Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.1991 й. ПФ-303-сон "Ўзбекистон Республикасида биржа фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.12.1991 й.

N ПФ-303



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БИРЖА

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Биржалар фаолиятини такрорлашга барҳам бериш, унга бир томонлама ёндашувга йўл қўймаслик ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек бозор тармоқлари мажмуини ривожлантиришга, хўжалик алоқаларини янада мустаҳкамлашга, республикани истеъмол моллари ва моддий-техника ресурслари билан тўлдиришга биржалар қўшадиган ҳиссани кўпайтириш мақсадида:


1. Республика ҳудудида биржа фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган сифатида Биржалар кенгаши тузилсин. Белгилаб қўйилсинки, мазкур Кенгаш ҳозирги вақтда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган биржаларнинг раисларидан ташкил топади.


2. Биржаларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зиммасига юклансин. Шу нарса белгилансинки, республика ҳудудида янгидан ташкил этиладиган биржалар 1-бандда кўрсатилган Биржалар кенгаши билан келишиб олинганидан кейингина рўйхатдан ўтказилади.

3. Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга оид ташкилий тадбирларни амалга оширсин ва бир ой муддат ичида "Ўзбекистон Республикасида биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг муҳокамасига тақдим этсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов


































Время: 0.1924
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск