ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2000 й. 46-сон "Соғлом авлод" давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2000 й.

N 46



"СОFЛОМ АВЛОД" ДАВЛАТ

ДАСТУРИ ТЎFРИСИДА


Соғлом авлодни тарбиялашга, юксак умуминсоний қадриятлари асосланган ҳаётий ўрнига эга бўлган маънавий бой, ахлоқан етук, интеллектуал ривожланган, юқори билимли, жисмонан бақувват, ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2000 йилнинг "Соғлом авлод йили" деб эълон қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларга:

соғлом оилани шакллантириш ва оилада юксак маънавий-ахлоқий муҳитни ривожлантириш учун шарт-шароитларни такомиллаштиришга;

давлат, жамият ва оила томонидан соғлом фарзанд туғилишига эътибор ва ғамхўрликни кучайтиришга;

болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим олиши ва ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароитларни яхшилашга;

"Меҳрибонлик" уйларида, мактаб-интернатларда ва ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланаётган болаларга давлат томонидан ёрдамни кучайтиришга;

ижтимоий тафаккурда етук, ҳар томонлама камол топган ва соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши учун юксак масъулият психологиясини шакллантиришга, соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши масалалари бўйича аҳолига ялпи билим бериш тизимини яратишга йўналтирилган "Соғлом авлод" давлат дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, "Соғлом авлод" давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларни, уларнинг аҳамияти ва кўламларини, сарф-харажатлар ҳажмларини ва ижтимоий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, амалга ошириш 2000 йилда ва кейинги йилларда тегишли ресурслар билан таъминланиши керак.

Давлат дастури топшириқларининг унда белгиланган муддатларга мувофиқ сўзсиз бажарилиши учун ўзларига боғлиқ бўлган барча чора-тадбирларни кўриш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш вазирликлар, идоралар, ҳудудий ҳокимият ва бошқарув органлари ҳар бир раҳбарининг муҳим инсоний бурчи деб ҳисоблансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Соғлом авлод учун" жамғармаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда "Соғлом авлод учун" жамғармасида жамланаётган молиявий маблағларнинг миқдорлари ва манбаларини танқидий баҳолаб чиқсинлар ва бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

Жамғармани "Соғлом авлод" давлат дастурини амалга ошириш бўйича Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайдиган миқдорларда зарур молиявий манбалар билан тубдан мустаҳкамлаш;

вилоятларда Жамғарма филиалларини ташкил этиш, уларнинг тегишли моддий-молиявий баҳосини яратиш;

Жамғармани ва унинг ҳудудий филиалларини, биринчи навбатда, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминлаш бўйича таклифлар киритсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Соғлом авлод учун" жамғармаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган муддатларда тасдиқлашга киритсин.

Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 мартдаги 74-сон қарори.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва компаниялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари йилнинг ҳар чорагида ўз мажлисларида, манфаатдор органлар ва тузилмаларни жалб этган ҳолда, "Соғлом авлод" давлат дастурининг бажарилишини кўриб борсинлар. Йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича йил чорагидан кейинги ойнинг 5-кунигача Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот даврида Давлат дастури топшириқларининг амалга оширилиши якунлари тўғрисида таҳлилий ахборот тақдим этсинлар.


7. Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситалари қабул қилинган "Соғлом авлод" давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг роли ва аҳамияти кенг тушунтириб берилишини таъминласинлар.

Марказий телевидениеда ва вилоятлар телевидениеларида ҳамда Тошкент шаҳар телевидениясида "Соғлом авлод  бу бизнинг келажагимиз" махсус мунтазам кўрсатувини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Уни тайёрлашга юқори малакали мутахассислар, шифокорлар, психологлар, ота-оналар, тарбиячилар, ёзувчилар, журналистлар, соғлом авлод муҳофазасига дахлдор барча кишилар жалб этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасинннг Раиси                                          И. Каримов

       



















Время: 0.0315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск