ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2004 й. 264-сон "Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2004 й.

N 264



СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА

ЭКСПЕРИМЕНТНИ ТУГАЛЛАШ ВА

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ республиканинг етакчи тиббиёт клиникалари негизида эксперимент тариқасида урология, жарроҳлик, кўз микрохирургияси ва кардиология бўйича тўртта Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ташкил этилган, улар замонавий, юқори технологияли ташҳис қўйиш ва даволаш тиббиёт анжомларидан фойдаланган ҳолда аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишга даъват этилган.

Аҳолига пулли асосда юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва тарифлари, беморларнинг имтиёзли тоифасини бепул даволаш, марказларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплаш принципларига босқичма-босқич ўтиши тартиби белгиланган.

Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда беморларга ташҳис қўйиш сифати ва уларни даволаш стандартлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, ташҳис қўйиш ва аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий усуллари жорий этилмоқда, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати бирмунча ошди, тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ўртача 1,4 баравар кўпайди.

Шу билан бирга, экспериментни амалга ошириш бўйича ишларнинг амалдаги аҳволи соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг қўйилган мақсадларига жавоб бермайди. Марказларни молиялаштиришнинг янги шарт-шароитларига тўла кўламда ўтиш ва аҳолига юқори малакали тиббий хизматлар кўрсатиш таъминланмаган.

Экспериментнинг муҳим вазифаларидан бири - берилган имтиёзлар ва мижозларга пулли хизмат кўрсатишга ўтиш натижасида бўшаб қолган маблағларни жамлаш ва уларни, биринчи навбатда, клиникаларни энг замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлашга ҳамда врачлар ва тиббиёт ходимлари меҳнатини уларнинг беморларни даволашга қўшган шахсий ҳиссасига мувофиқ рағбатлантиришга йўналтириш ҳал этилмаяпти.

Марказлар фаолиятини тартибга солувчи амалдаги қоидалар қўпол равишда бузилмоқда. Амбулатория-поликлиника ёрдами кўрсатишнинг ордерли тизими жорий этилмаган, тиббий хизматлар кўрсатишга клиника билан беморлар ўртасида шартномаларнинг мажбурий тузилишига доир талаблар бажарилмаяпти. Кўрсатилаётган тиббий хизматларга тарифларни тасдиқлаш масаласи ҳанузгача ишлаб чиқилмаган.

Аҳолига ҳам пулли асосда кўрсатилган хизматлар, ҳам имтиёзли тоифага кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобот ишлари зарур даражада олиб борилмаяпти. Кўп ҳолларда бу борада субъектив ёндашувлар намоён бўлмоқда, бюджет квотаси миқдори ошириб юборилмоқда.

Натижада, Марказларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларига ўтишига қарамай, худди илгаригидек бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб қолмоқда.

Экспериментни тугаллаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, соғлиқни сақлашда тиббий хизматнинг сифатини яхшилашга, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлашни ошириш учун тиббиёт марказларининг ўз даромадларини кўпайтиришга ҳамда Марказларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтирилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Соғлиқни сақлаш вазири Ф.Назировга, Молия вазири М.Нурмуродовга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонида қўйилган соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичи вазифаларини тўлиқ ҳажмда бажариш юзасидан улар томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаганлиги ва эксперимент давомида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини пухта мувофиқлаштириш таъминланмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши ҳамда марказлар фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ўзини ўзи молиялаштириш ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони ва Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифалар, қоидалар ва нормаларнинг сўзсиз бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси (А.А.Азизхўжаев) соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичи амалга оширилиши юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида Марказларнинг раҳбарлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳисоботларини йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқсин ва натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


2. Белгилансинки, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари:

республика аҳолисининг барча тоифаларига ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мажбурий риоя қилган ҳолда белгиланган тарифларга мувофиқ пулли асосда тиббий ёрдамнинг барча турларини кўрсатадилар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига 2-иловада белгиланган шахсларнинг фақат имтиёзли тоифасига республика соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган тартибда берилган ордерлар асосида мавжуд ўрин фондининг, унинг айланишининг ва поликлиникаларнинг беморларни қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобига истисно тариқасида бепул, юқори малакали, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатадилар;

Ўзбекистон Республикаси норезидентларига фақат пулли асосда тиббий ёрдам кўрсатадилар;

пулли асосда ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига кўрсатилган тиббий ёрдам учун даромадлар ва харажатлар бўйича алоҳида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни юритишга мажбурдирлар.


3. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мувофиқ кўрсатиладиган пулли тиббий хизматларнинг барча турларига тарифларни мустақил равишда тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан биргаликда пулли асосда кўрсатиладиган тиббий хизматларга тарифларни шакллантиришнинг умумий қоидалари ва методикасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


4. Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарларининг улар томонидан Марказларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтишининг келишилган жадвали қабул қилинганлиги тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинсин, унга кўра 2005 йилдан бошлаб Республика кўз микрохирургияси маркази, 2006 йилдан - Кардиология маркази, 2008 йилдан бошлаб эса - Урология маркази ва Академик В.Воҳидов номидаги жарроҳлик маркази ушбу принципга ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Марказларнинг жадвалда мўлжалланган муддатларда ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтишга эришишини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг жорий млоиявий таъминотига бюджет маблағлари ажратишни ҳар йили камайтириб боришни назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташҳис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш Қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш Тартиби 2-иловага мувофиқ;

Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага жойлаштириш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:

касалликларнинг оғирлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда ташҳис қўйиш ва даволаш сифати мезонларини танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари учун уларни ишлаб чиқиш ва риоя этилишини назорат қилишнинг ягона методикасини тасдиқласин;

хорижий етакчи клиникалар негизида юқори технологияли даволаш методларини ўзлаштириш учун Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган нормативлар асосида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг замонавий ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари, тиббиёт анжомлари билан 5-иловага мувофиқ жадвалга биноан қўшимча жиҳозланишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти 2004 йил мобайнида халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан марказларни замонавий юқори технологияли даволаш-ташҳис қўйиш асбоб-ускуналари билан жиҳозлашга кўмаклашиш учун имтиёзли кредитларни жалб қилиш масаласини ишлаб чиқсинлар.


8. Тижорат банкларига ва лизинг компанияларига Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.

Тижорат банклари ва лизинг компаниялари 2004 йил 1 июндан 2012 йил 31 декабргача Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига лизингга бериш мақсадида харид қилиб олиб келинаётган тиббиёт асбоб-ускуналари ва асбоблари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


9. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари 2004 йил 1 июндан 2012 йил 31 декабргача ўз эҳтиёжлари учун олиб келинаётган доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, шу жумладан протез ва сарфланадиган материаллар учун қўшилган қиймат солиғи ва бошқа божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар Марказларни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли йўналтирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2003 йил 17 мартдаги 140-сон қарорининг 5-банди, қарорга 6, 7 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 8 июндаги

264-сон қарорига

5-ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларини

замонавий ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари,

тиббиёт анжомлар билан жиҳозлаш

ЖАДВАЛИ

(бирлик)

Асбоб-ускуналарнинг номи


Ҳисобланган

эҳтиёж


Мавжуд

асбоб-

ускуналар


Қўшимча эҳтиёж


Жами


шу жумладан:


2004 йил


2005 йил


2006 йил


2007 йил


Урология маркази

Жами ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари


220

132

88

4

19

55

10

шу жумладан:









юқори технологияли асбоб-ускуналар


126

66

60

1

13

39

7

Кўз микрохирургияси маркази

Жами ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари


163

65

98

4

42

52


шу жумладан:









юқори технологияли асбоб-ускуналар


31

5

26

1

11

14


Кардиология маркази

Жами ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари


509

370

139

18

46

75


шу жумладан:









юқори технологияли асбоб-ускуналар


27

5

22

1

7

14


Академик В.Воҳидов номидаги жарроҳлик маркази

Жами ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари


1243

450

793

20

152

475

146

шу жумладан:









юқори технологияли асбоб-ускуналар


569

126

443

11

85

265

82

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 265-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 6, 53-модда.




























Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск