Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.08.2014 й. 2610-сон билан рўйхатга олинган Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 20.06.2014 й. 01/09-26/17-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 14 августда 2610-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикасининг

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2014 йил 20 июндаги

01/09-26/17-сон қарорига

ИЛОВА



Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 23 июндаги 419-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ хўжалик жамиятларидаги акцияларнинг давлат пакетини (улушини) (бундан буён матнда давлат активлари деб юритилади) ишончли бошқариш фаолиятини амалга оширувчи давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш уларнинг давлат активларини ишончли бошқариш бўйича фаолиятининг самарадорлигига, профессионал малакаси ва корпоратив бошқарув соҳасидаги малакасига объектив баҳо бериш, қўйилган талабларга мос келишини ўрганиш, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида ўтказилади.

Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда ҳар йили амалга оширилади.

2. Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш мақсадида доимий фаолият кўрсатувчи аттестация комиссияси (бундан буён матнда аттестация комиссияси деб юритилади) тузилади.

Аттестация комиссияси таркиби Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Адлия вазирлиги ҳамда Марказ раҳбар вакилларидан шакллантирилади ва Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Комиссия аъзолари сони тоқ ва камида етти кишидан иборат бўлиши керак.

Аттестация комиссиясининг раиси аттестация комиссиясининг аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан аттестация комиссиясининг аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.


3. Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш муддатлари, жадвали ва шакли аттестация комиссияси томонидан белгиланади ва аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


4. Аттестация комиссияси ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.


5. Аттестация комиссиясининг ишчи органи - Марказ ҳисобланади.



2-БОБ. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ


6. Аттестацияни ўтказиш учун ишчи орган қуйидагиларни амалга оширади:

тасдиқланган жадвалга асосан аттестациядан ўтадиган давлатнинг ишончли вакиллари рўйхатини мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда уларнинг иш жойларидан тақдим этиладиган маълумотномаларни илова қилган ҳолда тайёрлайди;

давлатнинг ишончли вакили фаолияти билан боғлиқ бўлган саволларни ўз ичига олган аттестация саволномасини ишлаб чиқади;

аттестациядан ўтказилаётган давлатнинг ишончли вакиллари тайинланган давлат активларини ишончли бошқарув шартномасига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариши даражасини акс эттирадиган корхона фаолияти тўғрисида ахборотни шакллантиради;

давлатнинг ишончли вакиллари ва аттестация комиссияси аъзоларини аттестация ўтказиш санаси тўғрисида хабардор қилади;

аттестация ўтказиш билан боғлиқ бошқа ташкилий тадбирларни амалга оширади.


7. Аттестация комиссияси қуйидагиларни амалга оширади:

давлат ишончли бошқарув фаолияти билан қамраб олинган аттестация саволномаларини тасдиқлайди;

давлатнинг ишончли вакилларини аттестация ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади.


8. Давлатнинг ишончли вакиллари аттестация гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин Марказ томонидан аттестациядан ўтказилишлари тўғрисида хабардор қилинади.

Янги тайинланган давлатнинг ишончли вакиллари камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.


9. Аттестациядан ўтаётган давлатнинг ишончли вакили қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини билиши;

қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар бозори, инвестициялар, корпоратив бошқаришнинг жиҳатлари, бошқарилаётган корхона тармоғи тўғрисида назарий ва амалий тушунчаларга эга бўлиши;

инвестицияларни, жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг механизм ва усуллари ҳамда улардан кейинчалик корхонада фойдаланиш кўникма ва тажрибасига эга бўлиши;

давлат дивиденд сиёсатидан хабардор бўлиши;

ўзининг ишончли бошқарувидаги корхона фаолияти якунлари бўйича Марказга Давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар ва ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1394, 2004 йил 30 июль) билан белгиланган тартиб ва шаклда ҳужжатларни тақдим этиш тартиби ва қоидаларини билиши;

давлатнинг ишончли вакили тайинланган корхонанинг ҳисобот даври ва ўтган йилнинг шу давридаги молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичларидан (ишлаб чиқариш ҳажми, фойда, қарздорлик мавжудлиги, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси, жалб қилинган инвестициялар, жумладан хорижий инвестициялар) хабардор бўлиши;

ҳисобот даврида фонд бозорида корхонанинг сотилган акциялари ҳажмини билиши (акциядорлик жамиятларидаги давлатнинг ишончли вакиллари учун);

давлат улушига ҳисобланган ва тўланган дивидендлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши;

хўжалик жамиятини корпоратив бошқариш тамойиллари ва тартиб-қоидаларини билиши;

давлатнинг ишончли вакили ташаббуси билан давлат активларидан самарали фойдаланиш бўйича ўтказиладиган чора-тадбирларни амалга ошириш кўникмаси ва тажрибасига (янги технологияларни жалб қилиш, янги турдаги рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, хизматларни кўрсатиш, кредиторлик ва дебиторлик қарздорликларни камайтириш, ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган асбоб-ускуналарни сотиш, ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва бошқалар) эга бўлиши керак.



3-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ ЙИҒИЛИШИ


10. Аттестация комиссиясининг йиғилиши аттестация комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


11. Аттестациядан ўтаётган давлатнинг ишончли вакили аттестацияга узрли сабабларга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, хизмат сафари, меҳнат таътили ва бошқалар) кўра кела олмаган тақдирда, аттестация комиссияси у томонидан узрли сабабларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда аттестация ўтказиш муддатини олти ойга қадар узайтиради.

Аттестацияга узрли сабабларсиз келмаган давлатнинг ишончли вакиллари аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.



4-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ


12. Аттестация комиссияси қарори йиғилишда иштирок этаётган аттестация комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Аттестация комиссияси аъзолари овозлари тенг бўлган ҳолларда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


13. Аттестация комиссияси давлатнинг ишончли вакилининг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:

давлатнинг ишончли вакилини аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга Давлатнинг ишончли вакили аттестациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномани (бундан буён матнда аттестация гувоҳномаси деб юритилади) бериш ҳақида;

давлатнинг ишончли вакилини аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ва унга аттестация гувоҳномасини беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


14. Аттестация натижаларига кўра аттестация комиссияси томонидан баённома расмийлаштирилади ва аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ҳамда аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Мазкур баённомага мувофиқ аттестация комиссияси қуйидагиларни амалга оширади:

а) аттестация натижаларини аттестация ўтказилган куни эълон қилади;

б) аттестациядан ўтган давлатнинг ишончли вакилларига беш иш куни ичида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда амал қилиш муддати бир йил бўлган аттестация гувоҳномаларини беради;

в) аттестациядан ўтмаган давлатнинг ишончли вакиллари борасида Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясига ёки Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳайъатига (агар давлатнинг ишончли вакили Ҳайъат қарори билан тасдиқланган бўлса) белгиланган тартибда улар билан тузилган ишончли бошқарув шартномаларини бекор қилиш юзасидан таклифларни киритади.

15. Аттестация комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади ва аттестация комиссияси раиси, котиби ва иштирок этган аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.


16. Аттестация натижалари ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Давлатнинг ишончли вакилларининг аттестация китобида қайд этилади, шунингдек аттестация ҳужжатлари аттестациядан ўтганларнинг шахсий ҳужжатларига тикилиб, Давлатнинг ишончли вакилларининг аттестация китоби билан биргаликда Марказда сақланади.


17. Аттестация ўтказиш бўйича ҳужжатларни сақлаш масъулияти комиссия котиби - Марказнинг Корпоратив ҳисоботлар ва бизнес-режалар бажарилишини таҳлил қилиш бўлими бошлиғига юкланади.


18. Аттестация комиссияси қароридан норози бўлган давлатнинг ишончли вакиллари аттестация ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддат мобайнида Марказга мурожаат қилишлари мумкин.

Марказ мурожаат келиб тушган кундан эътиборан етти иш куни мобайнида аттестация комиссияси йиғилишининг қайта чақирилишини таъминлайди.

Қайта чақирилган аттестация комиссияси йиғилиши бўйича давлатнинг ишончли вакилини аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ёки аввал қабул қилинган қарорни ўз кучида қолдириш ҳақида қарор қабул қилинади.

Қарор баённома билан расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси аттестация комиссияси қароридан норози бўлган давлатнинг ишончли вакилига топширилади.

Мазкур қарор узил-кесил ҳисобланади ва унинг устидан аттестация комиссиясига шикоят қилиш мумкин эмас.


19. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аттестация гувоҳномаси ўрнига аттестация гувоҳномаси эгасининг аризасига (аттестация гувоҳномаси йўқолган тақдирда йўқолганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситасида чоп этилган эълон нусхасини ва Топилмалар бюросидан олинган маълумотномани аризага илова қилиш лозим) асосан Марказ томонидан аттестация гувоҳномасининг дубликати берилиши мумкин. Ушбу дубликат бланкининг ўнг томони юқори бурчагига "Дубликат" белгиси қўйилиб, унинг асл нусхасида кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


21. Мазкур Низом Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси билан келишилди.






Низомга

1-ИЛОВА



МАЪЛУМОТНОМА

       

(Ф.И.О.)

Туғилган йили


Туғилган жойи


Миллати


Маълумоти


Тамомлаган (йил ва таълим муассасасининг номи)


    

  

    

Маълумоти бўйича мутахассислиги


Илмий даражаси


Илмий унвони


Меҳнат фаолияти

Қабул қилинган

сана


Ишдан бўшаган ёки

бошқа ишга ўтган сана


Иш жойи,

эгаллаб турган

лавозими


Иш жойи

манзили











         


Давлатнинг ишончли вакилининг охирги иш жойидаги кадрлар бўлими/бошқармаси бошлиғининг имзоси

     





Низомга

2-ИЛОВА

    

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ МАРКАЗИ

       

       

Давлатнинг ишончли вакили

аттестациядан ўтганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

Берилган


га,


(Ф.И.О.)


шу ҳақдаким, у 20__ йил "___" ___________да аттестациядан ўтган бўлиб, аттестация натижасига кўра хўжалик жамиятларидаги акцияларнинг давлат пакетини (улушини) бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллигига лойиқ деб топилди.

Бу ҳақда Давлатнинг ишончли вакилларининг аттестация китобида 20__ йил "___" ___________ да ____-сон билан қайд этилди.



Берилган сана: _______________________



Амал қилиш муддати: _______________________

Аттестация

комиссияси раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

(М.Ў.)






Низомга

3-ИЛОВА



Давлатнинг ишончли вакилларининг аттестация

КИТОБИ

Т/р

Хўжалик

жамиятининг

номи


Ҳудуд


Берилаётган

давлат улуши

(фоизда)


Давлатнинг

ишончли

вакилининг

Ф.И.О.


Давлатнинг

ишончли

вакилининг

тавсифномаси


Давлатнинг

ишончли

вакили

тўғрисидаги

қисқача

маълумот


Аттестация

ўтказиш

санаси


Аттестация

натижаси









Изоҳ: Давлатнинг ишончли вакилларининг аттестация китобининг "Аттестация ўтказиш санаси" ва "Аттестация натижаси" устунлари аттестация комиссияси қароридан норози бўлиб мурожаат қилиш муддати тугагандан сўнг тўлдирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 18 август, 33-сон, 427-модда





































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск