язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Инсонпарварлик ва техник ёрдам/ Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2005 й. 251-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 ноябрдаги

251-сон қарорига

3-ИЛОВА


Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга

олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши

ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат

қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари

мониторинги тўғрисида

НИЗОМ


I. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини, шунингдек мурувват лойиҳалари мониторинги масалаларини белгилайди ва тартибга солади.


2. Мурувват (инсонпарварлик) ёрдами - бу аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш учун дори воситалари ва тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, озиқ-овқат, халқ истеъмоли товарлари, бошқа товарлар, шу жумладан асбоб-ускуналар, транспорт ва техника, шунингдек ихтиёрий хайриялар, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, инсонпарварлик ёрдами юкларини ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш учун бериладиган мақсадли беғараз ёрдамнинг бир туридир.

Мурувват ёрдами сифатида олинган товарлар божхонада расмийлаштириш тартиб-қоидалари амалга оширилгандан кейин олувчилар томонидан "Инсонпарварлик ёрдами" ёзувини қайд этган, олувчининг реквизитларини кўрсатган ҳолда тамғаланади.

Мурувват ёрдами хорижий давлатлар, уларнинг федерал ёки муниципал тузилмалари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда донорлар деб аталади) томонидан кўрсатилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек фаолияти фойда олишга қаратилмаган юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда олувчилар деб аталади) шу жумладан, кейинчалик республика истеъмолчилари ўртасида тақсимлаш мақсадида инсонпарварлик ёрдамининг олувчилари бўлиши мумкин.

Мурувват ёрдами юкларини олувчилар дастурлар ва донорлар билан тузилган дастурлар ва битимлар ёки мурувват ёрдами билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси (кейинги ўринларда Комплекс деб аталади) раҳбарининг қарорлари асосида аниқланади.

Тамаки маҳсулотлари, алкоголли маҳсулотлар, ҳарбий мақсаддаги товарлар, шунингдек олиб келиниши тақиқланган товарлар мурувват ёрдами юклари жумласига киритилиши мумкин эмас.

Мурувват ёрдами юкларининг пул ифодасидаги қийматидан асосан божхонада расмийлаштириш мақсадлари учун фойдаланилади.

3. Ўзбекистонда мурувват ёрдами кўрсатувчи халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитация қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) хулосаси халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилот ваколатхонаси ёки филиали давлат рўйхатидан ўтказилиши ва қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос ҳисобланади.

4. Комплекс раҳбарининг мурувват ёрдами масалалари бўйича қарорлари вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бажариши учун мажбурий ҳисобланади.

Мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш ишлари тезкор бажарилишини тезкор таъминлаш мақсадида шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланадиган доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилади.


5. Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, божхонада расмийлаштириш, транспортда ташиш, тўплаш, сақлаш, хатловдан ўтказиш, юкларнинг хавфсизлиги бўйича қўриқлаш ва бошқа карантин тадбирларини ўтказиш, мурувват ёрдамини аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан самарали, мақсадли фойдаланиш учун масъулият:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган мурувват ёрдами бўйича ҳудудий комиссияларга (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади);

ижтимоий соҳа вазирликлари ва идоралари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳузурида тузиладиган мурувват ёрдами бўйича тармоқ комиссияларига (кейинги ўринларда тармоқ комиссиялари деб аталади) юкланади.


6. Мурувват ёрдамидан белгиланмаган мақсадда фойдаланишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.



II. МУРУВВАТ ЁРДАМИ ЮКЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ,

ҲИСОБГА ОЛИНИШИ, АНИҚ ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ТАРЗДА ТАҚСИМЛАНИШИ ВА УЛАРДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


7. Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. Мурувват ёрдами олинишидан олдин махсус эксперт комиссияси томонидан бу ёрдамнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланади.


8. Мурувват ёрдами сифатида Ўзбекистон Республикасига келтириладиган юкларни божхонада расмийлаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ, Департаментнинг кўрсатилган юкларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги хулосаси асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасига келтирилган мурувват ёрдами юклари ва юкларни олувчилар тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Департаментга ва Молия вазирлигининг Ғазначилигига (кейинги ўринларда - Ғазначилик деб аталади) тақдим этилади.

9. Юкларнинг мурувват ёрдамига мансублигини тасдиқлаш учун мурувват ёрдамини олувчи Департаментга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

дастур ёхуд донор ташкилот билан мурувват ёрдами бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

юкни жўнатувчининг юк мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги инвойси (счёт-фактура);

юкни олувчининг юкнинг фойдаланиш мақсади тўғрисидаги хати;

йўл-транспорт юк хатлари;

зарурият бўлганда, карантин ва бошқа инспекция хизматларининг юкнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ республикага келтирилишига рухсат этилган юклар рўйхатига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.


10. Юкларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги хулосалар Департаментнинг протокол тарзидаги қарори расмийлаштирилади.

Мурувват ёрдами юкларини божхонада тезкорлик билан расмийлаштириш мақсадида Департаментнинг масъул ходимларидан тайинланган мувофиқлаштирувчи томонидан уларнинг мурувват ёрдамига мансублиги тўғрисидаги дастлабки хулосаси берилишига йўл қўйилади, кейинчалик мазкур хулоса Департаментнинг протоколи билан тасдиқланади.


11. Аэропортларда, темир йўл ва автотранспорт станцияларининг омборларидаги мурувват ёрдами юкларидан сақлаш, хабардор қилиш, божхона тартиб-қоидалари, декларациялаш, бекор туриб қолиш, тушириш-юклаш ишлари ва бошқа хизматлар учун божлар, йиғимлар ва бошқа хил тўловлар олинмайди.


12. Мурувват ёрдами юклари сифатини ва уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш белгиланган тартибда, тўлов ундирмасдан давлат назоратининг ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.


13. Мурувват ёрдами юкларининг уларни ташиш вақтидаги сақланиши тегишли транспорт ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан, тўлов ундирмасдан таъминланади.


14. Мурувват ёрдами юкларини олувчилар инсонпарварлик юкларининг ҳисобга олинишини, сақланишини, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, товарларнинг божхона расмийлаштирувини ҳамда уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини таъминлашга мажбурдирлар.

Мурувват ёрдами сифатида келтирилган товарларни ҳисобга олиш ва сақлаш тижорат товарларидан алоҳида амалга оширилади.


15. Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Комплекс раҳбари тасдиқлаши учун Департаментга мурувват ёрдами юкларини аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш бўйича таклифлар тақдим этадилар, улар ҳар йили бериладиган буюртманомаларга мувофиқ бўлиши (ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича), шунингдек донор ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг таклифларига, халқ депутатлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сўровларига асосланиши керак.

16. Мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларни аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш устидан назорат ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан амалга оширилади. Мурувват ёрдами юкларини олувчи бюджет ташкилотлари бўйича назорат шунингдек юқори ташкилотлар томонидан ҳам амалга оширилади.

Ҳудудий ва тармоқ комиссияларининг, шунингдек юқори бюджет ташкилотларининг инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини назорат қилиш натижалари бўйича ҳисоботи ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментига (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси Департаменти деб аталади) тақдим этилади.

17.

Ҳузурида тегишли тармоқ комиссиялари ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек олувчилар Ғазначиликка инсонпарварлик ёрдами юклари олинганлиги ва улардан мақсадли фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда тақдим этадилар.

Ғазначилик ҳудудий ва тармоқ комиссиялари, шунингдек олувчилар томонидан тақдим этилган маълумотлар умумлаштирилиши ва Молия вазирлиги Департаментига тақдим этилишини таъминлайди.

18. Мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини текширишлар белгиланган тартибда, Ишчи гуруҳ томонидан Департамент тасдиқлаган жадвал бўйича, зарурият бўлганда, мустақил экспертлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси вакилларини жалб этган ҳолда ўтказилади.


19. Мурувват ёрдами юкларининг олувчилари ёки истеъмолчилари ҳисобланадиган бюджет ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишларни ўтказиш вақтида давлат молия органлари томонидан уларни текшириш режаларига мурувват ёрдами юкларининг мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини назорат қилиш ҳам киритилади.


20. Ўтказилган текширишлар якунлари бўйича далолатнома тузилади, унда мурувват ёрдами юкларини божхонада расмийлаштириш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш талабларига мувофиқлик, шу жумладан:

мурувват ёрдами юкларини сақлаш ва тақсимлаш шароитлари;

мурувват ёрдами сифатида келтирилган товарларда тамғанинг мавжудлиги;

олинган мурувват ёрдами юклари бўйича ҳисобга олиш ҳужжатларининг (ҳисобга олиш дафтарлари, китоблари, ведомостлар ва шу кабилар) мавжудлиги ва тўлиқлиги;

мурувват ёрдами юклари истеъмолчиларининг юкларнинг олинганлиги тўғрисида белги қўйилган ҳолдаги номлари кўрсатилган рўйхатларини тузиш;

мурувват ёрдами сифатида олинган фойдаланилмаган товарлар миқдорининг ҳисоби, сабаблари, фойдаланишга яроқлилик муддати ўтиб кетган товарлар (маҳсулотлар)ни кўрсатган ҳолда;

фуқароларнинг хатлари ва шикоятлари бўйича ишларнинг амалга оширилганлиги акс эттирилади.



III. МУРУВВАТ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИ МОНИТОРИНГИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


21. Мурувват лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.


22. Донорлар томонидан мурувват ёрдами доирасида берилган маблағлар, товарлар ва хизматлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторингининг мақсади ҳисобланади.


23. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари инсонпарварлик ёрдамини жалб этишга доир таклифлар тўғрисидаги маълумотларни йиғади, ишлайди ва умумлаштиради ҳамда ушбу маълумотларни ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.

Молия вазирлиги мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссияларининг таклифлари асосида келгуси йилда инсонпарварлик ёрдамини жалб этиш учун жамланма буюртмани 31 июлдан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

24. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган мурувват ёрдамини жалб этишга доир жамланма буюртмани донорларга юбориш Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда республикада аккредитация қилинган донорлар ваколатхоналари орқали амалга оширилади.

25. Мурувват лойиҳалари мониторингининг мунтазам равишда ўтказилиши юзасидан масъулият ҳудудий ва тармоқ комиссияларига юкланади.


26. Мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторингини амалга ошириш қуйидаги ҳужжатларни тайёрлаш ва йиғиш, шунингдек тасдиқлашни таъминлашни назарда тутади:

а) Режа-жадвал (ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича);

б) Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот (ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича);

в) Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати (ихтиёрий шаклда), унда қуйидаги маълумотлар бўлади:

лойиҳа тўғрисида умумий маълумотлар (тармоқ сектори, лойиҳанинг номи, унинг жойлашган жойи ва кутилаётган натижалари, мурувват лойиҳасининг ижрочилари, амалга ошириш даври, смета қиймати, молиялаштириш манбалари);

молиялаштиришнинг бориши ва ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши, мурувват лойиҳасини амалга оширишда пайдо бўлган муаммолар тўғрисида ахборот;

импорт қилинаётган товарлар ва хизматлар тўғрисида маълумотлар;

қўйилган мақсадларга эришилганлиги ва прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида маълумотлар.


27. Мурувват ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан ҳисоботлар Департаментга ва Ғазначиликка:

Режа-жадвал - ҳар йили 25 январдан кечикмай;

Ишларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот ва Ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботга тушунтириш хати - ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай тақдим этилади.




Низомга

1-ИЛОВА


Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга

олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ҳамда

улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш

СХЕМАСИ











Донорлар














1















11а


































V





















V




10

Олувчи








8








>

Истеъмолчи







































^








6












^




2



9









V












11






>

Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

<

11














<




<

10



















4
















7













V















V








Давлат божхона қўмитаси ва ваколатли давлат назорати органлари









Комплекс раҳбари


























^





























3



V























>

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти






Ишчи гуруҳ









5



































^





























12

















Молия вазирлигининг Ғазначилиги

<

5


Мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш департаменти











>














10а

>

<






















        

         

1. Донорлар томонидан олувчиларга мурувват юклари берилиши.

2. Юкларни олувчилар томонидан товарларнинг мурувват юкларига тегишлилиги тўғрисидаги ҳужжатлар тайёрланиши ва унинг комиссия орқали АТДга юборилиши (2а).

3. АТДнинг кўриб чиқиши ва божхона органи томонидан юкларнинг мурувват тусидалиги тўғрисида хулоса берилиши.

4. Божхона расмийлаштируви ва мурувват ёрдами юклари сифати устидан назорат қилиш.

5. Божхона органлари томонидан мурувват юклари тўғрисида ВМнинг АТДга ва Ғазначиликка маълумотлар йилнинг ҳар чорагида тақдим этилиши.

6. Мурувват ёрдами юкларини аниқ тарзда тақсимлаш лойиҳасини тайёрлаш ва асослаш.

6а. Мурувват ёрдами юкларини аниқ тарзда тақсимлаш лойиҳаларини Молия вазирлиги билан келишиш.

7. Мурувват юкларини аниқ тарзда тақсимлашни тасдиқлаш.

8. Мурувват юкларини истеъмолчиларга етказиб бериш ва уларни ҳисобга олиш.

9. Божхона расмийлаштируви, мурувват юкларини ҳисобга олиш, уларни тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш билан боғлиқ чора-тадбирлар бажарилганлиги акс эттирилган ҳолда текширишлар ўтказиш ва далолатномалар тузиш.

9а. Молия вазирлиги Департаментига текшириш натижалари тўғрисида ахборот тақдим этиш.

10. Ғазначиликка Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар ва муддатлар бўйича мурувват ёрдами юклари олинганлиги ва улардан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ахборот тақдим этиш.

10а. Молия вазирлиги Департаментига умумлаштирилган ахборот тақдим этиш.

11. Мақсадли фойдаланишни ва тақсимлашнинг манзиллилигини текшириш, шу жумладан донорлар томонидан текшириш (11а).

12. Молия вазирлиги Департаментига ва АТДга мурувват ёрдами лойиҳалари амалга оширилиши тўғрисида йиғма ахборот тақдим этиш.

        

      





Низомга

2-ИЛОВА



Мурувват дастурларини амалга ошириш

мақсадида мурувват ёрдами бўйича ҳудудий

комиссия буюртманомасининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ


1. Сарварақ

а) дастурнинг номи

б) ҳудудий комиссия тўғрисидаги маълумотлар (манзили, телефон, факс)

в) дастурнинг бошланиши ва тугалланиши саналари

г) лойиҳанинг жуғрофияси (у қаерда амалга оширилади)

д) дастурнинг қиймати


2. Муаммонинг қўйилиши


3. Дастурнинг мақсади ва вазифалари


4. Дастурни амалга ошириш усуллари ва босқичлари


5. Дастур мониторинги усуллари


6. Кутилаётган натижалар ва уларни баҳолаш мезонлари


7. Дастурнинг бюджети





Низомга

3-ИЛОВА



Мурувват ёрдами бўйича тармоқ комиссиясининг

мурувват ёрдами олишга буюртманомасининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ


1) Тармоқ комиссиясининг номи


2) Мурувват ёрдами сифатида олинаётган товарларнинг сўралаётган гуруҳи номи

(Масалан: дори-дармонлар ва тиббиёт анжомлари)


3) Неча марта мурожаат қилинган

(Буюртманома биринчи буюртманома ёки такрорий эканлиги кўрсатилсин. Агар буюртманома такрорий бўлса, қайси халқаро ташкилотга ва қачон мурожаат қилинганлиги кўрсатилсин)


4) Талаб этиладиган мурувват юклари сўрови учун шакл

МУРУВВАТ ЁРДАМИНИ

ОЛУВЧИЛАР

МУРУВВАТ ЁРДАМИНИНГ ТАЛАБ

ЭТИЛГАН ЮКЛАРИ РЎЙХАТИ


КОМПЛЕКТЛАР

СОНИ


Масалан:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Ногиронлар аравачалари


10

5) Етказиб беришнинг кутилаётган муддатлари


6) Мурувват ёрдамидан фойдаланиш мониторинги усуллари

(Масалан: бевосита олувчилардан сўраб чиқиш, тақсимлаш жойига борувчи комиссиялар, олувчи ташкилотлар ҳисоботлари, бошқалар)






Низомга

4-ИЛОВА


Мурувват ёрдамини амалга ошириш мониторинги

СХЕМАСИ

Донорлар

<






Ўзбекистон Республикаси

Ташқи ишлар вазирлиги







^



^














^


^







4














4












>

Лойиҳа бажарувчиси



































^
























5



1






















V

V




















Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари




















































2



















Молия вазирлигининг Ғазначилиги

<






















V













Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти










































^




Ишчи гуруҳ


Донор ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари
















<








7



























Мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш департаменти




>

<























        

1. Мурувват юкларини амалга ошириш бўйича таклифлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш.

2. Тақдим этилган ахборотни таҳлил қилиш, ҳар йили йиғма ҳисобот тузиш, устувор лойиҳаларнинг биринчи навбатдаги рўйхатини шакллантириш ва уларни Молия вазирлиги билан келишиш.

2а. Мурувват ёрдамининг устувор лойиҳалари бўйича Молия вазирлиги билан келишилган ахборотни Вазирлар Маҳкамасининг АТДга тақдим этиш.

3. Комплекс раҳбари томонидан мурувват лойиҳаларининг устувор рўйхати тасдиқланиши ва уни Ўзбекистон Республикаси ТИВ (3а) ва Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган донорлар ваколатхоналари (3б) орқали донорларга (3в) етказиш.

4. Қўшма дастур ёки лойиҳани ишлаб чиқиш ва томонларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги икки томонлама битимни тайёрлаш.

5. Лойиҳа тўғрисидаги ахборот йиғилишини таъминлаш, режа-жадвални тасдиқлаш ва лойиҳа бўйича ишлар бажарилиши тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни олиш.

6а. Молия вазирлигининг Ғазначилигига мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни тақдим этиш.

6б. Ғазначилик томонидан Молия вазирлиги Департаментига йиғма ахборот тақдим этилиши.

7. Молия вазирлиги Департаменти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари АТДга якуний умумлаштирилган ахборотни тақдим этиш.

          

        





Низомга

5-ИЛОВА



Мурувват лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Лойиҳанинг номи _________________ Бажарувчи ______________________

Лойиҳанинг режалаштирилаётган муддатлари: 200__ .

Т/р

Лойиҳа

қисмининг номи


Натура

кўрсаткичини

ўлчаш бирлиги


Бажарилиш /

молиялаштириш ҳажми


Лойиҳа

бўйича

ҳаммаси


Шу жумладан йиллар бўйича


Режалашти-

рилаётган йил

бошлангунгача


Режалаштирилаётган

бир йилга


Прогноз


Тадбирлар

(ишлар тури)

Бир

йилга

ҳам-

маси


Шу жумладан

чораклар бўйича


2-

йилга


3-

йилга


Ундан

кейинги

йилларга


I


II

III

IY

1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13



Изоҳ. Лойиҳа қисмлари бўйича тадбирлар (ишлар турлари)ни бажариш ва молиялаштиришнинг режадаги ҳажмлари жадвалга каср шаклида киритилади, тегишли ўлчов бирликларидаги натурадаги кўрсаткич сурат, махраж эса - валютадаги молиялаштириш суммаси. Натурадаги кўрсаткич деганда физик миқдорлар (узунлиги, ҳажми, массаси, миқдори ва ҳоказолар), ишлаб чиқилган ҳужжатлар (лойиҳа-смета ҳужжатлари, ҳисобот, хулоса ва ҳоказолар) ёки амалга оширилган ишлар (маслаҳат, семинар, хизмат сафари, харид қилиш, назорат, ҳужжатни тасдиқлаш ва ҳоказолар) назарда тутилади.





Низомга

6-ИЛОВА



Мурувват ёрдами бўйича ишларнинг бажарилиши тўғрисида

ҲИСОБОТ


Лойиҳанинг номи _________________ Бажарувчи ______________________

Лойиҳанинг режалаштирилаётган муддатлари: 200__ .

Т/р

Лойиҳа

қисмининг номи


Натура

ифодасида

иш турлари


Натурадаги

кўрсаткичнинг

ўлчов бирлиги


Натура ифодасида

ишларни бажариш ҳажми


Ҳисобот чорагидаги

ўзлаштириш ҳажми


Сўм ёки

АҚШ доллари

Йил бошидан

бошлаб


Шу жумладан

ҳисобот чорагида


режа


амалда


режа


амалда


режа


амалда


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10



Изоҳ: Натурадаги кўрсаткич деганда физик миқдорлар (узунлиги, ҳажми, массаси, миқдори ва ҳоказолар), ишлаб чиқилган ҳужжатлар (лойиҳа-смета ҳужжатлари, ҳисобот, хулоса ва ҳоказолар) ёки амалга оширилган ишлар (маслаҳат, семинар, хизмат сафари, харид қилиш, назорат, ҳужжатни тасдиқлаш ва ҳоказолар) назарда тутилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 350-модда.