язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Тижорат ташкилотлари/ Акциядорлик жамияти. Холдинглар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2009 й. 316-сон "Иқтисодиётнинг реал сектори акциядорлик жамиятларининг молиявий барқарорлигини янада оширишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2009 й.

N 316


ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИНГ

МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ЯНАДА

ОШИРИШНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА



Иқтисодиётнинг реал сектори акциядорлик жамиятларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга инвестицияларни жалб этиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг:

1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси таркибига кирадиган акциядорлик жамиятларининг солиқлар бўйича қарзларининг тегишли суммаларини;

2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича "Ўзагромашсервис" уюшмаси корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилган 24,9 млрд сўм миқдоридаги кредитлар бўйича қарзларини айни бир вақтда ҳисоблаб ёзилган пеня бўйича қарзни ҳисобдан чиқарган ҳолда, таркибий ўзгартириш ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав жамғармаларидаги давлат улушини сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Ўзагромашсервис" уюшмасининг 2-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятлари учун 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра ҳисоблаб ёзилган солиқлар бўйича қарзлари суммасини тўлаш муддати 2012 йил 1 январгача узайтирилсин.


3. Устав жамғармасида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларига ва давлат улуши хўжалик бирлашмаларининг устав жамғармаларига берилган акциядорлик жамиятларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эквивалентда камида 400 минг АҚШ доллари суммасигача устав жамғармасининг шакллантирилмаган қисмини асосий фондларни қайта баҳолаш натижасида ҳосил бўлган захира жамғармаси ҳисобига тўлдиришга истисно тариқасида рухсат берилсин.

Асосий фондларни қайта баҳолаш ҳисобига ҳосил бўлган, устав жамғармасини шакллантиришга йўналтирилган захира жамғармаси маблағлари суммасининг қайта баҳоланган тегишли асосий фондлар чиқиб кетганда солиқ солинадиган базага киритилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси 1-иловага киритилган акциядорлик жамиятларининг устав жамғармалари 2010 йил 1 январгача бўлган муддатда тўлиқ шакллантирилмаган тақдирда устав жамғармаси етишмаган қисмининг 2010 йил 15 февралгача 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра солиқлар бўйича қарзларнинг тегишли суммаси ҳисобига давлат улушини кўпайтириш йўли билан тўлдирилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази 1 ва 2-иловаларга киритилган акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлар эмиссиясини йиғим ундирмасдан давлат рўйхатидан ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 544-модда.