Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Давлатнинг акциядорлик жамиятларидаги ишончли вакили тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.08.1998 й. 361-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар маҳкамасининг

1998 йил 22 августдаги

361-сон қарорига

6-ИЛОВА



Давлатнинг акциядорлик жамиятларидаги

ишончли вакили тўгрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом устав жамгармаларида давлат улуши 25 фоиздан ошувчи акциядорлик жамиятларидаги давлатнинг ишончли вакили фаолиятини амалга оширишнинг шартлари ва тартибини белгилайди.



I. ДАВЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИ

ТАЙИНЛАШ ВА УНИНГ МАҚОМИ


1.1 Давлатнинг ишончли вакили акциядорларнинг умумий йигилишидаги ва акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашидаги ваколатли давлат вакили ҳисобланади ва давлат номидан акциядорнинг қонуний ҳуқуқларини амалга оширади.

Давлатнинг ишончли вакили лавозими бўйича акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашининг аъзоси ҳисобланади, Акциядорларнинг умумий йигилишига сайланмайди (қайта сайланмайди). Давлатнинг ишончли вакили лавозими бўйича Акциядорлар умумий йигилиши Раёсати таркибига киради.


1.2. Давлатнинг ишончли вакили Вазирлар Маҳкамасининг ёки Вазирлар Маҳкамаси тегишли Комплексининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан бўшатилади.


1.3. Давлат ишончли вакилини тайинлаш Вазирлар Маҳкамасининг Комплекси ташкил этадиган ва ўтказадиган номзод билан тегишли суҳбат ўтказилгандан сўнг белгиланган тартибда амалга оширилади.



II. ДАВЛАТ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Қуйидагилар давлат ишончли вакилининг вазифаларига киради:

корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашга қаратилган стратегия олиб бориш, менежмент ва маркетинг тизимини такомиллаштириш;

акциялар эгаси ҳисобланадиган давлат ҳуқуқлари бузишларини бартараф этиш;

рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш учун замонавий технологик асбоб-ускуналар ва технологиялар асосида ишлаб чиқаришни реновация қилишни ва корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни янгилашни амалга оширишга доир чора-тадбирлар кўриш, ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестициялар жалб қилиш;

акциядорлик жамияти томонидан муомалага чиқарилган акцияларнинг курс қийматини ва уларнинг харидоргирлигини ошириш;

бюджет олдида қарз пайдо бўлишига, корхонанинг иқтисодий аҳволи ёмонлашувига йўл қўймасликка доир чора-тадбирлар кўриш;

акциядорлик жамияти томонидан акциядорларнинг ҳуқуқларига ва меҳнат тўгрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлигини назорат қилиш;

ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, экспорт етказиб беришлар ҳажмини кўпайтириш;

акцияларнинг давлат пакети бўйича дивидендлардан акциядорлик жамиятини реконструкция қилиш ва уни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун мақсадли фойдаланишни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг Комплекси томонидан белгиланган бошқа вазифалар.



III. ДАВЛАТ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


3.1. Давлатнинг ишончли вакили қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жамият устави ва амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда, давлатга тегишли акциялар пакети миқдорига мувофиқ жамият Кузатувчи кенгаши аъзоси ва Акциядорларнинг умумий йигилиши қатнашчиси сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;

Кузатувчи кенгашга акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йигилишини чақириш тўгрисида талаб киритиш ва Кузатувчи кенгаш акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йигилишини чақиришни амалга оширишни рад этган ҳолларда кўрсатиб ўтилган талабни қондириш. Акциядорлар умумий йигилишида ва жамият Кузатувчи кенгашида қарорлар қабул қилишда овоз бериш;

акциядорлик жамияти фаолияти тўгрисида молиявий-иқтисодий ва бошқа ахборотларни, жумладан корхонанинг тижорат сири ҳисобланган ахборотларни олиш.


3.2. Давлатнинг ишончли вакили қуйидагиларга мажбурдир:

акцияларнинг давлат пакети билан бериладиган ваколатларга мувофиқ мазкур Низомнинг 2.1-бандида кўрсатиб ўтилган ўз вазифалари бажарилишини таъминлаш;

Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатувчи кенгашнинг барча мажлисларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Комплекси билан келишилган корхоналарни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ якуний қарорлар қабул қилиш чогида овоз беришда бевосита қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплексини ва Молия вазирлигини ўз фаолияти натижалари ва акциядорлик жамиятининг молиявий-иқтисодий аҳволи тўгрисида хабардор қилиш;

давлатнинг ишончли вакилига юкланган ваколатларни амалга оширишда унга маълум бўлиб қолган маълумотларни учинчи шахсга айтмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид келувчи мақсадларда фойдаланмаслик;

Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни ахборот учун юбориш:

а) акциядорлар умумий йигилишини ўтказиш муддатлари тўгрисидаги маълумотлар;

б) акциядорлик жамияти бошқарув органининг бошқа аъзолари томонидан тақдим қилинган қарорлар лойиҳалари бўйича овоз бериш тўгрисидаги таклиф;

в) давлатнинг ишончли вакили киритадиган ва қўллаб-қувватлайдиган акциядорлик жамияти бошқарув органининг қарорлари рўйхати;

қуйидаги масалалар бўйича қарорлар лойиҳаларини уни тайинлаган Вазирлар Маҳкамасининг Комплекси билан келишиб олиш:

а) таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

б) бошқарув органларига ва акциядорлик жамиятининг назорат қилувчи органига аниқ шахсларни тайинлаш ва сайлаш;

в) акциядорлик жамияти соф активларининг 10 фоизидан ортиқ миқдордаги кредитларни олиш;

г) жамият билан йирик битишувлар, шунингдек тобе шахслар билан битишувлар тузиш;

д) кўчмас мулкни сотиш ва бошқача бегоналаштириш, шунингдек баланс қиймати акциядорлик жамияти соф активларининг 10 фоизидан ошадиган кўчмас мулкни гаровга қўйиш (ипотека);

е) акциядорлик жамиятининг бошқа хил ташкилотлар (шу жумладан, шўъба корхоналар) ва молия-саноат гуруҳлари ташкил этишда қатнашиши.


3.3. Вазирлар Маҳкамаси Комплексининг кўрсатмалари бўлмаган ҳолларда давлатнинг ишончли вакили давлат манфаатлари йўлида иш кўриб Акциядорларнинг умумий йигилишида ва Кузатувчи кенгашда мустақил равишда овоз беради.


3.4. Давлатнинг ишончли вакили Вазирлар Маҳкамаси Комплексининг розилигисиз акциядорлик жамияти бошқарув органларида бошқа акциядорларнинг вакили бўла олмайди.



IV. ДАВЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ

ВАКИЛИ ФАОЛИЯТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ


4.1. Давлатнинг ишончли вакилларига ҳақ тўлаш амалдаги қонун ҳужжатлари ва жамият Устави билан белгиланган тартибда жамият Кузатувчи кенгаши аъзоси сифатида акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади.



V. ДАВЛАТ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ

ҲИСОБОТИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


5.1. Давлатнинг ишончли вакили ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекси ва Молия вазирлиги олдида ўз фаолияти якунлари тўгрисида ҳисобот беради.


5.2. Давлатнинг ишончли вакили тайинлангандан сўнг 10 кун давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги ахборотларни тақдим этиши керак:

ўзининг тайинланганлиги тўгрисида Вазирлар Маҳкамаси Комплекси баёни қарорининг бир нусхаси;

ишонилган объект тўгрисидаги (корхона ва тармоқнинг номи, манзили, реквизитлар), шунингдек акцияларнинг давлатга тегишли улуши ҳақидаги ахборот;

кадрларни ҳисобга олишнинг тўлдирилган шахсий варақаси.


5.3. Давлатнинг ишончли вакили қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ўз мажбуриятларининг ўз вақтида, тўлиқ ва зарур даражада бажарилиши учун жавоб беради.





































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск