Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Бюджет олдида боқимандаси бор хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги қарзларини ундириш ва солиқ тўловчиларнинг маблағи бўлмаган ҳолатда уларнинг дебитор қарзи орқали бюджет олдидаги қарзини ундириш тўғрисидаги Тартиб (АВ томонидан 19.01.2000 й. 874-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 20.12.1999 й. 96-сон, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 17.09.1999 й. 99-116-сон билан тасдиқланган, Марказий банки билан 17.09.1999 й. 145-В-сон билан келишилган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.01.2000 й.

N 874

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

20.12.1999 й.

N 96

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

17.09.1999 й.

N 99-116

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БИЛАН

КЕЛИШИЛГАН

17.09.1999 й.

N 145-В



Бюджет олдида боқимандаси бор хўжалик

юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги

қарзларини ундириш ва солиқ тўловчиларнинг

маблағи бўлмаган ҳолатда уларнинг дебитор

қарзи орқали бюджет олдидаги қарзини

ундириш тўғрисидаги

ТАРТИБ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги "Муддатида тўланмаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисида"ги,  "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги ва Ўзбекистон Республикаси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва бошқа меъёрий ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хўжалик юритувчи субъектларнинг дебитор ва кредитор қарзларини камайтириш ҳамда бюджет олдидаги боқимандаларини ундириш тартибини белгилайди.



II. СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ВА

ТЎЛИҚ ТЎЛАМАГАНЛИКЛАРИ УЧУН ИНКАССО

ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ ОРҚАЛИ УНДИРИШ


1. Юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатда солиқ ва мажбурий тўловларни  давлат бюджетига ўтказмаса, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги "Муддатида тўланмаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисида"ги Қонунининг 8-моддаси 1-бандига асосан сўзсиз равишда инкассо топшириқномасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобрақамига қарзларни ундириш учун  қўйилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан давлат рўйхатидан ўтган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисобварақларидан пул маблағларининг тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномасига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг миллий валютадаги маблағлари биринчи навбатдаги тўловлар бўйича қилинган талабларни қоплаш учун етарли бўлмаса, у ҳолда хизмат кўрсатувчи банк томонидан солиқ хизмати органларининг ёзма равишдаги кўрсатмасига асосан хўжалик юритувчи субъектнинг қўйилган талабларни қондириш учун керакли бўлган уларнинг ҳисобварақларидаги чет эл валютасини Республика валюта биржасига сотиш учун қўйилади.


3. Солиқ тўловчининг ҳисобрақамида ва валюта ҳисобварағида маблағ бўлмаганда инкассо топшириқномаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1998 йил 8 октябрда 496-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги Низомга асосан, 2-картотекада тўловни кутаётган ҳужжатлар қаторига  жойлаштирилади.



III. БОҚИМАНДАЛАРНИ ДЕБИТОРЛИК

ҚАРЗГА ҚАРАТИШ


4. Солиқ тўловчиларнинг банклардаги барча ҳисобварақларида маблағи бўлмаса, у ҳолда солиқ тўловчилар жойлардаги Давлат солиқ хизмати органларига "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 5 ва 6-моддасига асосан ойига бир марта кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан кредитор ва дебитор қарзи тўғрисидаги маълумотномани 1-иловага мувофиқ  тақдим этадилар.


5. Бундан ташқари бюджет олдида боқимандаси бор корхоналар дебитор қарздор корхоналар билан солиштирма далолатномани тузади ва дебитор қарзлари рўйхати билан биргаликда ойига бир марта кейинги ойнинг 10 санасига ўзи рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органига топширадилар.


6. Жойлардаги тижорат банклари Давлат солиқ органларининг сўровномасига асосан сўралган хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги боқимандасини, дебитор ва кредитор қарзларни камайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 786-моддаси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги ва Ўзбекистон Республикаси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 мартдаги 146-сон қарорига асосан уларнинг барча ҳисобварақларида пул маблағлари қолдиғи бўйича маълумотни DBF файлда ёки рухсат берилган тартибда, кейинчалик электрон почта орқали кунлик маълумот беради.


7. Жойлардаги солиқ органлари банклардан олган маълумотларни ўз ҳудудига жойлашган хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлганини  таҳлил қилиш билан бирга ўша куни умумлаштириш учун вилоят Давлат солиқ бошқармасига электрон почта орқали берадилар.


8. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси ўз навбатида олган маълумотни вилоят бўйича умумлаштириб, 3 кун ичида ўз ҳудудидаги ДСИларига ва вилоят ҳудудидан ташқаридаги корхоналарга қарашли маълумотларни бошқа вилоятларга Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги "Муддатида тўланмаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисида" Қонунининг 8-моддаси ижросини таъминлаш учун электрон почта орқали юборади.


9. Ўзбекистон Республикаси бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун, ушбу маълумотларни жойлардаги солиқ хизмати органлари таҳлил қилади маблағлари мавжуд дебитор  хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварағига  бюджет олдида боқимандаси бор корхона номидан ўз вақтида инкассо топшириқномаларини қўяди.


10. Бюджет олдида боқимандаси бор корхоналарнинг дебитор қарзи учун солиштирма далолатномаси асосида қўйилган инкассо топшириқномаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги "Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ўчириш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага асосан ижро этилади.



IV. ҚАРЗДОР КОРХОНАЛАРНИНГ ҚАРЗЛАРИНИ

УЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН УНДИРИШ


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулклари ҳисобидан ундириб олинади.


12. Қарздор корхонанинг  бюджетдан қарзини бир ой муддатда  тўламаса, мулки ҳисобидан  ундириш учун хўжалик судига мурожаат қилиши ҳақида огоҳлантиради.


13. Қарздор корхонага огоҳлантириш талабномаси берилганидан кейин бир ой муддат ўтгач, корхона қарзини қисман тўлаган ёки тўламаган ҳолда унинг  қарзини мол-мулки ҳисобидан ундириш учун хўжалик судига даъво аризаси берилади.


14. Хўжалик судига даъво ариза беришда сўнгги ҳисобот даври учун корхона баланс нусхаси, бюджетдан бўлган қарзларини тасдиқловчи солиштирув далолатномалари, қарздорнинг ҳисоб-китоб, жорий, валюта ҳисобрақамларида маблағи йўқлиги ҳақида банк маълумотномаси, шахсий ҳисобрақамлардан кўчирмалар тақдим этилади.



V. ЖАВОБГАРЛИК


15. Тижорат банклари, хўжалик юритувчи субъектлар ва Давлат солиқ хизмати органларининг масъул ходимлари ушбу тартибни тўғри ва ўз вақтида бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунларда белгиланган тартибда жавобгардир.












































Время: 0.0236
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск