язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2000 й. ПФ-2613-сон "Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.06.2000 й.

N ПФ-2613


ЭКСПОРТ МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, уларни мулкчилик шаклидан қатъий назар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, амалдаги солиқ имтиёзларини тартибга солиш ва экспортга мўлжалланган рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга шундай имтиёзларнинг рағбатлантирувчи таъсирини кучайтириш мақсадида:


1. Экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи ва мулк солиғини тўлаш тартиби умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товарлар, ишлар, хизматлар экспортидаги (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган жойдан қатъий назар) улушига боғлиқ ҳолда қуйидагича белгилансин:

экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида - белгиланган фойда солиғи ва мулк солиғи ставкалари 30 фоизга камайтирилади;

экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида - белгиланган фойда солиғи ва мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Мазкур солиқ имтиёзи ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида микрофирмалар ва кичик корхоналарга тадбиқ этилсин.

3. Ушбу Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳамда уни мустақил равишда ёки вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланувчи ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ҳамда фирмалар, шунингдек комиссия шартномаси (топшириқ) бўйича воситачи (ишончли вакил) орқали сотувчи барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга татбиқ этилади.

Мазкур имтиёзлар эркин алмаштириладиган валютага хом ашё маҳсулотлари - пахта толаси, ип газлама калаваси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, газ конденсати, табиий газ, электр энергияси, қимматбахо, рангли ва кора металлар экспорт қилувчи савдо-воситачилик корхоналарига, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналарига тадбиқ қилинмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан бирга бир қафта муддатда ушбу Фармонда кўзда тутилган солиқ имтиёзларини қўлланиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Экспорт қилувчи корхоналар учун иловага мувофиқ солиқ имтиёзлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар;

Ҳукуматнинг илгари қабул қилинган қарорларига тегишли ўзгартишлар киритсин.

7. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, 5-6-сон, 174-модда