Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида Намунавий Низом ( ЎзР ВМ 22.08.1998 й 361-сон қарорга 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 августдаги

361-сон қарорига

1-ИЛОВА


Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

               

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом "______________" акциядорлик жамияти Акциядорлари умумий йиғилиши мақомини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.


1.2. Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда __________ __________________ акциядорлик жамияти уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.


1.3. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиши шарт (очиқ акциядорлик жамияти Акциядорларининг умумий йиғилиши шахсан қатнашиш шаклида, ёпиқ акциядорлик жамияти Акциядорлар умумий йиғилиши шахсан қатнашиш ёки сиртқи шаклда ўтказилади).


1.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши Жамият уставида белгиланган муддатларда, бироқ молиявий йил тамом бўлгандан кейин олти ойдан кечикмай ўтказилади. Акциядорларнинг ҳисобот Умумий йиғилишида яккабошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этучи орган раҳбари билан тузилган шартномаларни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисидаги масала, жамият фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот ва қонунда назарда тутилган бошқа масалалар мажбурий тартибда кўриб чиқилади.

1.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан бошқа ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.


1.6. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санаси, уни ўтказиш тўғрисида акциядорларга маълум қилиш шакли, Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга тақдим этиладиган материаллар (ахборот) рўйхати жамият кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.



II. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ

ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


2.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига қуйидагилар тегишли бўлади:

а) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

б) жамиятни қайта ташкил этиш;

в) жамиятни тугатиш, тугатувчи тайинлаш ҳамда оралиқ ва узил-кесил тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) жамият кузатувчи кенгашининг сон таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;

д) эълон қилинган акцияларнинг чекланган миқдорини белгилаш;

е) жамият устав жамғармасини кўпайтириш ёки камайтириш;

ж) ўз акцияларини сотиб олиш;

з) жамият ижро этувчи органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказолар), унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш (бекор қилиш), агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш Кузатувчи кенгаш ваколатларига тегишли деб топилмаган бўлса, яккабошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган аъзолари жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрларини бажаришда қўпол бузилишларга йўл қўйган ёки уни бажаришни барбод қилган тақдирда, улар билан тузилган шартномалар Кузатувчи кенгаш томонидан муддатидан олдин тўхтатилган ҳоллар бундан мустасно;

и) жамият тафтиш комиссияси аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;

к) аудиторлик текшируви ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

л) жамиятнинг йиллик бизнес-режаларини (ушбу масалани ҳал этиш жамият уставида Кузатувчи кенгашнинг ваколатларига тегишли деб топилган ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан унга топширилган ҳоллар бундан мустасно) йиллик ҳисоботларини, бухгалтерлик балансларини, фойда ва зарарлари счётини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;

л1) Жамиятнинг кузатувчи кенгаши ваколатига кирадиган масалалар бўйича, шу жумладан, жамиятни бошқариш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этиш бўйича унинг ҳисоботларини эшитиш;

н) акциялар очиқ ёзилиш орқали жойлаштирилган ҳолларда акцияларга конвертация қилинадиган қимматли қоғозларни сотиб олишга акциядорнинг устунлик ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;

о) Умумий йиғилиш иш тартибини тасдиқлаш;

п) акцияларни бўлиш ва жамлаш;

р) йирик битишувларни содир этиш, улар қуйидагилар ҳисобланади:

- бундай битишувлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада қиймати жамият активлари баланс қийматининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулкни жамият томонидан тўғридан-тўғри ёки билвосита сотиб олиш ёки бегоналаштириш, ёхуд бегоналаштириш имконияти билан боғлиқ битишувлар ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишувлар, одатдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида содир этиладиган битишувлардан ташқари;

- жамият томонидан илгари жойлаштирилган оддий (одатдаги) акцияларнинг 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи оддий (одатдаги) акцияларга конвертация қилинадиган оддий (одатдаги) акцияларни ёхуд имтиёзли акцияларни жойлаштириш билан боғлиқ битишув ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишув. Йирик битишув мавзуси ҳисобланган мол-мулк қийматини белгилаш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан амалга оширилади;

с) содир этилишидан жамият кузатувчи кенгаши аъзоси, жамият бошқарувининг бошқа органларида лавозимни эгаллаб турган шахс, ўзига қарам бўлган (аффилиор) шахс билан биргаликда жамиятнинг йигирма фоиз ёки ундан ортиқ овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) манфаатдор бўлган битишувларни тузиш, башарти кўрсатиб ўтилган шахслар, уларнинг турмуш ўртоқлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг барчаси аффилиор шахслар бўлса:

- бундай битишувнинг тарафи ҳисобланса ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашса;

- битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашувчи юридик шахс акцияларининг йигирма фоизига ёки ундан ортиқ акцияларига эгалик қилса;

- битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашаётган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлса.

Тузилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган жамият билан битишув тузиш тўғрисидаги қарор овоз берувчи акциялар эгалари бўлган, битишувдан манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорлар умумий йиғилишида қуйидаги ҳолларда: 1) агар битишув бўйича тўлов суммаси ва битишув мавзуси бўлган мол-мулк қиймати жамият активларининг беш фоизидан ортиқ бўлса; 2) агар битишув ва (ёки) ўзаро боғлиқ бўлган бир неча битишув илгари жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ бўлган миқдорда овоз берувчи акцияларга конвертация қилинадиган жамиятнинг овоз берувчи акцияларини ёки бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш ҳисобланса қабул қилинади;

т) қонунда ва жамият Уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.

"а", "б", "в", "д", "р" кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарорлар Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи овоз берувчи акцияларнинг тўртдан уч қисмига эгалик қилувчи акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.


III. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДА ҚАТНАШИШ ҲУҚУҚИ.

АКЦИЯДОРЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ

ВАКИЛЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


3.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш расман эълон қилинган кунгача уч календарь кунда шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

3.4. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар фақат реестр тузилган санада кўрсатиб ўтилган реестрга киритилмаган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки уни тузишда йўл қўйилган хато тузатилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.

3.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият акциядорлари реестрида қайд этилган, уларнинг ваколатли вакиллари, жамият аудитори, жамият Кузатувчи кенгаши ва ижро этувчи органлари аъзолари, жамият тафтиш комиссияси аъзолари ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга бўладилар (Кузатувчи кенгашни ва жамият назорат органларини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни, шунингдек яккабошчилик қилувчи ижро этувчи орган ва жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбарини тайинлаш бўйича кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади).

3.6. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари йиғилиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.


3.7. Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома кўрсатилгач амалга оширилади.


3.8. Юридик шахс раҳбари жамият акциядори Умумий йиғилишдаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширади.


3.9. Акциядор юридик шахснинг вакили Акциядорлар умумий йиғилишида ташкилот раҳбарининг имзоси билан ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси чекилган, ушбу ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган тақдирда қатнашиши мумкин.

3.11. Жамият акциядорлари реестрига биноан 1-иловага мувофиқ шакл бўйича қайд этиш рўйхати тузилади.

Қайд этиш рўйхати рисола ҳолига келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва акциядорлик жамияти муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.


3.12. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва жамият акциядорлари реестри маълумотлари бўйича белгиланган ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиқиб овоз бериш учун бюллетенлар тўпламини (2-иловага) оладилар.

3.13. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома тақдим этса, у ҳолда унга у ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига "__________та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича "_____" да берилган ишончнома бўйича" деган ёзув қайд этилади ҳамда вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади (3, 3а-иловалар).


3.14. Акцияларнинг номинал эгаси Акциядорлар умумий йиғилишида акциялар эгаси томонидан берилган ишончнома бўйича қатнашиши мумкин.

3.15-1. Агар жамият акциялари бир неча шахсларнинг умумий улушли мулкида бўлса, у ҳолда акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш бўйича ваколат уларнинг хоҳиши бўйича умумий улушли мулк қатнашчиларидан бири томонидан ёхуд уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслардан ҳар бирининг ваколати зарур тарзда расмийлаштирилиши керак.


IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ

ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


4.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришни Кузатувчи кенгаш амалга оширади. Кузатувчи кенгаш қуйидагиларни белгилайди:

Акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказиладиган санаси, жойи ва вақти;

Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби;

умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана;

Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана;

Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига маълум қилиш тартиби;

Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим қилинадиган маълумотлар (материаллар) рўйхати;

овоз бериш учун бюллетеннинг шакли ва матни;

йиғилишни ўтказиш шакли (ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун).

4.2. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин тузилган жамият акциядорлари реестри асосида матбуотда тегишли ахборотни эълон қилиш ва акциядорларга ёзма билдиришнома (4-илова) юбориш йўли билан амалга оширилади.

Акциядорлик жамияти ёзма билдиришномани акциядорга ва давлат вакилига мустақил равишда ёхуд тегишли хизматлар кўрсатишга жамият билан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси орқали юборишга ҳақлидир.

Акциядорнинг талабига кўра жамият акциядорга унинг Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун тузилган жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этиши шарт.

Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш муддати жамият томонидан белгиланади. Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларига ва давлат вакилига акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санасидан олдин 10 календарь кундан кечикмай Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ёзма билдиришнома юборилиши керак.

4.3. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарда қуйидагилар бўлиши керак:

жамиятнинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили);

Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

жамият акциядорлари реестри тузилган сана;

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;

акциядорларни ва давлат вакилини Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар) билан таништириш тартиби.

4.4. Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар)га жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича жамият тафтиш комиссияси (тафтишчи) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, яккабошчилик қиладиган ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартнома муддатини узайтириш, қайта тузиш ёки шартномани бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида жамият Кузатувчи кенгаши хулосаси, жамият Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчиларга) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлатнинг вакилига тақдим этилиши шарт бўлган қўшимча маълумотлар (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

4.5. Агар жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган шахс акцияларнинг номинал эгаси бўлса Умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома акцияларнинг номинал эгасига юборилади. Акцияларнинг номинал эгаси уни ўз мижозларига қонун ҳужжатларида ёки мижоз билан тузилган шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда етказиши шарт.


4.6. Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши кун тартибига доир таклифлар (5-иловада кўрсатилган шакл бўйича) жамиятнинг камида бир фоиз овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар томонидан, башарти жамият Уставида кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, жамият молиявий йили тамом бўлгандан кейин 30 кундан кечикмай юборилади. Кўрсатиб ўтилган акциядорлар, шунингдек акциядорлар йиллик Умумий йиғилиш кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва жамият тафтиш комиссияси (тафтишчилар)га номзодлар кўрсатишга ҳақлидир, уларнинг сони ушбу органлар сон таркибидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

4.7. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалани қўйиш сабаби, масалани киритаётган акциядор (акциядорлар)нинг номи, унга тегишли акциялар сони ва типи кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.

Жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва тафтиш комиссияси (тафтишчилар)га номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритишда, шу жумладан, ўз номзодини кўрсатишда номзоднинг исми, унга тегишли акциялар сони ва типлари (агар номзод жамиятнинг акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатувчи акциядорларнинг номлари, уларга тегишли акцияларнинг сони ва типлари кўрсатилади.

4.8. Жамиятнинг кузатувчи кенгаши тушган таклифларни мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин 15 кундан кечикмай кўриб чиқишга ва уларни акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки кун тартибига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир.


4.9. Акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши, шунингдек кўрсатилган номзодлар жамият Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси (тафтишчилар)га сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан истиснодир:

- акциядор (акциядорлар) томонидан мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгиланган муддатга риоя қилинмаса;

- акциядор (акциядорлар) мазкур Низомнинг 4.6-бандида назарда тутилган жамиятнинг овоз берувчи акциялари миқдорига эгалик қилмайди;

- жамиятнинг сайлов органларига кўрсатилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса;

- таклиф қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.


4.10. Жамият Кузатувчи кенгашининг масалани акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки номзодни жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси (тафтишчилар)га сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритиш асосли равишда рад этилиши тўғрисидаги қарори ушбу қарор қабул қилинган кундан кейин уч кундан кечикмай масалани киритган ёки таклиф берган акциядор (акциядорлар)га юборилади.

4.11. Жамият кузатувчи кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки жамиятнинг номзодни кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси (тафтишчилар)га сайловлар бўйича номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.


V. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ

УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши жамият Кузатувчи кенгаши қарорига кўра қуйидагилар асосида ўтказилади:

- унинг ўз ташаббуси билан;

- тафтиш комиссияси талаби билан;

- талаб берилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан (6-иловага мувофиқ).


5.2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб берилган пайтдан бошлаб 45 кундан кечикмай амалга оширилади.


5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ифодаланиши керак.


5.4. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши жамиятнинг тафтиш комиссияси, ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан чақирилаётган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.

5.5. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядор (акциядорлар)дан чиққан бўлса, унда йиғилиш чақирилишини талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг исми (номи), унга тегишли акциялар сони, типи кўрсатилиши керак.

5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.


5.7. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби берилган санадан бошлаб ўн кун ичида жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг чақирилиши ёхуд унинг чақирилиши рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши керак.

5.8. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби рад этилиши ҳақидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

- акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) талаб берилган санада жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 10 фоизига эгалик қилмаса;

- жамият акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган саволлардан ҳеч бири унинг ваколатига тегишли бўлмаса;

- кун тартибига киритиш учун таклиф қилинаётган масала қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.


5.9. Кузатувчи кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақиришни асосли равишда рад этиш тўғрисидаги қарори уни чақиришни талаб қилувчи шахсларга ушбу қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб уч кундан кечикмай юборилади.


5.10. Жамият кузатувчи кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.


5.11. Агар 45 кун ичида жамият кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинмаса ёки мазкур Низомнинг 5.8-бандида кўрсатилмаган сабаблар бўйича уни чақириш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилувчи шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

Ушбу ҳолда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш харажатлари акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият маблағлари ҳисобига қопланиши мумкин.


5.12. Акциядорлик жамияти томонидан Кузатувчи кенгашнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишлари мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ тартибда чақирилади.



VI. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КВОРУМИ


6.1. Акциядорлар умумий йиғилиши, агар умумий йиғилишда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш тамом бўлиши пайтида Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари), шу жумладан, акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ишончли бошқарувчи ёки давлат вакили (акциядорлик жамиятининг устав жамғармасида давлатга тегишли акциялар пакети мавжуд бўлса) рўйхатдан ўтган бўлса, қонуний кучга (кворумга) эга бўлади.


6.2. Агар имтиёзли акциялар кун тартибининг фақат битта ёки бир нечта масалалари бўйича овоз берса, йиғилиш кворуми тақдим этилган оддий акциялар сонига қараб белгиланади, кўрсатилган масалалар бўйича овозларни санаш эса овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг умумий сонидан келиб чиқиб ўтказилади.


6.3. Агар йиғилиш бошланиши учун белгиланган вақтдан сўнг 60 минутдан ортиқ вақт давомида кворум тўпланмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади.


6.4. Бўлиб ўтмаган Акциядорлар умумий йиғилиши ўрнига чақирилган янги Акциядорлар умумий йиғилиши, агар унда қатнашиш учун рўйхатдан ўтказиш тамом бўлиши пайтида жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акциялари овозларининг жами камида 60 фоизига эгалик қилган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтказилган бўлса ҳуқуқий ваколатлидир.

6.5. Агар такрорий йиғилишда кворум тўпланмаса, у ҳолда акциядорлар ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ва бундан кейин чақирилмайди; жамият Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки аудиторининг ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари) ҳозир бўлиши таъминланмагунча шунча марта чақирилади.

6.6. Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш санаси 20 кундан оз муддатда кворум йўқлиги муносабати билан кўчирилган тақдирда, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар бўлиб ўтмаган Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрга мувофиқ аниқланади.


VII. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИНГ

ИШЧИ ОРГАНЛАРИ


7.1. Қуйидагилар Умумий йиғилиш ишчи органлари ҳисобланади: раёсат, саноқ комиссияси, котиб (котибият).


7.2. Акциядорлар Умумий йиғилиши раёсати ва раиси акциядорлар умумий йиғилишида сайланади. Бунда Акциядорлар умумий йиғилиши президиуми таркибига лавозимига кўра Кузатувчи кенгаш раиси киради.

7.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши раиси йиғилиш раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун у ўз вазифаларининг зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.


7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига раҳбарлик қилади, Умумий йиғилиш ишчи орагнлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.


7.5. Умумий йиғилиш раиси умумий йиғилиш баёни ва қарорини имзолайди.


7.6. Овозларни ҳисоблаб чиқиш, Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек овоз бериш учун бюллетенлар бериш учун Жамият кузатувчи кенгаши томонидан сони ва шахсий таркибини Акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлайдиган саноқ комиссияси ташкил этилади.

7.7. Саноқ комиссияси таркиби уч кишидан кам бўлиши мумкин эмас. Саноқ комиссиясига жамият Кузатув кенгаши аъзолари, жамият Тафтиш комиссияси аъзолари, коллегиал ижро этувчи орган аъзолари, яккабошчилик қилувчи ижро этувчи орган, тенг равишда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи ҳамда номзодлар томонидан ушбу лавозимларга кўрсатиладиган шахслар кириши мумкин эмас.

7.9. Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш "жамиятнинг бир овоз берувчи акцияси - 1 овоз" принципи бўйича амалга оширилади (жамият кузатувчи кенгаши аъзолари сайловлари бўйича номзодлар сонига қараб, қанча бўлса шунча овоз берилган ҳоллар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари).


7.10. Овоз бериш бюллетенлари орқали амалга ошириладиган овоз беришда овозлар овоз берувчиларга овоз беришнинг эҳтимол тутилган вариантларидан фақат биттаси қолдирилган масалалар бўйича ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган талаб бузилган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ундаги мавжуд масалалар бўйича овозлар ҳисобланмайди.


7.11. Агар овоз бериш бюллетенида овоз беришга қўйилган бир неча масала мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган талаб бир ёки бир неча масалага нисбатан риоя қилинмаслиги овоз бериш бюллетенининг умуман ҳақиқий эмаслиги тан олинишига олиб келмайди.


7.12. Саноқ комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш масаласида мустақил иш кўрувчи йиғилишнинг ишчи органи ҳисобланади ва кузатувчи кенгашнинг таклифига кўра акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади.


7.13. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади.


7.14. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида саноқ комиссияси кузатувчи кенгашнинг топшириғига кўра қуйидаги функцияларини амалга оширади:

- акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузади;

- овоз бериш бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа материалларини беради ва юборади, берилган (юборилган) бюллетенлар ҳисобини олиб боради.


7.15. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг олдинги умумий йиғилиши томонидан сайланган саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;

- ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;

- овоз бериш бюлетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа ахбороти (материаллари)ни беради;

- акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини белгилайди.


7.16. Таркиби бўлиб ўтаётган акциядорлар умумий йиғилиши давомида тасдиқланган саноқ комиссияси:

- акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;

- акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш муносабати билан пайдо бўлувчи масалаларни тушунтиради;

- овоз беришга қўйилаётган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;

- овоз беришнинг белгиланган тартибини ва акциядорларнинг овоз беришда қатнашиши ҳуқуқини таъминлайди;

- овозларни санайди ва овоз бериш якунларини чиқаради;

- овоз бериш якунлари тўғрисида баён тузади;

- овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.



VIII. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИ

ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


8.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг ҳар бир умумий йиғилишида мазкур низомга мувофиқ тасдиқланади.


8.2. Кузатувчи Кенгаш раиси умумий йиғилишнинг саноқ комиссиясини, раёсатини ва котибини (котибият йирик акциядорлик жамиятлари учун тавсия этилади) сайлашни таклиф этади.


8.3. Акциядорлар ташаббусига кўра чақирилган умумий йиғилиш раёсати таркибини тасдиқлаш бўйича овоз бериш жамият устави билан белгиланган тартибда ўтказилади.


8.4. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан тамом бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.


8.5. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раис муҳокама қилинаётган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишида бош принципдан: ҳар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб яккабошчилик билан ҳал этилади.


8.6. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирганлар умумий йиғилиш котибиятига муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда буюртманома берадилар.

8.8. Кун тартибининг барча масалалари муҳокама қилингандан кейин раис акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.



IX. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ

ЙИҒИЛИШИ БАЁНИ


9.1. Умумий йиғилиш котибиятининг сон ва шахсий таркиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.


9.2. Котибият таркибини аниқлашга нисбатан мазкур низомнинг 7.10-бандига мувофиқ саноқ комиссияси аъзоларини тайинлашга қўйиладиган талабларга ўхшаш талаблар қўйилади.


9.3. Умумий йиғилиш котибияти:

- умумий йиғилишнинг боришини баёнга қайд этиб боради;

- ёзма буюртманомалар бўйича йиғилиш кун тартиби масалаларини муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;

- умумий йиғилиш тамом бўлгандан сўнг 15 кундан кечикмай акциядорлар умумий йиғилиши баёнини икки нусхада тузади.


9.4. Акциядорлар умумий йиғилиши баёнида:

- акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт;

- жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони;

- йиғилишда қатнашган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони;

- йиғилиш раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби;

- нутқларнинг асосий қоидалари, овоз беришга қўйилган масалалар, овоз бериш якунлари ва умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.


9.5. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни акциядорлар умумий йиғилиши раиси ва котиби томонидан имзоланади.


9.6. Саноқ комиссияси баёни йиғилишнинг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда умумий йиғилиш баённомасига тикиб қўйилиши керак.


9.7. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни имзолангандан кейин саноқ комиссияси йиғилиш ҳужжатларини, шу жумладан, умумий йиғилишнинг рўйхатдан ўтиш рўйхатини, саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган муҳрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баёнларни ва акциядорлар умумий йиғилиши баёнини сақлаш учун жамият архивига топширади.



X. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРИШ


10.1. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлса ва баёнда акс эттирилмаган бўлса, жамият кузатувчи кенгаши амалга оширади.


10.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари умумий йиғилишда ҳозир бўлган, шунингдек ҳозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан, уларга тегишли қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.





Акциядорларнинг умумий йиғилиши

тўғрисидаги Намунавий низомга

1-ИЛОВА


_____________ акциядорлик жамияти акциядорларининг

__________йил _____ да ўтказиладиган


Умумий йиғилишининг

қайд қилиш рўйхати

Т/р

Акциядор

фамилияси, исми, отасининг исми (номи)

Шахсий счёти рақами

Овоз берувчи акциялар сони

Акциядор имзоси

(вакил  бор бўлса, тўлдирилади)

Вакил фамилияси, исми, отасининг исми (номи)

Ишончнома рақами

Ишончнома берилган сана

Овоз берувчи акциялар сони

Вакил имзоси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10




























Умумий йиғилишнинг барча рўйхатдан ўтказилган қатнашчилари киши___,

овоз берувчилар ___________________.


Кворум мавжудлиги (овоз берувчи акцияларнинг умумий сонидан фоизларда) _________%.


Саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари







Акциядорларнинг умумий

йиғилиши тўғрисидаги

Намунавий низомга

3-ИЛОВА



ИШОНЧНОМА


Мен,____________________________________________________


АЖнинг ____ та оддий акцияларига (ва _____ та имтиёзли акцияларига эгаллик қилувчи) менга тегишли барча акциялар билан овоз беришда акциядорлар йиғилишида менинг манфаатларимни ифодалаш учун ____________________ га ишонч билдираман.


Менинг манзилим:                                      Вакилнинг манзили:


___________________________________ ___________________________


___________________________________ ___________________________


___________________________________ ___________________________


Паспорт                                                       Паспорт

серия _______ N ___________________ серия _______ N ___________


___________________________________ ___________________________


___________________________________ ___________________________


___________________________________ ___________________________


берилган _____________                             берилган _____________


Ишончнома 199__ йил____________дан 199__йил гача ҳақиқийдир


Акциядорнинг имзоси_________ Сана__________________


Акциядорнинг шахсий имзосини тасдиқлайман.


Нотариус____________________


Имзо ______________________ Сана______________


М.Ў.




Акциядорларнинг умумий

йиғилиши тўғрисидаги

Намунавий низомга

3а-ИЛОВА



ИШОНЧНОМА


Мен,______________________________________________________ АЖнинг акциядори ҳисобланувчи, ____ та оддий акцияга (ва ______ та имтиёзли акцияга) эгаллик қилувчи _____________ ___________________________нинг раҳбари (директори, раиси)______________________

(юридик шахснинг номи)

__________________________________ фуқаро _____________га акциядорлар йиғилишида барча тегишли акциялар билан _______________нинг манфаатларини (юридик шахс номи) ифодалашга ишонч билдираман.


Акциядорнинг манзили:                            Вакилнинг манзили:

___________________________________ ___________________________


___________________________________ ___________________________


___________________________________ ___________________________


Банк реквизитлари:                           Паспорт

                                                              серия _______ N _________________


___________________________________ __________________________


___________________________________ ___________________________


___________________________________ ___________________________


___________________________________ ___________________________



199___йил ___________дан 199__йил __ ___________гача амал қилади.


Раҳбарнинг имзоси _________ Сана _____________

М.Ў.


Акциядорнинг шахсий имзоси тасдиқлайман: __________________


Нотариус _____________________________


Имзо ________________ Сана __________________


М.Ў.



Акциядорларнинг умумий

йиғилиши тўғрисидаги

Намунавий низомга

4-ИЛОВА


БИЛДИРИШНОМА


Ҳурматли _____________________________________________________

манзилида жойлашган АЖ телефон Сизга 19___ ____________ соат________минутда манзилида акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг йиллик (навбатдан ташқари) йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.


Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар руйхати 19__йил ___________даги ҳолатига кўра тузилади.


Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. __________________________________________________________

2. __________________________________________________________

3. __________________________________________________________


Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг қуйидаги материаллари билан танишишингиз мумкин:

1. __________________________________________________________

2. __________________________________________________________

3. __________________________________________________________


Ёнингизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи гувоҳнома бўлиши сўралади.


________________ АЖ Кузатувчи кенгаши.





Акциядорларнинг умумий йиғилиши

тўғрисидаги Намунавий низомга

5-ИЛОВА



Акциядор ______________нинг

Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалани киритиш тўғрисидаги таклифи

Талабнинг мазмуни (таклиф)

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________



Жами акциялар сони______________

шу жумладан, овоз берувчи акциялар сони________та (АЖ жами овоз берувчи акцияларнинг камида 1% и)


(ташкилотнинг номи)


Ф.И.О. __________________ ____________________

                             (имзо, сана)





Акциядорларнинг умумий

йиғилиши тўғрисидаги

Намунавий низомга

6-ИЛОВА



____________________ АЖ


Акциядор__________________нинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ҳақидаги талаби


Талабнинг мазмуни (акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилишининг сабаби)

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________


Жами акциялар сони ________ шу жумладан


овоз берувчи акциялар сони_______та (АЖ жами овоз берувчи акцияларининг камида 1% и)


(ташкилотнинг номи)


Ф.И.О. ___________________ _____________________

                                       (имзо, сана)





Акциядорларнинг умумий йиғилиши

тўғрисидаги намунавий низомга

7-ИЛОВА


Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан

олдин тўхтатиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари

Умумий йиғилишини ўтказишни ташкил этиш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб акциядорлик жамиятини бошқаришда қатнашиш, акциядорлик жамиятининг жорий ваколатини унча яхши билмай ва ноҳалол бошқариш сабабли уларнинг манфаатларига зарар етказмаслик юзасидан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда акциядорларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Кузатувчи кенгаш фаолиятини муддатидан олдин тўхтатиш масаласи бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш учун қуйидагилар асос бўлади:

- Кузатувчи кенгаш қарори;

- жамият тафтиш комиссияси ёки аудиторнинг талаби;

- талаб қўйилаётган санада жамиятнинг камида 10 фоиз овоз берувчи акцияси эгаси ҳисобланган акциядор (акциядорлар)нинг талаби.


3. Қуйидагилар кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабларнинг сабаби ҳисобланади:

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Уставга, акциядорлар умумий йиғилиши қарорларига риоя қилмаслик;

- жамиятга зарар келтирганлик, акциядорларнинг мулкий ҳуқуқларига зиён етказиш, шу жумладан, ишлаб чиқариш молия-хўжалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, фойда ва рентабелликнинг пасайиши, ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш, ишлар, хизматлар кўрсатиш ҳажмларининг асоссиз равишда камайиб кетиши билан боғлиқ зиён етказганлик;

- жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки уларнинг пайдо бўлиш хавфи, давлат бюджети, ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги барқарор қарздорлик.


4. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб Кузатувчи кенгашга берилади ва унда аниқ сабаблар ҳамда уларнинг асослилиги кўрсатилган ҳолда йиғилишнинг кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар бўлиши лозим.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномада Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масаладан ташқари кун тартибига Кузатувчи кенгашнинг янги таркибини сайлаш масаласини киритиш алоҳида таклиф бўлиши керак.

Кузатувчи кенгаш янги таркибини сайлаш масалаларини йиғилиш кун тартибига киритиш ишлаб турган Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масала ижобий ҳал этилгандан сўнггина Умумий йиғилишда амалга оширилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабнома акциядор (акциядорлар)дан тушган ҳолларда унда унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган ҳолда йиғилиш чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) бўлиши керак.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабнома уни чақиришни талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.


5. Кузатувчи кенгаш акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас ва акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талабнома тақдим этилган пайтдан бошлаб кечи билан 45 кундан сўнг уни чақиришни таъминлашга ёки 10 кун давомида уни чақиришни рад этиш тўғрисида асосли жавоб беришга мажбурдир.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги Кузатувчи кенгаш қарори ёки асосли равишдаги рад жавоби тўғрисидаги қарор у олинган пайтдан бошлаб кечи билан уч кунда уни чақиришни талаб қилган шахсларга юборилади.


6. Кузатувчи кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Агар белгиланган муддатлар давомида Кузатувчи кенгаш томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган ёки уни чақиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилаётган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

















Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск