Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Акциядорлик жамияти Ижро этувчи органи раҳбарини ёллаш тўғрисидаги Намунавий меҳнат шартномаси (ЎзР ВМ 22.08.1998 й. 361-сон қарорга 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 августдаги

361-сон қарорига

4-ИЛОВА



Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи

раҳбарини ёллаш тўгрисидаги

НАМУНАВИЙ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ


1. ”_________” акциядорлик жамияти номидан, акциядорлик жамияти Устави асосида иш кўрувчи Кузатувчи кенгаш раиси, кейинчалик ”Жамият” деб аталади, бир томон бўлиб ва кейинчалик ”Директор” деб аталадиган иккинчи томон бўлиб қуйидагилар тўгрисида мазкур меҳнат шартномасини туздилар:


2. Умумий қоидалар


2.1. Директор _____________________________________________________

                                                        (фамилияси, исми, отасининг исми)

жамиятнинг раҳбарлик ижро этувчи органига _______________________

                                                                                                   (Уставга мувофиқ лавозим номи)

лавозимига ишга қабул қилинади.


2.2. Шартнома асосий иш жойи бўйича шартнома ҳисобланади.


2.3. Шартноманинг тури - йилга, _________белгиланган муддатга,

бошланиши: 199_____й. ”_____”________________

тамомланиши: 199_____й. ”_____”________________


Амалда бўлиш муддати тамом бўлгандан сўнг меҳнат шартномаси янги муддатга тузилиши мумкин. Меҳнат шартномаси янги муддатга тузилаётганда унинг шартлари мазкур меҳнат шартномаси шартларидан фарқ қилиши мумкин.


2.4. Синов муддати ______________________________ ой

                                                    (давомийлиги ёки синовсиз)


2.5. Мазкур меҳнат шартномаси бўйича _____________________________

                                                                                           (фамилияси, исми, отасининг исми)

жамият директорининг лавозим мажбуриятларини бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади, Жамият эса унинг ишлаши учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан таъминлаш, иш хақи тўлаш ва ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур меҳнат шартномасига мувофиқ имтиёзлар бериш мажбуриятини олади.


2.6. Директор ўз фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатларига, жамият уставига, Акциядорлар умумий йигилиши ва жамият Кузатувчи кенгашининг қарорларига амал қилади. Директор лавозими бўйича жамият коллегиал ижро этувчи органининг (жамиятнинг яккабошчилик асосида иш кўрувчи ижро этувчи органининг) раҳбари ҳисобланади.


2.7. Директор ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатлари йўлида иш кўриши ва Жамиятга нисбатан ўз мажбуриятларини ҳалол ва оқилона бажариши керак.


3. Директорнинг мажбуриятлари


Директор қуйидагиларга мажбур:


3.1. Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш, фақат Акциядорларнинг умумий йигилиши ва Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир;


3.2. Акциядорлар умумий йигилиши ва жамият Кузатувчи кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этиш;


3.3. Ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва жамиятнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш;


3.4. Жамият шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;


3.5. Ишлаб чиқаришни ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорда фойда олинишини таъминлаш;


3.6. Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;


3.7. Жамият фаолиятида қонунийликни таъминлаш;


3.8. Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ташкил этилишини, унинг зарур ҳолатда бўлиши ва ишончлилигини таъминлаш, йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг тегишли органларга, шунингдек, акциядорларга, кредиторларга ва бошқа маълумотларни олувчиларга жўнатиладиган жамият фаолияти тўгрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;


3.9. Жамият тафтиш комиссияси ва жамият аудиторининг талабига кўра жамият молия-хўжалик фаолияти тўгрисидаги ҳужжатларни тўсиқсиз тақдим этиш;


3.10. Давлат статистика ҳисоботлари тўлиқлигини ва уларнинг тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;


3.11. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотни сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кузатувчи кенгаш томонидан аниқланади;


3.12. Хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;


3.13. Жамият коллегиал ижро этувчи органи мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан ҳужжатларни ва ижро этувчи орган йигилишлари баёнларини имзолаш;


3.14. Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билимлари, малакалари, тажрибалари ва қобилиятларидан яхшироқ фойдаланиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;


3.15. Меҳнат ва технология интизоми сақланишини, ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини ва жамият ходимлари меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлаш;


3.16. Жамоа музокараларида иш берувчининг вакиллари қатнашишини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимларини тузишда иш берувчи сифатида иш кўриш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;


3.17. Ўз ваколатига кирувчи ишлар тўгрисидаги ахборотни акциядорлар йигилишига ва Кузатувчи кенгашга белгиланган муддатларда тақдим этиш;


3.18. Кузатувчи кенгаш билан узоқ муддат давом этадиган хизмат сафарларини ва таътиллардан фойдаланиш вақтини келишиб олиш. У узоқ вақт бўлмаганда унинг вазифаларини бажарувчи шахс тўгрисида Кузатувчи кенгашни хабардор қилиш;


3.19. ___________________________________ (бошқа мажбуриятлар);


3.20. ___________________________________ (бошқа мажбуриятлар).


4. Жамиятнинг мажбуриятлари


Жамият қуйидагиларга мажбур:


4.1. Қонун, жамият Устави ва мазкур меҳнат шартномаси билан Директор ваколатига киритилган фаолиятга аралашмаслик;


4.2. Мазкур меҳнат шартномаси шартларига огишмай амал қилиш;


4.3. Директор ўз мажбуриятларини самарали бажариши ва ҳуқуқларини амалга ошириши учун уни зарур воситалар ва материаллар билан таъминлаш;


4.4. _______________________________ (бошқа мажбуриятлар);


4.5. _______________________________ (бошқа мажбуриятлар).


5. Директорнинг ҳуқуқи


Директор қуйидаги ҳуқуқларга эга:


5.1. Қонун, Жамият Устави ва мазкур меҳнат шартномаси билан унинг ваколатига киритилган Жамият жорий фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалаларни мустақил равишда ҳал этиш;


5.2. Жамият номидан ишончномасиз иш кўриш, шу жумладан бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро ҳамкорликда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, банкда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш, битишувлар тузиш, фақат Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган битишувлар тузиш бундан мустасно, Жамият Уставида келишиб олинган доирада мол-мулк ва пул маблагларини тасарруф этиш, шартнома ва контрактлар тузиш, ишончномалар бериш ва ёзишмалар олиб бориш;


5.3. Жамият тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш, ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш ҳамда уларни бекор қилиш;


5.4. Жамоа музокараларида ва жамоа шартномаларини тузишда жамият номидан иш кўриш;


5.5. Ўз ваколатига киритилган масалалар бўйича жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;


5.6. Жамият ходимларини рагбатлантириш;


5.7. Жамият ходимларидан ички тартиб қоидалари, Жамиятда амалда бўлган бошқа қоидаларнинг, шунингдек меҳнат шартномаси шартларининг бажарилишини талаб қилиш. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизоми бузилган ҳолларда жамият ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш;


5.8. Жамият ходими билан меҳнат шартномаси тузишда унинг учун жамиятнинг хизмат ва тижорат сири ҳисобланган маълумотлар ҳажми ва таркибини аниқлаш;


5.9. Ўз ваколатига кирувчи айрим масалаларни ҳал этишни бошқа мансабдор шахсларга - Директор ўринбосарларига ва таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига топшириш;


5.10. _______________________________(бошқа ҳуқуқлар);


5.11. _______________________________(бошқа ҳуқуқлар).


6. Жамиятнинг ҳуқуқлари


Жамият қуйидаги ҳуқуқларга эга:


6.1. Директорнинг амалдаги қонун ҳужжатларига, жамият Уставига, акциядорлар йигилишлари ва жамият Кузатувчи кенгаши қарорларига риоя этишини назорат қилиш;


6.2. Директордан мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларни ҳалол ва тўла ҳажмда бажаришни талаб қилиш;


6.3. Директорни рагбатлантириш;


6.4. Директорга интизомий жазо бериш;


6.5. _______________________________ (бошқа ҳуқуқлар);


6.6. _______________________________ (бошқа ҳуқуқлар).


7. Меҳнатга хақ тўлаш. Таътил бериш. Директорнинг ижтимоий-маиший таъминоти.


Мазкур меҳнат шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажарганлик учун директорга:


7.1. Бир ойда ___сўм миқдорида лавозим ойлик иш хақи тўланади.

Жамият бўйича умуман, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган энг кам ойлик иш ҳақи оширилиши муносабати билан Директорнинг лавозим ойлик иш ҳақи оширишнинг умумий коэффициентига ўзгаради.


7.2.Жамият Кузатувчи кенгаши билан келишган ҳолда:

лавозим маошининг ____________ фоизи миқдорида мукофот;

сўм миқдорида ёки лавозим ойлик иш ҳақининг ___________ фоизи миқдорида иш якунлари бўйича хақ тўлаш;

___________ сўм миқдорида ёки лавозим ойлик иш ҳақининг фоизи миқдорида ҳар йилги таътилга моддий ёрдам кўрсатиш;


7.3. Жамиятда амалда бўлган қоидалар билан назарда тутилган бошқа тўловлар ва ҳақлар;


7.4. Директорга муддати иш куни бўлган ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил белгиланади;


7.5. Мазкур меҳнат шартномаси амалда бўлган даврда Директор вафот этган ҳолларда унинг оиласига лавозим ойлик иш хақининг миқдорида бирйўла нафақа берилади.


7.6. Мазкур меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда жамият Кузатувчи кенгаши томонидан Директорга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш тўгрисида қарор қабул қилиниши мумкин. Ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш шартлари ва унинг миқдори Директорнинг жамиятдаги иш муддати узунлигига ва мазкур меҳнат шартномаси бекор қилиниши сабабларига кўра жамият Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.


8. Меҳнат шартномасининг бошқа шартлари


8.1. Директорнинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўриндошлик тарзида лавозимни эгаллашига фақат Жамият Кузатувчи кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади, у бундай ўриндошликни бир ҳафта муддатда кўриб чиқиши керак;


8.2. Директор ўзининг айбли ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) билан жамиятга етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб беради;


8.3. Мазкур меҳнат шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар меҳнат шартномаси томонларининг келишувига кўра қуйидаги ҳолларда киритилиши мумкин:

амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда;

жамият Устави ўзгарганда;

мазкур меҳнат шартномаси томонларидан хоҳлаган бирининг ташаббуси билан.

Ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур меҳнат шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланадиган ёзма ҳолдаги қўшимча келишув билан расмийлаштирилади.


8.4. Мазкур меҳнат шартномасига доир низолар ва англашилмовчиликлар томонларнинг келишувига кўра, келишувга эришилмаган ҳолларда эса амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади;


8.5. _______________________________(бошқа шартлар);


8.6. _______________________________(бошқа шартлар).


9. Меҳнат шартномасини тўхтатиш


9.1. Мазкур меҳнат шартномаси унинг муддати тугаши билан тўхтатилади;


9.2. Мазкур меҳнат шартномаси:


9.2.1 Директор томонидан:

мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятлар у томонидан тўлиқ ҳажмда бажарилишига тўсқинлик қилувчи касаллик ёки ногиронлик ҳолларида;

мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятлар жамият томонидан бузилган ҳолларда;

бошқа узрли сабабларга кўра муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин;


9.2.2 Жамият томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган асосларга кўра;

Кузатувчи кенгаш қарорига кўра, шу жумладан акциядорларнинг ҳуқуқлари бузилганда, корхонанинг молия-хўжалик фаолияти жиддий равишда ёмонлашганда, маҳсулот, ишларни сотиш, хизматлар кўрсатиш ҳажмлари асоссиз қисқартирилганда, жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки унинг пайдо бўлиш хавфи бўлганда, давлат бюджети олдида барқарор қарздорлик пайдо бўлганда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.


9.3. _______________________________(тўхтатишнинг бошқа шартлари);


9.4. _______________________________(тўхтатишнинг бошқа шартлари).


Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди. Биринчи нусха жамиятда, иккинчиси Директорда сақланади.


”______________________”

Акциядорлик жамияти    Директор

Кузатувчи кенгаши

раиси

_______________________   _______________________

                    (имзо)                                                 (имзо)

199__йил _____________   199____йил _____________


_______________________


Муҳр







Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск