язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Инсонпарварлик ва техник ёрдам/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2002 й. 268-сон "Беғараз ёрдамдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2002 й.

N 268


БЕҒАРАЗ ЁРДАМДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасига давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган беғараз ёрдамдан қатъиян мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар:

мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами юкларини тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш билан боғлиқ масалаларнинг мувофиқлаштирилиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;

техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш билан боғлиқ масалаларнинг мувофиқлаштирилиши учун масъулият Молия вазирлигига юклансин.

3. Ўзбекистон Республикасига мурувват ёрдами ва беғараз техник кўмаклашиш доирасида тушган товарлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш қатъий тақиқлансин.

Кўрсатиб ўтилган товарлар сотилган, ижарага берилган ёки улардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарликка тортиладилар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига мурувват ёрдами бўйича доимий ишловчи ишчи гуруҳнинг янгиланган таркибини тасдиқлаш учун киритсин, унга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг мутахассисларини киритсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар тасдиқланган Мурувват ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомни ҳисобга олган ҳолда мурувват ёрдами бўйича тегишли равишда ҳудудий ва тармоқ комиссиялари ташкил этсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мурувват ёрдами юкларини кузатиб борувчи ва беғараз ёрдам лойиҳаларини амалга оширишда қатнашувчи шахсларга келиш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

мурувват ёрдами юклари Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транспортда ташилиши чоғида уларнинг сақланишини таъминласин;

беғараз ёрдам дастурлари доирасида ишловчи хорижий фуқароларга давлат божлари ундирмасдан кўп марталик визалар берсин ва уларнинг муддатини узайтирсин, вақтинча рўйхатдан ўтказсин ва рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтирсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 26 июлдаги

268-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида мурувват ёрдами дастурларини мувофиқлаштириш тўғрисида" 1995 йил 25 апрелдаги 146-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган Ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган Ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 10-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда) билан тасдиқланган "Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини, консуллик муассасаларини, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ҳамда улар ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш тартиби"га 1-илова 1-бандининг "в" кичик банди.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., 7-сон, 44-модда.