Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.1992 й. ПФ-484-сон "Республикада иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш масалаларига доир қарорлар бажарилишини назорат қилувчи жамоат комиссияларини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.11.1992 й.

N ПФ-484



РЕСПУБЛИКАДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТНИ

АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР

ҚАРОРЛАР БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛУВЧИ ЖАМОАТ КОМИССИЯЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда иқтисодий ўзгартишларни кучайтириш, бозор муносабатларига ўтиш шароитида бошқарувга оид энг мақбул қарорларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш учун давлат қарамоғида бўлмаган тузилмалар ва савдо-саноат доиралари вакилларининг кенг иштирок этишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати комитети ва унинг жойлардаги органлари таркибида республикада иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш масалаларига доир қарорлар бажарилишини назорат қилувчи жамоат комиссиялари ташкил этилсин:

Белгилаб қўйилсинки,

жамоат комиссиялари энг тажрибали ва холис тадбиркорлар, фермерлар ва савдо-саноат доираларининг бошқа вакилларидан тузилади, комиссияларнинг раислари ва аъзолари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати комитети ҳамда унинг республика ҳудудларидан бўлинмалари тизими раҳбарлари ва ходимлари учун берилган барча ваколатлар ва ҳуқуқларга эга бўладилар;

республика комиссиясининг раиси айни вақтда Давлат назорати комитети Раисининг жамоатчилик асосидаги ўринбосаридир ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавозимга тайинланади;

вилоят, шаҳар ва район комиссиялариниш раислари ҳам республика давлат назорати ҳудудий органлари раҳбарларининг жамоатчилик асосидаги ўринбосарларидирлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати комитетининг раиси томонидан тайинланадилар.


2. Қуйидагилар комиссиялар фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қилиб белгилансин:

- иқтисодий ислоҳотлар масалаларига доир норматив-ҳужжатлар мажмуи бажарилишини идоралараро назорат қилиш органлари ишини мувофиқлаштириш;

- корхоналар ва хўжаликлар мустақиллигини кенгайтиришга, бозор тузилмалари ва таркибий қисмларини вужудга келтиришга, кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантиришга, тадбиркорликни, жумладан ташқи иқтисодий соҳадаги тадбиркорликни кучайтиришга қаратилган Президент Фармонларини ва Ўзбекистон Ҳукумати қарорларини вазирликлар ва идоралар, концернлар, ассоциациялар, корхоналар ва хўжаликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қандай бажараётганликларини текширишни йўлга қўйиш;

- жойларда ана шу соҳаларда ижроия интизоми ҳолатини ўрганиш, бозор иқтисодиётига изчил ўтишни таъминлашга қаратилган норматив ҳужжатларнинг дастлабки лойиҳаларини тайёрлашда қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимият органлари, шунингдек турли иқтисодий тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш;

- республиканинг муайян корхоналарида, хўжаликларида ва худудларида иқтисодий ислоҳотлар қандай амалга оширилаётганлигини таҳлил қилиш ва бундан Ўзбекистон Ҳукуматини хабардор этиш;

- амалдаги норматив ҳужжатларнинг молиявий ва хўжалик механизмларига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш, республикада иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқаришни кучайтириш ва жадаллаштиришга қаратилган бошқарувга оид қабул қилинаётган қарорлар ҳамда қонун ҳужжатларининг ҳуқуқий асосини янада такомиллаштиришга диор тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат назорати комитети бир ҳафта муддат ичида иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш масалаларига доир қарорлар бажарилишини назорат қилувчи жамоат комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     И. Каримов















































Время: 0.1591
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск