ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1996 й. 283-сон "Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.1996 й.

N 283



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ватанимиз тиббиёт ва фармацевтика саноатини жадал ривожлантиришни таъминлаш, тармоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, дори-дармон воситалари ва тиббий анжомлар ишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўзфармсаноат" концерни, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда "Ўзфармсаноат" концернининг импортнинг ўрнини босувчи дори-дармон воситалари ва тиббий анжомлар ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқсин ҳамда уни республиканинг 1997 йилги инвестиция дастурига киритсин.


2. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси "Ўзфармсаноат" концерни билан биргаликда ўзига қарашли корхоналарнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланган ҳолда маҳаллий ўсимлик хом ашёси ва технологиялар асосида дори-дармон воситалари субстанцияларини саноат йўли билан ишлаб чиқариш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ва "Агробанк" АТБга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банкларига тиббиёт ва фармацевтика саноати корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш мақсадлари учун устувор тартибда имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.

4. Ватанимиз тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришни иқтисодий рағбатлантириш мақсадида:

"Ўзфармсаноат" концерни корхоналари ва ташкилотларига солиқларнинг барча турлари бўйича бюджетга тўланиши керак бўлган сумманинг 50 фоизи миқдорида 3 йил муддатга имтиёзлар берилсин, ушбу сумма фармацевтика индустриясини ривожлантиришга йўналтирилсин;

"Ўзфармсаноат" концерни корхоналари, шу жумладан қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотга қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқишда импортдан олинаётган хом ашё ва бутловчи материаллар қиймати 3 йил муддатга солиқ солинадиган базадан чиқарилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Асосий дори воситалари рўйхатини икки йилда камида бир марта ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқласин;

Асосий дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари, шунингдек тиббий буюмлар рўйхатига киритилган тиббий буюмларнинг давлат буюртмасини шакллантирсин ва уларнинг давлат тиббиёт муассасаларида бир ойлик захираси мавжуд бўлишини таъминласин.

7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказлаштирилган капитал маблағлар ва моддий ресурслар лимитлари прогнозларини, қурилишнинг аниқ мақсадли дастурларини тузишда тиббиёт ва фармацевтика саноати объектлари уларга биринчи навбатда киритилишини назарда тутсинлар.


8. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ҳар йили тиббий боғлаш материалларини кооперация асосида қайта ишлаш ва ўзимизда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун "Ўзфармсаноат" концернига пахта толаси лимитларини назарда тутсинлар.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фармацевтика саноатини ривожлантиришга, дори-дармон хом ашёси, тайёр дори-дармон воситалари, тиббий анжомлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва янгиларини қуришга мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар маблағларини жалб этиш ишларини ташкил этсинлар.


10. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси улгуржи операциялар бўйича дори воситалари, тиббий буюмлар харид қилишга йўналтириладиган пул маблағлари устувор конвертация қилинишини таъминласин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига 5-илованинг "Дори-дармон воситалари" 1-бандидан ТИФ ТН 3003 ва 3004 товар кодлари чиқариб ташлансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С. Саидқосимов ва Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов















































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск