язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Тижорат ташкилотлари/ Акциядорлик жамияти. Холдинглар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.1997 й. 404-сон "Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.1997 й.

N 404


АКЦИЯЛАР ПАКЕТЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА ДАВЛАТ МУЛКИ НЕГИЗИДА ТАШКИЛ

ЭТИЛГАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ

БОШҚАРИШДА    АКЦИЯДОРЛАР    РОЛИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонини бажариш юзасидан, мулкнинг давлат улушини бошқариш механизмини такомиллаштириш, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар билан биргаликда:

- давлат корхоналарини хусусийлаштириш натижасида ташкил этилган ҳар бир акциядорлик жамияти бўйича акцияларни жойлаштириш (сотиш)нинг жорий аҳволини шу йилнинг 31 декабригача қайта рўйхатдан ўтказсин;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармони 1-банди қоидаларига мувофиқ хусусийлаштирилган корхоналар акциялари пакетининг зарур ҳолларда қайта тақсимланишини таъминласин;

- қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда (эмиссия проспекти рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб бир йил мобайнида) хусусийлаштирилган корхоналарнинг жойлаштирилмаган акцияларини, давлат мулки сифатида қолдирилган акциялардан ташқари, юридик ва жисмоний, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар иштирокидаги эркин бозорда сотишга қўйсин;

- 1998 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш дастурини шакллантиришда ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари эмиссия проспектларида акциялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган Фармонига қатъий мувофиқ равишда жойлаштирилишини назарда тутсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда устав жамғармасида 25 фоиздан ортиқ акциялар пакети давлат ихтиёрида сақлаб қолинадиган тармоқлар ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тасдиқлаш учун икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда 25 фоиздан ортиқ акциялар пакетини улуш сифатида давлат ихтиёрида сақлаб қолишга фақат мамлакатнинг келажакдаги илмий-техника имкониятларини белгиловчи, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминловчи тармоқлар ва корхоналар бўйича йўл қўйилиши назарда тутилсин.

4. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-банди учинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган акциядорлик жамиятлари акциялар пакетини қайта тақсимлаш қўшимча акциялар чиқариш йўли билан уларнинг устав жамғармасини белгиланган тартибда кўпайтириш асосида амалга оширилади.

Бунда акциядорлик жамиятининг устав жамғармасидан давлат улушини кўпайтириш:

- акциядорлик жамияти фаолият кўрсатишининг бутун даврида қўшилган ва унинг ихтиёрида қолдирилган, устав жамғармасини кўпайтириш пайтигача индексация қилинган дивидендлар суммаси;

- акциядорлик жамияти фаолият кўрсатишининг бутун даврида моддий-техника базасини ривожлантириш ёки ўз айланма маблағларини тўлдириш учун давлат томонидан берилган, устав жамғармасини кўпайтириш пайтигача индексация қилинган маблағлар;

- акциядорлик жамияти фаолият кўрсатишининг бутун даврида уни реконструкция қилиш учун ва техник қайта жиҳозлаш учун Давлат мулки қўмитаси томонидан берилган, устав жамғармасини кўпайтириш пайтигача қайтарилмаган мақсадли кредитлар;

- устав жамғармасини кўпайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда йўналтириладиган хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;

- Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига сезиларли иқтисодий имкониятга эга бўлмаган, асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириши 50 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини зарур ҳолларда, белгиланган тартибда хусусий корхоналарга айлантириш тавсия этилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

- Молия вазирлиги билан биргаликда хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини траст асосида бошқариш, шу жумладан уларнинг устав жамғармасини шакллантириш учун хўжалик уюшмаларига бериш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

- "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ акциядорлик жамияти фаолиятининг муҳим масалаларини ҳал қилишда акциядорлар ҳуқуқларини, унинг ижро этувчи аппарати раҳбариятининг акциядорларга ҳисоб беришини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва жорий этсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Марказий банки Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан қимматли қоғозларга маблағлар қўйиш, шунингдек сармояни ва қимматли қоғозларга қўйилган инвестициялардан олинган дивидендларни олиб чиқиб кетиш тартиби тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази "Хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция ташкилотлари сифатидаги фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом" ҳамда "Инвестиция ташкилотлари фаолиятининг иқтисодий нормативлари тўғрисида Низом"ларни икки ҳафта муддатда тайёрласин ва тасдиқласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги акциядорлик жамиятларида меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича тавсияномаларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва эълон қилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 1997-1998 ўқув йилидан бошлаб корхоналар ва уларнинг хўжалик бирлашмалари раҳбарлари учун акциядорлик жамиятларида бошқарув асослари тўғрисида махсус курслар ташкил этсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б. Сайфиддинов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.