Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тижорат ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.1998 й. 361-сон "Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.1998 й.

N 361


АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, акциядорлаштирилган корхоналарда ва янгидан барпо этилган акциядорлик жамиятларида ташкил этилган бошқарув органлари (акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатувчи кенгаш ва бошқарув) умуман олганда "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўрмоқда.

Шу билан бир вақтда бир қанча акциядорлик жамиятларида ва холдинг компанияларида маъмурий-буйруқбозлик принципларига асосланган эски бошқарув усуллари ҳамон сақланиб қолмоқда, акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва кузатувчи кенгашларнинг раҳбарлик ўрни зарур даражада таъминланмаяпти. Акциядорлик жамиятлари бошқарувлари раҳбарларини ёллашнинг контракт тизими механизми ишга туширилмаган.

Акциядорлик жамиятлари раҳбарлик ва ижро этувчи органлари фаолиятини аниқ тартибга солувчи  меъёрий ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги бунинг сабабларидан биридир.

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорларнинг фаол қатнашишини таъминлаш, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатувчи кенгашнинг аҳамиятини ошириш, бозор шароитларида корхоналарнинг самарали ишлаши учун ижро этувчи органларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;

2. Акциядорлик жамиятларига уч ой муддатда:

ўзларининг таъсис ва ички меъёрий ҳужжатларини мазкур қарор билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлаштириш;

Кузатувчи кенгашлар таркибини, уларга акцияларнинг энг кўп пакетлари эгаларини киритган ҳолда, қайта кўриб чиқиш;

акциядорлик жамияти номидан иш кўрувчи Кузатувчи кенгаш  раиси билан  ижро  этувчи орган раҳбари ўртасида уни ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш тавсия қилинсин.

Ижро этувчи орган раҳбарининг корхона фаолияти натижалари тўғрисида кузатувчи кенгаш олдида ҳар чоракда ва акциядорларнинг умумий йиғилишида вақти-вақти билан ҳисобот бериши амалиётга жорий этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар амалга оширилишида акциядорлик жамиятларига кўмаклашсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш тўғрисида илгари тузилган шартномаларни икки ой муддатда қайта кўриб чиқсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари 1998 йил 1 октябргача устав жамғармаларида давлат улуши 25 фоиздан ошадиган акциядорлик жамиятларининг Кузатувчи кенгашларига давлатнинг ишончли вакиллари тайинланишини амалга оширсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов















Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск