ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.1994 й. ПФ-1025-сон "Республикада тери хом ашёсини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
21.12.1994 й.
N ПФ-1025
РЕСПУБЛИКАДА ТЕРИ ХОМ
АШЁСИНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Республикада тери хом ашёсидан самарали фойдаланиш, тери-пойабзал саноати корхоналарининг ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришини кўпайтириш, шунингдек бу хом ашёнинг Ўзбекистондан ташқарига назоратсиз ташиб кетилишининг олдини мақдида:
"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси ва "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси бир ой муддат ичида корхоналар ва ташкилотлар, жамоа хўжаликлари, ижарачилар, деҳкон хўжаликлари ва якка тартибда тайёрловчилар билан тери хом ашёсини харид қилиш, шу шунингдек унга бирламчи ишлов бериш ҳамда сақлаш учун омбор хоналар ва бошқа бинолардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларни белгиланган тартибда қайтадан тузишни ташкил қилсинлар
2. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, Молия вазирлиги, бошка манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда тайёрланадиган тери хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини ўн кун муддат ичида ишлаб чиқсин, бунда моддий жиҳатдан рағбатлантириш чора-тадбирлари, шу жумладан аҳолига халқ истеъмоли молларини топширилган хом ашё ҳажмига қараб сотиш кўзда тутилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишларни киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.
4. Ушбу Фармоннииг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасинииг Президенги И. Каримов