язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Тижорат ташкилотлари/ Акциядорлик жамияти. Холдинглар/ ЎзР ВМ 12.10.1995 й. 398-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 12.10.1995 й. 398-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 10.02.2016 й. 33-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-бўлим 1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. Активлари таркибига бошқа корхоналарнинг акциялари назорат пакетлари кирадиган очиқ акциядорлик жамияти холдинг ҳисобланади. (ЎзР ВМ 22.12.2009 й. 323-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



4-бўлим 1-бандининг олдинги таҳрири


1. Давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда Давлат мулки қўмитаси томонидан холдинглар ташкил этилиши мумкин.




ЎзР ВМ 23.05.2012 й. 143-сон Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Ушбу Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида", "Рақобат ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ холдинглар ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди. (ЎзР ВМ 22.12.2009 й. 323-сон Қарори таҳриридаги муқаддима) (Олдинги таҳририга қаранг)



1-бўлим 1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Акциялар (пайлар, улушлар)нинг назорат пакети ўзида корхона сармоясида қатнашишнинг исталган шаклини ифодалайди. Ушбу шакл холдинг қатнашчилари умумий йиғилишида ва унинг бошқарув органлари томонидан муайян қарорлар қабул қилиниши ёки рад этилишининг сўзсиз ҳуқуқини таъминлайди. Акцияларнинг назорат пакети мавжудлиги тўғрисидаги қарор таъсис ҳужжатларининг хусусиятлари ва корхона сармояси тузилмаси ҳисобга олинган ҳолда монополияга қарши орган томонидан қабул қилинади.



1-бўлим 5-банднинг олдинги таҳрири


5. Холдинглар юридик шахс ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида", "Рақобат ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида"ги қонунлари, мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида фаолият кўрсатади. (ЎзР ВМ 22.12.2009 й. 323-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



4-бўлим 5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- монополияга қарши орган иштирокида ташкил этилаётган холдинг компанияга киритилаётган, ёхуд хўжалик мустақиллигига эга бўлаётган ва умумий асосларда давлат тасарруфидан чиқарилиши керак бўлган корхоналар рўйхатини аниқлайдилар;




ЎзР Президентининг 28.04.2010 й. ПФ-4215-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. Холдинглар, шу жумладан, давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида ташкил этиладиган холдинглар, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб аталади) рухсати билан ташкил этилади. Холдинглар ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши) юқорида айтиб ўтилган рухсатномасиз давлат рўйхатидан ўтказилишига йўл қўйилмайди. (ЎзР ВМ 22.12.2009 й. 323-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 22.12.2009 й. 323-сон Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида", "Рақобат ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва холдинглар тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилаб беради. (ЎзР ВМ 05.09.2002 й. 317-сон Қарори тахриридаги муқаддима)



1-бўлим 5-банднинг олдинги таҳрири


5. Холдинглар юридик шахс хисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида", "Рақобат ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида"ги қонунлари, мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун хужжатлари асосида фаолият кўрсатади. (ЎзР ВМ 05.09.2002 й. 317-сон Қарори таҳриридаги банд)



2-бўлим 2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. Холдинглар, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида ташкил этиладиган холдинглар, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда моно-полияга қарши орган деб аталади) рухсати билан ташкил этилади. Холдинглар ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши) юқорида айтиб ўтилган рухсатномасиз давлат рўйхатидан ўтказилишига йўл қўйилмайди. (ЎзР ВМ 22.08.2001 й. 412-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)