язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Тижорат ташкилотлари/ Акциядорлик жамияти. Холдинглар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.1995 й. 398-сон "Холдинглар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.1995 й.

N 398


ХОЛДИНГЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Бозор қайта ўзгартириш жараёнларини янада ривожлантириш ҳамда корхоналар ва ташкилотларни шунга монанд бошқаришни ва уларнинг фаолият кўрсатишини, республика иқтисодиётининг турли секторларида иқтисодий интеграцияни, шунингдек инвестиция фаолиятини ривожлантиришни таъминловчи замонавий тузилмаларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Холдинглар тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Холдингларни давлат рўйхатидан ўтаказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., N 10, 39-модда.