язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Тижорат ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2014 й. ЎРҚ-370-сон "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.02.2014 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 10.04.2014 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.05.2014 й.

N ЎРҚ-370

"АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ

ВА АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598, 606, 608-моддалар; 2008 йил, N 9, 489-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда, N 9, 330-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



"Халқ сўзи", 2014 йил 7 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 12 май, 19-сон, 210-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 5-сон, 128-модда