Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1996 й. 146-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.1996 й.

N 146



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 3 апрелдаги ПФ-1416-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси 1996 йилда аванс бериш учун қоракўлчилик маҳсулотларига - 150 млн сўм, пилла етиштиришга - 200 млн. сўм ва уруғлик картошка сотиб олишга - 1,2 млрд. сўм миқдорида мақсадли кредит ажратиш масаласини бир ой муддатда кўриб чиқсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

янги ташкил этилаётган машина-трактор паркларига 1996 йилда 560 млн. сўм миқдорида айланма маблағлар берсин;

1997 йилги бюджетни тузишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга зарур бўлган қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ҳамда етказиб беришни ташкил этиш юзасидан "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси билан буюртмаларни расмийлаштириш учун "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасига имтиёзли мақсадли кредит ажратишни назарда тутсин.

3. Марказий банк, "Пахта-банк" ва "Мевасабзавотбанк"ка белгиланган тартибда:

зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан уларнинг кредитдан фойдаланганлик учун тўлайдиган 131,5 млн. сўм миқдоридаги устама фоизларни чегириб ташлаш ва банк ссудалари бўйича тўлов муддати ўтиб кетган ҳамда илгари тўлов муддати кечиктирилган 250,5 млн. сўм миқдоридаги қарзларни тўлаш муддатини 2000 йилгача кечиктириш;

паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарига 769,5 млн. сўм миқдоридаги тўлов муддати ўтиб кетган ва илгари тўлов муддати кечиктирилган (тўлов муддати 1996 йилнинг 25 апрелигача бўлган) кредитлар бўйича ҳамда улар бўйича устама фоизларни тўлаш муддатини 2000 йилгача кечиктириш тавсия этилсин.


4. "Мевасабзавотбанк" ва "Ўзсаноатқурилишбанк" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 октябрдаги 421-ф-сон фармойишига мувофиқ Польшадан картошка сотиб олиш учун "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмасига илгари берилган 146,1 млн. сўм миқдоридаги кредит бўйича тўловларни 1997 йилнинг 1 январигача кечиктирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмалари, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик корпорацияси тижорат банклари билан биргаликда 1996 йил ҳосилидан шоли ва мева-сабзавотлар учун - шу йил 15 апрелгача ва пахта хом ашёси учун - 1 майгача қишлоқ хўжалиги корхоналарига аванс тўлаш юзасидан улар билан тўлиқ ҳисоб-китобларни амалга оширсинлар.


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, "Ўзгеодезкадастр" 1996 йил 1 августгача ерларни бонитет баллари асосида минтақа ва туманлар бўйича баҳолашни тугалласинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасдиқланган бонитет баллари асосида аниқланган қишлоқ хўжалиги минтақалари бўйича ер солиғининг табақалаштирилган ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида 1996 йил 1 октябргача таклифлар киритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Меҳнат вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 1996 йил 1 ноябргача экинлар турлари ҳамда қишлоқ хўжалиги минтақалари бўйича 1 гектар экинзор ҳисобига ходимларнинг чекланган сони ва моддий-хом ашё харажатлари нормативларини ишлаб чиқсинлар ва уларни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлагандан кейин қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказсинлар.


8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзгеодезкадастр", Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси:

давлат ер кадастрини юритиш тартиби ва механизми тўғрисидаги Низомни, уни вилоятлар ва туманлар бўйича жорий этиш жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун тақдим этсинлар;

1996-1997 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларини ва шаҳар ҳудудларини бонитет баллари бўйича кадастрли баҳолашни амалга оширсинлар.

Молия вазирлиги ер кадастрини тузиш ва жорий этиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзгеодезкадастр" ҳисоб-китобларига биноан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзгеодезкадастр" Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат ўрмон қўмитаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотлар иштирокида Саноат ривожланиши бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО) билан биргаликда республикада ер кадастри ва уларни рўйхатдан ўтказишнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларини давом эттирсинлар.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" ва "Ўзгўштсутсаноат" уюшмалари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, "Пахта-банк" ва "Мевасабзавотбанк" қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бўлинмас фондини ташкил этиш тартибини ҳамда уни тўлдириш учун фойдадан ажратмалар нормативларини ишлаб чиқсинлар, ушбу фонд маблағларини ҳисобга олиш учун банкларда махсус счётлар очсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари учун мажбурий бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари учун бизнес-режа шаклини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Бизнес-режада экин майдони ёки етиштириладиган маҳсулот бирлиги ҳисобига ишловчилар чекланган сонининг ва моддий-хом ашё харажатларининг тасдиқланган нормативлари белгиланиши назарда тутилсин.

Давлат матбуот қўмитаси бизнес-режалар бланкларини нашр этишда кўмаклашсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Молия вазирлиги ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда дастлабки ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимини ташкил этишда қатъий тартиб ўрнатсинлар, харажатларни ҳисобга олиш ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг чек шаклини ҳамма жойда жорий этсинлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳузурида, ҳар бир таркибий бўлинмага субсчетлар очган ҳолда, молия-ҳисоб-китоб марказлари ташкил қилиш ишларини давом эттирсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирликнинг аграр сиёсатни амалга ошириш масалаларини ҳал этишдаги масъулиятини кучайтириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришни мувофиқлаштириб боришни таъминлаш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, бир ой муддатда вазирликнинг низомини ва тузилмасини қайта кўриб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, тижорат банклари банклар ва хўжаликлар ҳузурида қишлоқ хўжалиги техникаси, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа маҳсулотлар сотиб олиш юзасидан контрактация шартномалари ҳамда контрактлар тузишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича юридик консалтинг хизматлари ташкил этсинлар.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.А. Гиниятуллин зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов
































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск