язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Тижорат ташкилотлари/ Акциядорлик жамияти. Холдинглар/ Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 03.09.2004 й. 01/18-48-сон "Давлат акциялар пакети (улушлари)ни ишончли бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.09.2004 й. 1410-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.09.2004 й.

N 1410




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.09.2004 й.

N 01/18-48


ҚАРОРИ


Давлат акциялар пакети (улушлари)ни ишончли

бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш

қоидаларини тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 26 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сон "Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида", 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида", 2013 йил 11 июндаги 165-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорларига мувофиқ, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Давлат акциялар пакет (улушлари)ни ишончли бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг:

2001 йил 17 майдаги 01/06-4-сонли "Акциялар (пайлар)нинг давлат пакетларини ишончли бошқарувга топшириш бўйича танловларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги (2001 йил 25 май, рўйхат рақами 1034);

2002 йил 26 апрелдаги ИУ-01/45-сонли "Акциялар (пайлар)нинг давлат пакетларини ишончли бошқарувга топшириш бўйича танловларни ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (2002 йил 26 апрель, рўйхат рақами 1034-1);

2003 йил 20 майдаги 01/06-01-2-сонли "Акциялар (пайлар)нинг давлат пакетларини ишончли бошқарувга топшириш бўйича танловларни ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (2003 йил 20 май, рўйхат рақами 1034-2) қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси.Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилади.



Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси                          М. Асқаров



*) Илова рус тилидаги матнда берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 37-сон, 416-модда.