ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2001 й. 93-сон "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2001 й.

N 93



"ЎЗБЕКЭНЕРГО" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисида" 2001 йил 22 февралдаги ПФ-2812-сон Фармонини бажариш ҳамда энергетика тармоғи корхоналарини монополиядан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада ривожлантириш, электр энергетикаси тизимида бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш, электр энергетикаси ва кўмир саноати корхоналарини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. "Ўзбекэнерго" ДАК 2001 йил 1 июлгача тармоқни монополиядан чиқариш ва электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, сотиш соҳасида шўъба корхоналар ташкил этиш, шунингдек умумтармоқ функцияларини бажариш ҳамда ўз тузилмасини 1-иловага мувофиқлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.


3. Энергетика корхоналарини монополиядан чиқариш, давлат тасарруфидан чиқариш ва акциялаштириш масалалари бўйича махсус комиссия (Атаев), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

2001 йил 1 майгача "Ўзбекэнерго" ДАК устав жамғармасини, асосий фондларни 2001 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳолаб чиқишни ҳисобга олган ҳолда, 3-иловага мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва таркибий бўлинмалар мулклари қиймати ҳисобига шакллантирсинлар. "Ўзбекэнерго" ДАКни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва унинг акциялари эмиссияси проспектини рўйхатдан ўтказиш таъминлансин;

"Ўзбекэнерго" ДАК билан биргаликда 4-иловага мувофиқ давлат район  электр станциялари ва иссиқлик электр марказларининг белгиланган тартибда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича акциялаштирилишини таъминласинлар;

"Ўзбекэнерго" ДАК билан биргаликда 5-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда босқичма-босқич очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш тадбирларини амалга оширсинлар;

2001 йилда "Электрқишлоққурилиш", "Энергоқозонтозалаш", "Ўзқишлоқэлектрқурилиш" акциядорлик жамиятларидаги акциялар давлат улушининг бир қисмини, 25 фоиз миқдордаги акциялар пакетини давлатда сақлаб қолган ҳолда, биржа бозорида ва биржадан ташқари бозорда сотсинлар;

6-иловага мувофиқ ижтимоий инфратузилма объектларини хусусийлаштирсинлар;

2001 йил 1 июнгача 7-иловага мувофиқ иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи ва электр энергияси ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган корхоналар акцияларининг давлат улушлари ва пакетларини тегишли ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаларига ишончли бошқарувга берсинлар.

4. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекэнерго" ДАКни ташкил этиш жараёнида чиқарилган барча акциялар давлат мулки ҳисобланади ва сотилмайди ёки бошқача тартибда бегоналаштирилмайди, улар гаров предмети бўлиши, шунингдек иккиламчи қимматли қоғозлар чиқаришни таъминлаш учун хизмат қилиши мумкин эмас;

"Ўзбекэнерго" ДАКнинг 9-иловага мувофиқ унитар корхоналари акциялаштирилмайди;

электр энергияси сотиш миқдоридан (уни етказиб бериш бўйича хизматларан) Республика йўл жамғармасига ва Пенсия жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига тўловлар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг корхоналари томонидан электр энергияси ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган ставкалар бўйича фақат охирги истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш миқдори қисмига амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси "Ўзбекэнерго" ДАК тизими акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетларини сотишдан тушган маблағларни (қонун ҳужжатларига мувофиқ Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган маблағлар бундан мустасно) "Ўзбекэнерго" ДАКга энергетика объектларининг асосий қувватларини реконструкция қилиш ва ривожлантиришда мақсадли фойдаланиш учун истисно тариқасида йўналтиради.

7. "Ўзбекэнерго" ДАК Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йил 1 январгача уй-жой фондининг ва коммунал соҳа муҳандислик коммуникацияларининг қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари балансига берилишини таъминласин.


8. "Ўзбекэнерго" ДАК аппарати Тошкент шаҳар, Хоразм кўчаси, 6-уйга жойлаштирилсин.


9. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг "Ўзбекистон ССЖ Энергетика ва электрлаштириш вазирлигини ташкил этиш ҳақида" 1990 йил 2 октябрдаги 322-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.Ю. Атаев ва Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) 1-2-иловалар берилмаган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 24 февралдаги

93-сон қарорига

3-ИЛОВА



Мол-мулки қиймати "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик

компанияси устав жамғармасига бериладиган корхоналар,

ташкилотлар ва таркибий бўлинмалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар, ташкилотлар

ва таркибий бўлинмаларнинг номи


Жойлашган ўрни


1.

Фарғона ИЭМ


Фарғона вилояти

2.

Муборак ИЭМ


Қашқадарё вилояти

3.

Тошкент ИЭМ


Тошкент ш.

4.

Сирдарё ДРЭС


Сирдарё вилояти

5.

Ангрен ДРЭС


Тошкент вилояти

6.

Навоий ДРЭС


Навоий вилояти

7.

Тахиатош ДРЭС


Қорақалпоғистон Республикаси

8.

Янги Ангрен ДРЭС


Тошкент вилояти

9.

Тошкент ДРЭС


Тошкент ш.

10.

Толимаржон ДРЭС


Қашқадарё вилояти

11.

Ўрта Чирчиқ ГЭС каскади


Тошкент вилояти

12.

Чирчиқ ГЭС каскади


Тошкент вилояти

13.

Қодирия ГЭС каскади


Тошкент вилояти

14.

Тошкент ГЭС каскади


Тошкент ш.

15.

Қуйи Бўзсув ГЭС каскади


Тошкент вилояти

16.

Фарҳод ГЭС


Сирдарё вилояти

17.

Тошкент ЭТК


Тошкент вилояти

18.

Тошкент шаҳар ЭТК


Тошкент ш.

19.

Сирдарё ЭТК


Сирдарё вилояти

20.

Жиззах ЭТК


Жиззах вилояти

21.

Наманган ЭТК


Наманган вилояти

22.

Андижон ЭТК


Андижон вилояти

23.

Фарғона ЭТК


Фарғона вилояти

24.

Қорақалпоғистон ЭТК


Қорақалпоғистон Республикаси

25.

Хоразм ЭТК


Хоразм вилояти

26.

Самарқанд ЭТК


Самарқанд вилояти

27.

Бухоро ЭТК


Бухоро вилояти

28.

Навоий ЭТК


Навоий вилояти

29.

Шаҳрисабз ЭТК


Қашқадарё вилояти

30.

Сурхондарё ЭТК


Сурхондарё вилояти

31.

Қашқадарё ЭТК


Қашқадарё вилояти

32.

"Ўзэнергоалоқа"


Тошкент ш.

33.

Бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими корхонаси


Тошкент ш.

34.

"Ўзэнергосотиш"


Тошкент ш.

35.

"Ўзэнергосозлаш"


Тошкент ш.

36.

"АББ Таъмир" ҚК (қўшма корхонадаги улуши)


Тошкент вилояти

37.

"Шарқтехэнерготаъмир" ҚК (қўшма корханадаги улуши)


Тошкент ш.


38.

Тугатилаётган Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг мулки


Тошкент ш.

Эслатма:

Тугатилаётган Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари балансидаги мулкларнинг ва қўшма корхоналар устав жамғармаларидаги  улушларнинг баланс қиймати уй-жой фонди мулкларининг, коммунал соҳа муҳандислик коммуникацияларининг ҳамда ушбу қарорга 5-иловага мувофиқ хусусийлаштириладиган ижтимоий инфратузилма бошқа объектларининг қийматидан ташқари.






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 24 февралдаги

93-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг

якка тартибда акциялаштириладиган корхоналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналарнинг номи

Жойлашган ўрни

Қайта ўзгартириш муддати

Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси активларида сақланадиган улуш, * фоизларда

1.

Сирдарё ДРЭС


Сирдарё вилояти

2001й.

51

2.

Тошкент ИЭМ


Тошкент ш.

2002й.

51

3.

Фарғона ИЭМ


Фарғона вилояти

2002й.

51

4.

Муборак ИЭМ


Қашқадарё вилояти

2002й.

51

5.

Тошкент ДРЭС

Тошкент ш.

2008й.

51

6.

Тахиатош ДРЭС

Қорақалпоғистон Республикаси


2004й.

51

7.

Навоий ДРЭС


Навоий вилояти

2004й.

51

8.

Ангрен ДРЭС


Тошкент вилояти

2005й.

51

9.

Янги Ангрен ДРЭС


Тошкент вилояти

2005й.

51

10.

Толимаржон ДРЭС


Қашқадарё вилояти

2005й.

51

*) Акцияларнинг қолган пакетлари уларни инвесторларга сотгунга қадар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси активлари ҳисобланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 24 февралдаги

93-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси

корхоналари ва ташкилотларини очиқ акциядорлик

жамиятларига айлантириш бўйича

ТАДБИРЛАР

Т/р

Корхоналарнинг номи

Жойлашган ўрни

Қайта ўзгартириш муддати

Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси активларида сақланадиган улуш, * фоизларда

ДАВЛАТ ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАРИ ТАЙИНЛАНАДИГАН

ШЎЪБА КОРХОНАЛАР*

1.

Қорақалпоғистон ЭТК


Қорақалпоғистон Республикаси


2001 й.

51

2.

Андижон ЭТК


Андижон вилояти


2002 й.

51

3.

Бухоро ЭТК


Бухоро вилояти


2003 й.

51

4.

Жиззах ЭТК


Жиззах вилояти

2002 й.

51

5.

Қашқадарё ЭТК


Қашқадарё вилояти


2003 й.

51

7.

Навоий ЭТК


Навоий вилояти

2003 й.

51

8.

Наманган ЭТК


Наманган вилояти

2002 й.

51

9.

Самарқанд ЭТК


Самарқанд вилояти

2003 й.

51

10.

Сурхондарё ЭТК


Сурхондарё вилояти

2003 й.

51

11.

Сирдарё ЭТК


Сирдарё вилояти

2002 й.

51

12.

Тошкент ЭТК


Тошкент вилояти

2002 й.

51

13.

Фарғона ЭТК


Фарғона вилояти

2002 й.

51

14.

Хоразм ЭТК


Хоразм вилояти

2001 й.

51

15

Тошкент шаҳар ЭТК


Тошкент ш.

2002 й.

51

         

*) Акцияларнинг қолган пакетлари уларни инвесторларга сотгунга қадар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси активлари ҳисобланади. Бунда акциядорлик жамиятининг устав фондидаги 5 фоизгача акциялар меҳнат жамоасига сотилиши назарда тутилади.

Электр тармоқлари корхоналарини қайта ташкил этишда меҳнат жамоасининг акциядорлик жамияти устав фондидаги улушини акцияларнинг 5 фоизигача миқдорида белгилаш назарда тутилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 24 февралдаги

93-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Ўзбекэнерго" ДАКнинг  хусусийлаштириладиган

ижтимоий инфратузилма объектлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Объектнинг номи


Жойлашган жойи


Балансида сақловчи

ташкилот


1.

"Восход" болаларни соғломлаштириш лагери


Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Аблик шаҳарчаси


Ангрен ДРЭС


2.

Санаторий-профилакторий


Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри


Ангрен ДРЭС


3.

Дам олиш ҳудуди


Тошкент вилояти, Лашкерек шаҳарчаси


Ангрен ДРЭС


4.

"Энергетик" клуби


Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри


Ангрен ДРЭС


5.

"Энергетик" маданият саройи


Тошкент шаҳри, ТошДРЭС микротумани


Тошкент ДРЭС


6.

Стадион


Тошкент шаҳри, ТошДРЭС микротумани


Тошкент ДРЭС

7.

Санаторий-профилакторий

Тошкент вилояти, Қибрай тумани


Тошкент  ДРЭС

8.

Клуб

Тошкент вилояти, Қодиря ГЭС шаҳарчаси


Қодиря ГЭС  каскади

9.

Санаторий-профилакторий

Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош шаҳри


Тахиатош ДРЭС

10.

"Энергетик" клуби

Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош шаҳри


Тахиатош ДРЭС

11.

Дам олиш ҳудуди

Қорақалпоғистон Республикаси,  Тахиатош шаҳри


Тахиатош ДРЭС

12.

"Энергетик" дам олиш ҳудуди


Фарғона вилояти, Қува тумани


Фарғона ЭТК

13.

"Қурилиш" дам олиш ҳудуди


Фарғона шаҳри


Фарғона ЭТК

14.

"Энергетик" дам олиш  ҳудуди


Фарғона вилояти, Шоҳимардон шаҳарчаси


Фарғона ЭТК

15.

Санаторий-профилакторий

Фарғона шаҳри


Фарғона ИЭС

16.

"Энергетик" дам олиш ҳудуди


Фарғона вилояти, Қува тумани


Фарғона ИЭС

17.

Поликлиника

Қашқадарё вилояти, Нуристон шаҳарчаси


Толимаржон ДРЭС

18.

Мавсумий кино майдончаси

Қашқадарё вилояти, Нуристон шаҳарчаси


Толимаржон ДРЭС

19.

Қишки кинотеатр

Қашқадарё вилояти, Нуристон шаҳарчаси


Толимаржон ДРЭС

20.

"Нурафшон" болаларни соғломлаштириш лагери


Қашқадарё вилояти, Китоб тумани


Шаҳрисабз ЭТК

21.

"Нурчи" пансионати


Наманган вилояти, Чуст тумани


Наманган ЭТК

22.

Санаторий-профилакторий

Наманган вилояти, Уйчи тумани


Наманган ЭТК

23.

Дам олиш ҳудуди


Наманган вилояти, Мамай шаҳарчаси


Наманган ЭТК

24.

"Энергетик" болаларни соғломлаштириш лагери


Андижон вилояти, Булоқбоши тумани


Андижон ЭТК

25.

"Ғайрат" болаларни соғломлаштириш лагери


Хоразм вилояти, Хонқа тумани


Хоразм ЭТК

26.

Санаторий-профилакторий


Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани


Хоразм ЭТК

27.

Санаторий-профилакторий

Бухоро шаҳри


Бухоро ЭТК

28.

"Электрон" болаларни соғломлаштириш лагери


Бухоро вилояти, Бухоро тумани


Бухоро ЭТК

29.

Сирдарё ДРЭС клуби

Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри


Сирдарё ДРЭС

30.

Маданият-маърифат биноси

Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри


Сирдарё ДРЭС

31.

Эшкакли қайиқлар базаси

Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри


Сирдарё ДРЭС

33.

Чойхона


Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри


Сирдарё ДРЭС

34.

"Миронкўл" дам олиш ҳудуди


Самарқанд вилояти, Миронкўл  шаҳарчаси


Самарқанд ЭТК

35.

Каттақўрғон сув омборидаги дам олиш ҳудуди


Самарқанд вилояти, Нуробод тумани


Самарқанд ЭТК

36.

"Энергетик" дам олиш ҳудуди

Сурхондарё вилояти, Термиз тумани


Сурхондарё ЭТК

37.

"Кончи" санаторий-профилакторийси


Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри


"Кўмир" АЖ





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 24 февралдаги

93-сон қарорига

7-ИЛОВА



Акцияларининг давлат пакетлари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш

бирлашмалари (ҲКФБ)га ишончли бошқарувга

берилаётган акциядорлик жамиятлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи


Жойлашган жойи


Кимга бериляпти


1.

"Бухороэнергомарказ"

Бухоро ш.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ҲКФБга


2.

Фарғона вилояти "Энергомарказ"и

Фарғона ш.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ҲКФБга


3.

"Қўқонэнергомарказ"

Қўқон ш.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ҲКФБга


4.

Урганч иссиқлик тармоқлари

Урганч ш.

Хоразм вилояти ҳокимлиги ҲКФБга


5.

Жиззах иссиқлик тармоғи

Жиззах ш.

Жиззах вилояти ҳокимлиги ҲКФБга


6.

Каттақўрғон иссиқлик манбаи

Каттақўрғон ш.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҲКФБга


7.

Тошкент иссиқлик ишлаб чиқариш маркази*

Тошкент ш.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҲКФБга


        

*) Тошкент шаҳар ҲКФБ ходимларидан давлат ишончли вакили тайинланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 24 февралдаги

93-сон қарорига

9-ИЛОВА



"Ўзбекэнерго" ДАКнинг акциялаштирилмайдиган корхоналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Корхоналар номи

Жойлашган жойи


ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР


1.

Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади


Тошкент вилояти

2.

Қодиря ГЭСлар каскади


Тошкент вилояти

3.

Тошкент ГЭСлар каскади


Тошкент ш.

4.

Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади


Тошкент вилояти

5.

Чирчиқ ГЭСлар каскади


Тошкент вилояти

6.

Фарҳод ГЭСлар каскади


Сирдарё вилояти

7.

"Ўзэлектротармоқ" электр энергиясини узатиш корхонаси

Тошкент ш., вилоятдаги филиаллари билан


УМУМТАРМОҚ ФУНКЦИЯЛАРИНИ БАЖАРАДИГАН КОРХОНАЛАР

10.

"Ўзэнергосозлаш"


Тошкент ш.








































Время: 0.1635
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск