язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Паспорт ва виза тизими/ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахс ўхшашлиги рақамини (шахсий кодини) аниқлаш Тартиби (ЎзР ВМ 31.05.1996 й. 200-сон қарорига илова)

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 майдаги

200-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахс

ўхшашлиги рақамини (шахсий кодини) аниқлаш

ТАРТИБИ



1. Шахс ўхшашлиги рақами, машинада ҳисобланадиган ҳужжатлар учун 1 САО халқаро стандарти талабларига биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларида ва бошқа ҳужжатларда фойдаланиш учун зарурдир.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахс ўхшашлиги рақами (шахсий коди) - қуйидаги тартибда жойлашган ўн тўртта ўн рақамидан иборат бўлади:


Тузилма коди

X

XXXXXX

XXX

XXX

X














назорат рақами
































фуқаронинг тартиб

рақами










(001-999)























туман, шаҳар коди










(001-999)




















туғилган сана










(кун, ой, йил)




















туғилган асри ва жинси индекси










(1-6)

2.1. гуруҳ: Жинси ва туғилган асри индекси


1 - 1800.1.01. - 1899.31.12 да туғилган эркаклар;

2 - 1800.1.01. - 1899.31.12 да туғилган аёллар;

3 - 1900.1.01. - 1999.31.12 да туғилган эркаклар;

4 - 1900.1.01. - 1999.31.12 да туғилган аёллар;

5 - 2000.1.01. - 2099.31.12 да туғилган эркаклар;

6 - 2000.1.01. - 2099.31.12 да туғилган аёллар.


2.2. гуруҳ: Форматдаги туғилган сана: ЙЙООКК (йил, ой, кун).


2.3. гуруҳ: Туман, шаҳар коди.


2.4. гуруҳ: Ушбу кунда туғилган ва ушбу туманда, шаҳарда паспорт олган фуқаронинг тартиб рақами.

Тартиб рақами паспортларни олиш навбатига мувофиқ ҳисоблагич бўйича ҳосил бўлади.


2.5. гуруҳ: Контроль рақами.

Контроль рақами (14-позиция) 10 модули бўйича доимий равишда такрорланувчи 731 731... салмоқ функцияси билан қуйидаги тарзда ҳисобланади:

Рақамли маълумотларнинг тегишли элементи рақами тегишли мунтазам позицияда турган салмоқ кўрсаткичига чапдан ўнга кўпайтирилади.

Ҳар бир кўпайтириш натижалари жамланади.

Ҳосил бўлган йиғинди 10 (модуль)га бўлинади.

Бўлишда қолган қолдиқ контроль рақами ҳисобланади.

Коднинг ҳақиқийлиги текширилади.


1-мисол.

1963 йил 12 октябрда туғилган, 024 тартиб рақами берилган эркак учун ҳисобланган контроль рақами.


3    12    10     63     204     024

7    31    73     17     317     317

------------------------------------

21   32    70     621    6028    0228


Ҳосил бўлган рақамлар жамланади:

21+3+2+7+0+6+21+6+0+28+0+2+28=124


Натижа 10 га бўлинади: 124/10-12 (қолдиқ - 4), шундай қилиб контроль рақами 4 га тенг, фуқаронинг коди эса:

3 121063 204 024 4


2-мисол.

1940 йил 2 январда туғилган, 001 тартиб рақами берилган аёл учун ҳисобланган контроль рақами.


4    02    01     40     205     001

7    31    73     17     317     317

------------------------------------

28   02    03     40     6035    007


Ҳосил бўлган рақамлар жамланади:

28+0+2+0+3+4+0+6+0+35+0+0+7+=85

Натижа 10 га бўлинади: 85/10=8 (қолдиқ - 5), шундай қилиб контроль рақами 5 га тенг, фуқаронинг коди эса:

4 020140 205 001 5