язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2013 й. 197-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма комплекси" очиқ акциядорлик жамияти объектларини қуриш ва реконструкция қилишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июлдаги 152-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2013 й.

N 197


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗЭКСПОМАРКАЗ"

МИЛЛИЙ КЎРГАЗМА КОМПЛЕКСИ" ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШНИ     ДАВОМ     ЭТТИРИШ     ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2007 ЙИЛ 27 ИЮЛДАГИ 152-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма комплекси" очиқ акциядорлик жамиятини янада ривожлантиришни ва унинг томонидан кўрсатилаётган кўргазма-ярмарка хизматлари самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма комплекси" очиқ акциядорлик жамияти объектларини қуриш ва реконструкция қилишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июлдаги 152-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 10 июлдаги

197-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзэкспомарказ"

миллий кўргазма комплекси" очиқ акциядорлик

жамияти объектларини қуриш ва реконструкция

қилишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2007 йил 27 июлдаги 152-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг номидаги "миллий кўргазма комплекси" сўзлари "миллий кўргазма компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда, акцияларнинг қўшимча эмиссиясини бозор қиймати бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ўртасида уларнинг инвестиция мажбуриятларига мутаносиб равишда жойлаштирган ҳолда, "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма компанияси" очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондини кўпайтиришни белгиланган тартибда таъминласин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 июль, 28-сон, 361-модда