язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Инсонпарварлик ва техник ёрдам/ ЎзР ВМ 15.11.2005 й. 251-сон Қарори билан тасдиқланган (4-илова) Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 15.11.2005 й. 251-сон Қарори

билан тасдиқланган (4-илова) Низомнинг

олдинги тахрири




ЎзР ВМ 21.08.2017 й. 651-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Техник кўмаклашиш бўйича устувор лойиҳаларнинг рўйхатига асосан техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилишни донорлар билан ишлаб чиқиш Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалга оширилади. (ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Ҳар йили 25 январдан кечикмасдан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилда амалга ошириш учун донорлар билан олдиндан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар рўйхати тайёрланади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 10 февралгача тасдиқланади. (ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қароридан олдинги таҳрири



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Ҳар йили 25 январдан кечикмасдан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилда амалга ошириш учун донорлар билан олдиндан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар рўйхати тайёрланади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.




ЎзР ВМ 08.11.2012 й. 319-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низом матнининг олдинги таҳрири


Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги

ва улардан мақсадли фойдаланилишини

назорат қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низомга ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган



I. Умумий қоидалар

II. Техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги

III. Грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш

1-илова. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий

ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш маблағлари

мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини

назорат қилиш Схемаси

2-илова. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда

хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмагини

олувчилар тўғрисидаги Маълумотлар



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаги:

товарлар (асбоб-ускуналар) харид қилиш учун;

маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун;

халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва хорижий инвесторларнинг қарзлари ва инвестициялари жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш учун;

таълим берувчи дастурлар (тренинг)ни амалга ошириш учун грантлар шаклида берилади.


3. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



II. ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ МОНИТОРИНГИ


4. Техник кўмакни олувчи вазирлик ёки идора (ижро этувчи агентлик) халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари томонидан техник кўмаклашиш гранти маъқулланиши тўғрисида ижобий қарор қабул қилгандан кейин икки ҳафта муддатда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти  (кейинги ўринларда Молия вазирлиги Департаменти деб юритилади) Молия вазирлиги билан келишилган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган: (ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарори тахриридаги хат боши)

а) техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш тадбирлари режасини;

б) грант маблағларини ўзлаштириш жадвалини тақдим этади.


5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва минтақалари бўйича ахборотларни туркумлаш ва техник кўмаклашишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот чораги охирги ойининг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги Департаментига техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шакл бўйича тақдим этади (ушбу Низомга 2-илова).

Давлат статистика қўмитаси Давлат статистика ишлари дастурида назарда тутилган муддатларда статистик кузатувни ташкил этади ҳамда олинган ва ўзлаштирилган грант маблағлари тўғрисидаги статистик ҳисоботларнинг умумлаштирилган маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига (кейинги ўринларда Ғазначилик деб юритилади), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, шунингдек тўлов баланси статистикасига киритиш учун - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади. (ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)


ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарорига мувофиқ 6 банд ўз кучини йўқотган


6. Олинган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тегишли ижро этувчи агентликларга давлат статистика ҳисоботининг шаклини юборади.


ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарорига мувофиқ 7 банд ўз кучини йўқотган


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси олинган ва ўзлаштирилган грант маблағлари тўғрисида ижро этувчи агентликлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ҳар чоракда умумлаштирилган ахборот шакллантирилишини, шунингдек унинг тўлов баланси статистикасига киритиш учун тақдим этилишини таъминлайди.


8. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларини жалб этиш ҳамда уларнинг мажбуриятлари бажарилишининг доимий мониторингини амалга оширади.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳасини молиялаштириш бўйича қабул қилган қарорлари тўғрисида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тушаётган ахборот тўғрисида Молия вазирлиги Департаментига ўз вақтида хабар беради.

Молия вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши тўғрисидаги таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади. (ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)


9. Грант маблағлари ҳисобига товарлар ва хизматлар сотиб олиш халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари томонидан белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ тендер асосида амалга оширилади ва улар учун ҳақ, қоидага кўра, улар қароргоҳларда очилган тегишли ҳисоб рақамларидан тўғридан-тўғри тўланади. Грант маблағлари Ўзбекистон Республикасида олувчилар ҳисоб рақамларига уларнинг фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банкида махсус очилган ҳисоб рақамларига тушади.


10. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган товарлар (хизматлар)ни божхонада расмийлаштириш улар билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган битимларга ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ижро этувчи агентликлар уч кун мобайнида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Департаментига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарлар (хизматлар) тушганлиги тўғрисида ахборот беради. (ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарори тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга қаранг)

Товарлар (хизматлар)нинг халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмагига тегишлилиги тўғрисидаги хулоса зарурлиги Давлат божхона қўмитаси томонидан баён қилинган тақдирда божхонада расмийлаштириш мақсадида ижро этувчи агентликларга Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари ўртасидаги тегишли битимларни ўрганиб чиқиш асосида берилади.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги берилаётган хулосаларнинг ҳисобга олиниши ва уларнинг халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган битимларига мувофиқлиги учун жавоб беради.


11. Техник кўмаклашиш лойиҳалари тугаллангандан кейин ижро этувчи агентликлар бир ой муддатда Молия вазирлиги Департаменти ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига лойиҳанинг эришилган мақсадларини, иқтисодий самарасини, балансга қабул қилинганлиги ва етказиб берилган моддий-техника воситаларидан фойдаланиш йўналишларини акс эттирувчи техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилганлиги тўғрисидаги ижро этувчи агентликнинг раҳбари томонидан тасдиқланган якунловчи ҳисоботни, шунингдек лойиҳа натижаларини қўллашга доир чора-тадбирлар режасини тақдим этади. (ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарори тахриридаги банд)



III. ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


12. Грант маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун масъулият ижро этувчи агентлик раҳбари зиммасига юкланади.


13. Техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилишини кўриб чиқиш ижро этувчи агентликлар ва манфаатдор томонларнинг вакиллари таклиф этилган ҳолда ҳар чоракда камида бир марта Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Департаменти томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарори тахриридаги банд)


14. Грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Молия вазирлиги техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ижро этувчи агентликлар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир. (ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)


15. Ижро этувчи агентликлар томонидан грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, шунингдек юқори ташкилотлар томонидан зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан биргаликда амалга оширилади.

Техник кўмак, шу жумладан пул шаклида кўмак олган бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда Ғазначиликка, давлат солиқ хизмати органларига грант маблағларидан фойдаланилишини акс эттирувчи ҳисоботни, бюджет маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот сингари ҳисобот тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарори тахриридаги хат боши)


16. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш, грант маблағларидан самарасиз ва бошқа мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади. (ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарори тахриридаги хат боши)

Техник кўмаклашиш маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланилишида, шунингдек техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши мониторинги олиб борилиши ва назорат қилиниши тартибини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.





Низомга

1-ИЛОВА


(ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қарори тахриридаги 1-илова), (Олдинги тахририга қаранг)


Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар

ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник

кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан

мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш

СХЕМАСИ

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

7

Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаменти

_______________     мониторинг

1. Халқаро молиявий ва иқтисодий институт ёки хорижий ҳукумат ташкилоти томонидан техник кўмаклашиш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш.

2. Молия вазирлиги билан келишилган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилишига доир тадбирлар режаси ва грант маблағларини ўзлаштириш жадвали.

3. Техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотлар.

4. Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича техник кўмаклашиш грантлари бўйича ҳисоботларни олиш.

4а. Статистик ҳисоботларни тақдим этиш.

5. Ҳар ойлик техник кўмаклашиш маблағлари тушуми ва уларнинг ўзлаштирилиши ҳамда ўз банк ҳисоб рақамларидан кўчирма олиш.

6. Статистик ҳисоботларнинг умумлаштирилган маълумотларини тақдим этиш.

6а. Умумлаштирилган йиғма ахборот тақдим қилиш.

6б. Техник кўмаклашиш тушуми ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида йиғма ахборот.

7. Лойиҳаларни амалга оширишда халқаро молиявий ва иқтисодий институт ёки хорижий ҳукумат ташкилотларини жалб қилиш ва мажбуриятлар бажарилишининг доимий мониторинги.

7а. Лойиҳани амалга ошириш, техник кўмаклашиш маблағларини ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишнинг доимий мониторинги.

7б. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан таклифлар.

8. Товарлар (хизматлар) тушиши тўғрисида ахборот.

9. Товарларнинг (хизматларнинг) божхона томонидан расмийлаштирилиши.

10. Лойиҳа амалга оширилганлиги тўғрисида якуний ҳисобот.

__  __  __  __  __  __       назорат

11. Грант маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш.

11а. Текширишлар натижалари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш.

1

6

2

8

10

3


1

Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ёки хорижий ҳукумат ташкилоти

Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти

10

8

3

2

11а

3

Молия вазирлиги Ғазначилиги

4


Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси

6

Давлат статистика қўмитаси

3





6

11


1

Иқтисодиёт вазирлиги




5



Ижро этувчи агентликлар

9

Давлат божхона қўмитаси











Низомга

2-ИЛОВА



Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда

хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник

кўмагини олувчилар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

200__ йил ___ чораги учун

Маблағларни олувчи

Грантнинг тартиб рақами ёки коди

Грантнинг номи

Халқаро молиявий ва иқтисодий институт/ хорижий ҳукумат ташкилотининг номи

Грант маблағларидан фойдаланиш бошланган сана

Грант суммаси (минг АҚШ доллари)

1

2

3

4

5

6


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий

алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири


200__ й. _________



ЎзР ВМ 28.01.2009 й. 22-сон Қароридан олдинги тахрири



5 банднинг олдинги тахрири


5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва минтақалари бўйича ахборотларни туркумлаш ва техник кўмаклашишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот чораги охирги ойининг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шакл бўйича тақдим этади (2-илова).



8 банднинг олдинги тахрири


8. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар чоракда маблағларнинг халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг тегишли ҳисоб рақамларидаги ҳаракати тўғрисидаги ахборотни олади, ушбу ахборот умумлаштирилади ва маълумотларнинг электрон базасига киритилади ҳамда техник кўмаклашиш лойиҳаларининг амалга оширилиши доимий мониторингини ва халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумотларнинг электрон базасида сақланишини таъминлайди.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши тўғрисидаги йиғма мониторинг ахборотини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.



10 банд иккинчи хат бошининг олдинги тахрири


Ижро этувчи агентликлар Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарлар (хизматлар) тушганлиги тўғрисида ахборот беради.



14 банднинг олдинги тахрири


14. Грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ижро этувчи агентликлар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир.



1-илованинг олдинги тахрири


Низомга

1-ИЛОВА


Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда

хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш

маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли

фойдаланилишини назорат қилиш

СХЕМАСИ

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаменти

_______________- мониторинг

1. Халқаро молиявий ва иқтисодий институт ёки хорижий ҳукумат ташкилоти томонидан техник кўмаклашиш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиниши

2. Вазирлар Маҳкамаси комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилишига доир тадбирлар режаси ва грант маблағларини ўзлаштириш жадвали

3. Техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотлар

4. Статистика ҳисоботи шакли

5. Техник кўмаклашиш грантлари бўйича статистика ҳисоботи

6. Йиғма статистик ҳисоботни умумлаштириш

7. Маблағларнинг халқаро молиявий ва иқтисодий институт ёки хорижий ҳукумат ташкилотининг тегишли ҳисоб рақамларидаги ҳаракати тўғрисидаги ахборот

7а. Техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга   ошири-  лишининг доимий мониторинги ва      маълумотларнинг электрон базасини қўллаб-қувватлаш, чораклик ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритиш

8. Товарлар (хизматлар) олингани тўғрисида ахборот

9. Товарлар (хизматлар)ни божхонада расмийлаштириш

10. Лойиҳа амалга оширилганлиги тўғрисида якуний ҳисобот

__  __  __  __  __  __ - назорат

11. Лойиҳаларнинг амалга оширилишини кўриб чиқиш, техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича фаолиятни режали текшириш

11а. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш ҳолларини бартараф этиш юзасидан таклифлар

12. Грант маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш

11а

1

7

2

6

10

Халқаро молиявий ва иқтисодий институт ёки хорижий ҳукумат ташкилоти

3

Давлат статистика қўмитаси

5


Молия вазирлигининг Назорат-

тафтиш бош бошқармаси

8

11

4

Ижро этувчи агентликлар

Давлат божхона қўмитаси

1


12