Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тижорат ташкилотлари /

Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 22.08.1998 й. 361-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 августдаги

361-сон қарорига

2-ИЛОВА



Акциядорлик жамиятининг

Кузатувчи кенгаши тўгрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом ”________________” акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашининг мақомини аниқлайди ва унинг ишини, кенгашга аъзоларни сайлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзонинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.


1.2. Низом ”Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўгрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ___________________________________ акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.


1.3. Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Қонун билан фақат Акциядорларнинг умумий йигилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.



II. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ КУЗАТУВЧИ

КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТИ ВА УНИ САЙЛАШ


2.1. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- қонунда кўрсатиб ўтилган вазиятлардан ташқари, жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йигилишларини чақириш;

- Акциядорларнинг умумий йигилиши кун тартибини тайёрлаш;

- Умумий йигилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузиш санасини белгилаш;

- Акциядорларнинг умумий йигилиши кўриб чиқиши учун жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш) ва жамият аудиторини тасдиқлаш тўгрисидаги масалаларни киритиш;

- акцияларнинг номинал қийматини эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида кўпайтириш йўли билан жамиятнинг устав жамгармасини кўпайтириш (агар жамият устави ёки Акциядорлар умумий йигилишига мувофиқ унга ана шундай ҳуқуқ берилган бўлса);

- облигациялар ва қимматли қогозларни жойлаштириш (агар жамият уставида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса);

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилаш;

- Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қогозларни сотиб олиш (агар жамият устави ёки унинг Умумий йигилиши қарорига мувофиқ унга шундай ҳуқуқ берилган бўлса);

- Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи раҳбари (бошқарув раиси, директори)ни ва унинг ижро этувчи органи (бошқарув, Дирекция) аъзоларини тайинлашни амалга ошириш;

- жамият номидан ижро этувчи орган раҳбари (бошқарув раиси, директор)ни ёллаш тўгрисида меҳнат шартномаси тузиш;

- ижро этувчи органга тўланадиган тақдирлаш ҳақи ва компенсациялар миқдорини белгилаш;

- жамият тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи)га тўланадиган тақдирлаш ҳақи ва компенсациялар миқдори бўйича тавсиялар бериш ва аудитор хизматларига тўловлар миқдорини белгилаш;

- акциялар юзасидан дивиденд миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар бериш;

- жамиятнинг заҳира ва бошқа жамгармаларидан фойдаланиш;

- жамиятни бошқариш органлари фаолияти тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;

- жамият филиалларини ташкил этиш ва унинг ваколатхоналарини очиш;

- жамиятнинг шўъба ва бўйсунувчи корхоналарини ташкил этиш;

- ўз ваколати доирасида мол-мулк сотиб олиш ва уни бегоналаштириш билан боглиқ йирик битишувлар тузиш;

- жамият устави билан Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ваколатига киритилган масалалар ҳал этиш учун жамиятнинг ижро этувчи органига берилиши мумкин эмас.


2.2. Жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари қонун ҳужжатларида ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорлар орасидан Акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан сайланади. Кузатувчи кенгашга акцияларнинг энг кўп пакетига эга бўлган акциядорлар сайланади.


2.3. Жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари таркибига сайланган шахслар чекланмаган марта қайта сайланишлари мумкин.


2.4. Устав жамгармасидаги давлат улуши 25 фоиздан ошадиган акциядорлик жамиятидаги давлатнинг ишончли вакили, шунингдек, акциядорлик жамияти акциялари давлат пакетини ишончли бошқарувчи лавозимларига кўра акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашининг аъзолари ҳисобланадилар ва Акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан сайланмайдилар (қайта сайланмайдилар).


2.5. Жамиятнинг ижро этувчи органи аъзолари Кузатувчи кенгашга сайланишлари мумкин эмас.


2.6. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши таркибига сайлаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар устав ёки Акциядорларнинг умумий йигилиши қарори билан белгиланади.


2.7. Жамият Кузатувчи кенгашининг сон таркиби устав ёки Акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан белгиланади ва у тоқ бўлиши керак.


2.8. Кузатувчи кенгаш таркибига киши киради. 500 дан ортиқ оддий (одатдаги) акциялар ёки бошқа хил овоз берувчи акциялар эгалари акциядорлар сонига бўлган очиқ жамият учун Кузатувчи кенгаш таркиби етти аъзодан кам бўлмаслиги, 1000 дан ортиқ оддий (одатдаги) ёки бошқа хил овоз берувчи акциялар эгалар бўлган акциядорлар сонига очиқ жамият учун эса тўққиз аъзодан кам бўлиши мумкин эмас).


2.9. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни тўлиқ бир номзод учун беришга ёки уларни жамият Кузатувчи кенгаши аъзолигига бир нечта номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.


2.10. Энг кўп овоз олган номзодлар Кузатувчи кенгаш таркибига сайланган ҳисобланади.



III. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ КУЗАТУВЧИ

КЕНГАШИ РАИСИНИ САЙЛАШ


3.1. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши раиси Кузатувчи кенгаш аъзолари томонидан унинг ўз таркибидан Кузатувчи кенгашнинг сайланган аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади (агар жамият устави билан бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса).


3.2. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ўз раисини Кузатувчи кенгаш аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир (агар жамият устави билан бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса).


3.3. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатувчи кенгаш мажлисларини чақиради ва унга раислик қилади, мажлисларда баён юритилишини ташкил этади, Акциядорлар умумий йигилишини очади ва унинг раёсати таркибига киради, акциядорлик жамияти номидан жамият ижро этувчи органи раҳбари (бошқарув раиси, директори)ни ёллаш тўгрисида меҳнат шартномаси тузади.


3.4. Жамият Кузатувчи кенгашининг раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини қонун ҳужжатлари ва жамият устави билан белгиланган тартибда тайинланадиган Кузатувчи кенгаш аъзоларидан бири бажаради.



IV. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ КУЗАТУВЧИ

КЕНГАШИ МАЖЛИСЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


4.1. Жамият Кузатувчи кенгашининг мажлиси Кузатувчи кенгаш раисининг ўз ташаббуси билан, Кузатувчи кенгаш, тафтиш комиссияси аъзоси ёки аудиторнинг, жамиятнинг ижро этувчи органи, шунингдек, жамият устави билан белгиланган бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисини чақириш ва уни ўтказиш тартиби устав билан белгиланади.


4.2. Кузатувчи кенгаш йигилишини ўтказиш учун кворум жамият устави билан белгиланади, лекин у Кузатувчи кенгаш сайланган аъзолари умумий сонининг 75%идан кам бўлмаслиги керак.


4.3. Кузатувчи кенгаш аъзолари сони устав билан назарда тутилган 75% дан кам бўлиб қолган ҳолларда жамият Кузатувчи кенгашнинг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) Умумий йигилишини чақиришга мажбурдир. Кузатувчи кенгашнинг қолган аъзолари акциядорларнинг ана шундай фавқулодда (навбатдан ташқари) Умумий йигилишини чақириш тўгрисидагина қарор қабул қилишга хақлидир.


4.4. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисидаги қарорлар мажлисда қатнашаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатувчи кенгаши йигилишида масалаларни ҳал этиш чогида Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Устав жамгармасида акцияларнинг давлат пакети мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларида Кузатувчи кенгашнинг қарори, агар унинг учун давлатга тегишли бўлган акциялар пакетини ишончли бошқарувчи ёки давлатнинг ишончли вакили овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.


4.5. Жамият Кузатувчи кенгаши бир аъзосининг овозни Кузатувчи кенгашнинг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.


4.6. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисларида баён юритилади. Кузатувчи кенгаш йигилишининг баёни йигилиш ўтказилгандан сўнг 10 кундан кечиктирилмай тузилади.


4.7. Йигилиш баёнида:

уни ўтказиш жойи ва вақти;

мажлисда қатнашувчи шахслар;

мажлис кун тартиби;

овоз беришга қўйилган масалалар, улар бўйича овоз бериш якуни;

қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.


4.8. Жамият Кузатувчи кенгаши йигилиши баёни йигилишга раислик қилувчи томонидан имзоланади, у баённинг тўгрилиги учун жавоб беради.



V. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ КУЗАТУВЧИ

КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


5.1. Кузатувчи кенгаш аъзоси:

- Кузатувчи кенгаш йигилишда шахсан қатнашиш, йигилишда муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;

- ишларнинг шу кундаги аҳволи тўгрисида, акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш-хўжалик ва тижорат фаолиятининг бирор-бир давр ичидаги асосий натижалари ҳақида, уни ривожлантириш режалари тўгрисида барча тўлиқ ва ишончли ишлаб чиқариш ҳамда молия ахборотини олиш;

- Кузатувчи кенгашда ишлаганлик учун (агар тақдирлаш пули тўлаш жамият уставида назарда тутилган бўлса), маълум вазифаларни бажарганлиги учун ҳақ олиш.

Кузатувчи кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Кузатувчи кенгаш раиси томонидан Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори Акциядорлар умумий йигилиши томонидан белгиланади.


5.2. Кузатувчи кенгаш аъзоси битишувларни тузувчи томонлардан бири акциядорлик жамияти ҳисобланган битишувда молиявий манфаатдорликка эга бўлган ҳолларда, шунингдек, Кузатувчи кенгаш аъзоси билан акциядорлик жамияти манфаатлари бошқача тарзда зиддиятли ҳолларда, Кузатувчи кенгаш аъзоси ўз манфаатдорлиги тўгрисида Кузатувчи кенгашга битишув тузилгунга қадар хабар беришга мажбурдир, битишув тўгрисидаги қарор эса бундай манфаатдорликка эга бўлмаган Кузатувчи кенгашнинг кўпчилик аъзолари, ёхуд Акциядорларнинг умумий йигилишида кўпчилик акциядорлар томонидан қабул қилиниши керак. Бунда улар бундай битишув юзасидан на муҳокамаларда, на қарорлар қабул қилишда қатнашмайдилар.


5.3. Кузатувчи кенгаш аъзолари, агар улар, уларнинг эр-хотинлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек, уларнинг барча аффиляция қилинган барча шахслари шахсий манфаатдорликка эга ҳисоблансалар:

бундай битишувнинг томонлари ҳисобланадилар ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадилар;

битишувларнинг томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг йигирма ёки ундан кўп акциялари (улушлар, пайлари) фоизига эга бўладилар:

битишув томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахс бошқарув органларида лавозимни эгаллайдилар.


5.4. Кузатувчи кенгаш аъзолари бевосита ёки билвосита Кузатувчи кенгаш томонидан у ёки бу қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга эмаслар.


5.5. Кузатувчи кенгаш аъзолари акциядорлик жамияти имкониятлари (мулкий ва намунавий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, акциядорлик жамиятининг фаолияти ва режалар тўгрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслар.


5.6. Кузатувчи кенгаш аъзолари ўзларининг лавозими мажбуриятларини ҳалол, шунингдек, акциядорлик жамияти манфаатлари йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга оширишга мажбурдирлар.



VI. КУЗАТУВЧИ КЕНГАШ АЪЗОЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


6.1. Жамият Кузатувчи кенгашининг аъзолари акциядорлик жамияти олдида қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ жавоб берадилар.

Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар келтирувчи қарорга қарши овоз берган жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари жавоб бермайдилар.


6.2. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг умуман олганда камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга келтирилган зарарларни қоплаш тўгрисида Кузатувчи кенгаш аъзосига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск