда сил касаллигига қарши

муассасаларни янгидан қуришнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

                   

Т/р


Муассасаларнинг номи


Сони


Ўлчов

бирлиги


Жорий

этила-

диган

қувват


шу жумладан, йиллар бўйича:


2011 й.


2012 й.


2013 й.


2014 й.


2015 й.



Республика бўйича ҳаммаси:

3

ўрин


50



50



жой


350

250


100



объект


1

1





қатнов


100


100




1

Сил касаллигига қарши туман (шаҳар) шифохоналари ва диспансерлари


1

ўрин


50



50



қатнов


100


100





Навоий вилояти


1

ўрин


50



50



қатнов


100


100





Зарафшон сил касаллигига қарши диспансери


1

ўрин


50



50



қатнов


100


100




2

Сил касаллигига қарши республика ва вилоят болалар санаторийлари


2

жой


350

250


100



объект


1

1






Қорақалпоғистон Республикаси


1

ўрин


250

250





объект


1

1






Нукус шаҳрида сил касаллигига қарши республика болалар санаторийси


1

жой


250

250





объект


1

1






Навоий вилояти


1

жой


100



100




Навоий шаҳрида сил касаллигига қарши болалар санаторийси


1

жой


100



100



                        

Изоҳ: сил касаллигига қарши муассасаларнинг номлари амалдаги титул номларга мувофиқ келтирилган. Сил касаллигига қарши муассасаларнинг расмий номларини тартибга солиш 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши курашиш дастурини амалга ошириш мобайнида назарда тутилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 5 мартдаги

62-сон қарорига

3-ИЛОВА



2011-2015 йилларда сил касаллигига қарши

муассасаларни реконструкция қилишнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

               

Т/р

Муассасалар номи


Сони


Ўлчов

бирлиги


Жорий

этила-

диган

қувват


шу жумладан, йиллар бўйича:


2011 й.


2012 й.


2013 й.


2014 й.


2015 й.



Республика бўйича ҳаммаси:


33

жой


1020

110

230

530

150


ўрин


5590

360

1190

1085

1400

1555

қатнов


1135


400

330

305

100

1

Республика ва вилоят сил касаллигига қарши шифохоналар ва диспансерлар


16

ўрин


4215

360

1090

805

1020

940

қатнов


755


250

330

175



Қорақалпоғистон Республикаси


2

ўрин


610


400


210


қатнов


150


100

50




Нукус шаҳридаги 1-сон Республика сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


400


400




қатнов


100


100





Нукус шаҳридаги 2-сон Республика сил касаллигига қарши диспансер (ДОТС плюс)


1

ўрин


210




210


қатнов


50



50




Андижон вилояти


1

ўрин


600




300

300

қатнов









Асака шаҳридаги вилоят сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин

600




300

300


Бухоро вилояти

1

ўрин


260





260

қатнов


100




100



Бухоро шаҳридаги вилоят сил касаллигига қарши диспансер

1

ўрин


260





260

қатнов


100




100



Жиззах вилояти

2

ўрин


210

40

90



80

қатнов


50


50





Жиззах шаҳридаги 1-сон вилоят сил касаллигига қарши диспансер

1

ўрин


130

40

90




қатнов


50


50





Пахтакор туманидаги 2-сон вилоят сил касаллигига қарши диспансер

1

ўрин


80





80

қатнов









Қашқадарё вилояти


1

ўрин


300





300

қатнов









Қарши шаҳридаги вилоят сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


300





300


Навоий вилояти


1

ўрин


260



260



қатнов


75




75



Вилоят сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


260



260



қатнов


75




75



Наманган вилояти


2

ўрин


310




310


қатнов


50



50




Наманган шаҳридаги вилоят сил касаллигига қарши диспансер

1

ўрин


230




230


қатнов


50



50




Наманган шаҳридаги вилоят сил касаллигига қарши шифохона


1

ўрин


80




80


қатнов









Самарқанд вилояти


1

ўрин


450


450




қатнов









Самарқанд шаҳридаги Вилоят суяк сили касалликлари шифохонаси


1

ўрин


450


450




қатнов









Сурхондарё вилояти


2

ўрин


385


150

235



қатнов









Термиз шаҳридаги вилоят сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


315


80

235



қатнов









Шўрчи туманидаги вилоят сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


70


70




қатнов









Фарғона вилояти


2

ўрин


520

320



200


қатнов


230


100

130




Фарғона шаҳридаги вилоят сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


320

320





қатнов


100


100





Қўқон шаҳридаги 2-сон вилоят сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


200




200


қатнов


130



130




Хоразм вилояти


1

ўрин


310



310



қатнов


100




100



Урганч шаҳридаги вилоят сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


310



310



қатнов


100




100


2

Туманлараро сил касаллигига қарши шифохона ва диспансерлар


5

ўрин


450


100

160


190

қатнов


100


50



50


Қорақалпоғистон Республикаси


3

ўрин


360


100

160


100

қатнов


50


50





Элликқалъа туманидаги 1-сон туманлараро сил касаллигига қарши шифохона


1

ўрин


100


100




қатнов


50


50





Чимбой туманидаги 3-сон туманлараро сил касаллигига қарши шифохона


1

ўрин


160



160



қатнов









Қўнғирот туманидаги 4-сон туманлараро сил касаллигига қарши шифохона


1

ўрин


100





100

қатнов









Жиззах вилояти


1

ўрин


60





60

қатнов


25





25


Зомин сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


60





60

қатнов


25





25


Сирдарё вилояти


1

ўрин


30





30

қатнов


25





25


Гулистон шаҳридаги туманлараро сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


30





30

қатнов


25





25

3

Туман (шаҳар) сил касаллигига қарши шифохона ва диспансерлар


7







ўрин


925



120

380

425

қатнов


180




130

50


Қорақалпоғистон Республикаси


2

ўрин


75




30

45

қатнов


30




30



Амударё тумани сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


45





45

қатнов









Мўйноқ тумани сил касаллигига қарши диспансер



1

ўрин


30




30


қатнов


30




30



Андижон вилояти


1

ўрин


120



120



қатнов


100




100



Избоскан тумани сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


120



120



қатнов


100




100



Наманган вилояти


1

ўрин


100





100

қатнов


50





50


Чуст сил касаллигига қарши диспансер

1

ўрин


100





100

қатнов


50





50


Сурхондарё вилояти


1

ўрин


180





180

қатнов









Денов сил касаллигига қарши диспансер


1

ўрин


180





180

қатнов









Тошкент шаҳри


2

ўрин


450




350

100


2-сон шаҳар сил касаллигига қарши шифохона


1

ўрин


350




350



Шаҳар болалар сил касаллигига қарши шифохона


1

ўрин


100





100

4

Республика ва вилоят сил касаллигига қарши болалар санаторийлари


5

жой


1020

110

230

530

150


қатнов


100


100





Тошкент шаҳридаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика болалар суяк сил касалликлари санаторийси


1

жой


230



230



қатнов


100


100





Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Чимён" Республика болалар сил касаллигига қарши санаторийси


1

жой


150




150



Андижон вилояти


1

жой


300



300




Андижон шаҳридаги Вилоят болалар сил касаллигига қарши санаторийси


1

жой


300



300




Бухоро вилояти


1

жой


230


230





Бухоро шаҳридаги "МохиХоса" вилоят болалар сил касаллигига қарши санаторийси


1

жой


230


230





Сурхондарё вилояти


1

жой


110

110






Жарқўрғон туманидаги вилоят болалар сил касаллигига қарши санаторийси


1

жой


110

110





              

Изоҳ: сил касаллигига қарши муассасалар номи амалдаги титул номига асосан келтирилган.

Сил касаллигига қарши муассасаларнинг номини тартибга солиш 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши курашиш дастурини амалга ошириш мобайнида назарда тутилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 5 мартдаги

62-сон қарорига

4-ИЛОВА



2011-2015 йилларда сил касаллигига қарши

муассасаларни мукаммал таъмирлашнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

            

Т/р


Муассасаларнинг номи

Сони


Ўлчов

бирлиги


Ишга

тушири-

ладиган

қувват


шу жумладан, йиллар бўйича:


2011 й.


2012 й.


2013 й.


2014 й.


2015 й.



Республика бўйича ҳаммаси:

8

ўрин


1420

390

380

60

450

140

қатнов


200

150

50




1

Сил касаллигига қарши республика ва вилоят шифохоналари ва диспансерлари


6

ўрин


1275

295

330

60

450

140

қатнов


100

100






Республика фтизиатрия ва пульмонология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази


1

ўрин


435

295

140




қатнов


50

50






Бухоро вилояти


1

ўрин


140





140

қатнов









Шофиркон тумани сил касаллигига қарши санаторийдаги 140 ўринли сил касаллигига қарши вилоят диспансери


1

ўрин


140





140

қатнов









Жиззах вилояти


1

ўрин


50




50


қатнов









Жиззах шаҳридаги сил касаллигига қарши вилоят болалар касалхонаси


1

ўрин


50




50



Қашқадарё вилояти


1

ўрин


400




400


қатнов









Китоб шаҳридаги сил касаллигига қарши вилоят шифохонаси


1

ўрин


400




400



Сирдарё вилояти


1

ўрин


190


190




қатнов


50

50






Янгиер шаҳридаги сил касаллигига қарши вилоят диспансери


1

ўрин


190


190




қатнов


50

50






Тошкент вилояти


1

ўрин


60



60



қатнов









Вилоят сил касаллигига қарши болалар диспансери


1

ўрин


60



60




қатнов








2

Сил касаллигига қарши туман (шаҳар) шифохоналари ва диспансерлари


2

ўрин


145

95

50




қатнов


100

50

50





Жиззах вилояти


1

ўрин


50


50




қатнов


50


50





50 ўринли Ғаллаорол сил касаллигига қарши диспансери


1

ўрин


50


50




қатнов


50


50





Самарқанд вилояти


1

ўрин


95

95





қатнов


50

50






Иштихон сил касаллигига қарши диспансери


1

ўрин


95

95





қатнов


50

50





                 

Изоҳ: силга қарши муассасаларнинг номлари амалдаги титул номларга мувофиқ келтирилган. Сил касаллигига қарши муассасалар (диспансерлар шифохоналар)нинг расмий номларини тартибга солиш 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши курашиш дастурини амалга ошириш мобайнида назарда тутилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 5 мартдаги

62-сон қарорига

5-ИЛОВА



2012-2015 йилларда сил касаллигига қарши

муассасаларни замонавий тиббиёт анжомлари

билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ


анжом тўпламлари сони

Т/р


Муассасалар-

нинг номи ва

тури


Рес-

пуб-

лика

бўйи-

ча

ҳам-

маси


шу жумладан, минтақалар бўйича


Қо-

ра-

қал-

по-

ғис-

тон

Рес-

пуб-

ли-

ка-

си


Ан-

ди-

жон

ви-

ло-

яти


Бу-

хо-

ро

ви-

ло-

яти


Жиз-

зах

ви-

ло-

яти


Қаш-

қа-

дарё

ви-

ло-

яти


На-

во-

ий

ви-

ло-

яти


На-

ман-

ган

ви-

ло-

яти


Са-

мар-

қанд

ви-

ло-

яти


Сир-

дарё

ви-

ло-

яти


Сур-

хон-

дарё

ви-

ло-

яти


Тош-

кент

ви-

ло-

яти


Фар-

ғона

ви-

ло-

яти


Хо-

разм

ви-

ло-

яти


Тош-

кент

шаҳ-

ри


Сил

касал-

лигига

қарши

рес-

пуб-

лика

муас-

саса-

лари


I

СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ВИЛОЯТ (ШАҲАР) ДИСПАНСЕРЛАРИ

1

Диагностика анжомлари


21

1

1

2

1

1

1

1

2

1

0

0

2

0

2

6

2

Даволаш анжомлари


130

9

10

9

10

10

2

9

7

1

10

9

10

1

10

23

3

Реанимация анжомлари


115

7

7

7

7

7

7

7

7

7

7

7

7

7

7

17


ЖАМИ


266

17

18

18

18

18

10

17

16

9

17

16

19

8

19

46

II

ТУМАН (ШАҲАР) ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИНИНГ МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ

1

Диагностика анжомлари


200

16

18

13

13

14

10

12

16

11

15

20

19

12

11



ЖАМИ


200

16

18

13

13

14

10

12

16

11

15

20

19

12

11



ҲАММАСИ


466

33

36

31

31

32

20

29

32

20

32

36

38

20

30

46

  





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 5 мартдаги

62-сон қарорига

6-ИЛОВА



2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида

сил касаллигига қарши курашиш дастурини

амалга ошириш Махсус комиссияси

ТАРКИБИ


Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Икрамов А.И.

-

Соғлиқни сақлаш вазири, комиссия раисининг ўринбосари


Тўлаганов Ш.А.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Шоабдурахманов Р.М.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Максумов Н.Э.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Сайдалиев С.С.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Бош давлат санитария врачи


Хожибеков М.Х.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Нуритдинов Б.Х.

-

"Ўзтиблойиҳа" МЧЖ директори


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Ахмедов А.А.

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


Юсупалиев Б.К.

-

Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, комиссия котиби


           

Изоҳ: Махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.



































































Время: 0.0368
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск