язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.02.1998 й. ПФ-1930-сон "Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.02.1998 й.

N ПФ-1930


ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Импорт операцияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, бу операцияларни амалга ошириш чоғида шартнома ва молия интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида 1998 йил 1 мартдан бошлаб товарлар (ишлар ва хизматлар)ни импорт қилишни тарифлар билан бошқариш ва импорт битимлари тузиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш тартибини енгиллаштиришга доир чора-тадбирлар тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларда юридик ва жисмоний шахсларнинг импорт битимларини ҳисобга олиш ва улар ижросини назорат қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ваколатли банкларгина халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида импорт битимлари ҳақини тўлаш бўйича кафолат мажбурияти беришга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, маҳаллий ҳокимият органларига импорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўлаш бўйича хорижий ҳамкорларига кафолатлар бериш ёки ўзга мажбуриятларни олиш тақиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат Божхона қўмитаси, ваколатли банклар импорт битимлари ҳақини тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ички истеъмол бозорини ҳимоя қилишни таъминлаш манфаатларини кўзда тутиб, бир ҳафта муддатда:

четдан келтириладиган акциз солиғи олинадиган товарлар рўйхатини, акциз солиғи ставкалари ва импорт бож тўловлари рўйхатини;

жисмоний шахслар акциз солиғи тўламай олиб келиши мумкин бўлган товарлар меъёрини қайта кўриб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонига 3-илова 1998 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу фармонни бажариш юзасидан бир ҳафта муддатда қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов