Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тижорат ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.1998 й. 96-сон "Давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларида акцияларни жойлаштиришнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.1998 й.

N 96


ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ НЕГИЗИДА ТАШКИЛ

ЭТИЛГАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА

АКЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИГА РИОЯ

ҚИЛИНИШИНИ ТЕКШИРИШ

НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари пакетлари амалда жойлаштирилишини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қиммматли коғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармони қоидаларига мувофиқлигини тектириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 сентябрдаги 375-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссиясининг иш якунларини кўриб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига, "Ўзавтотранс", "Ўздонмаҳсулот", "Ўзбалиқ" корпорацияларига, "Ўзбекенгилсаноат", "Ўздавпахтасаноатсотиш", "Ўзгўштсутсаноат", "Ўзэлтехсаноат", "Ўзмашсаноат", "Ёғмойтамакисакоат", "Ўзулгуржибиржасавдо", "Озиқовқатсаноат", "Ўзбектрансқурилиш" уюшмаларига, "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси, "Ўзбекмебель" давлат акциядорлик бирлашмасига, "Дори-дармон" республика бирлашмасига ва меҳнат жамоасига тегишли акциялар улуши 26 фоиздан  ортиқ бўлган кўпгина акциядорлик жамиятларига эга бўлган бошқа хўжалик бирлашмаларига акциялаштириладиган корхоналар муассислари ўртасида тақсимланадиган акциялар пакетлари бўйича улушларни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармони қоидалари бажарилишини таъминлаш юзасидан улар томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг аҳволини текшириш бўйича Республика комиссияси томонидан тайёрланган маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, бошқа манфаатдор идораларга аниқ чора-тадбирлар кўриш учун юборилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, компаниялар ва акциялаштириладиган корхоналар рахбарлари, агар улар акциялаштириладиган корхоналар акциялари пакетларини Фармон талабларига мувофиқлаштириш бўйича ишларни 1998 йил 1 майгача тугалламасалар, уларга нисбатан қаттиқ маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилсинлар.


2. Акциялаштириладиган корхоналарнинг ўз айланма маблағлари ҳисобига меҳнат жамоасининг акциялари пакетларини сотиб олиш ва уларни корхона ходимлари ўртасида текин жойлаштириш, шунингдек корхоналарни акциялаштиришда акцияларнинг кўпгина қисмини меҳнат жамоасига бириктириб қўйиш, натижада давлат корхоналарини давлатнинг ижозатисиз жамоа мулкига айлантириш амалиёти қоралансин.

Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ва Давлат солиқ қўмитаси бундай ҳодисаларни текшириб чиқсин ҳамда ушбу ҳолларга молиявий интизом бузилиши сифатида қараган ҳолда айбдор шахсларни жавобгарликка тортсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Марказий банк ва Молия вазирлиги билан биргаликда давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари томонидан эмитация қилинган акцияларни хорижий инвесторлар ўртасида эркин алмаштириладиган валютага дастлабки жойлаштириш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 8 августдаги 404-сон қарорига;

4-банд (олтинчи хат бошидан кейин) қуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:

"давлат мулки" негизида ташкил этилган акциядорлик жамияти устав жамғармасига илгари киритилмаган, Вазирлар Маҳкамасининг "Идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларини жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида" 1997 йил 26 сентябрдаги 453-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига берилмайдиган унинг балансидаги ижтимоий инфратузилма объектлари қиймати";

корхона томонидан айланма маблағлар ҳисобига харид қилинган ва ҳақи тўланган, лекин қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жойлаштирилмаган унинг акциялари (шу жумладан меҳнат жамоаси акциялари) қайта таксимлаш";

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен ва Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекслари раҳбарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






























Время: 0.0267
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск