Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.01.1998 й. 14-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 12 январдаги

14-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат

солиқ қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш, давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида назорат қилиш бўйича давлат солиқ хизмати марказий органи ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига, бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан унинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.


4. Давлат солиқ қўмитасининг тасарруфида бўлган органлар қуйидагилар ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари;

вилоятлар давлат солиқ бошқармалари;

туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унга қарашли муассасаларнинг мансабдор шахслари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.



II. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар Давлат солиқ қўмитасининг вазифалари ҳисобланади:


а) Ўзбекистон Республикасида ўтказилаётган солиқ сиёсатини амалга оширишда бевосита қатнашиш;

б) назорат қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини барча текширишлар ва тафтишларни мувофиқлаштириш;

в) қуйидагилар бўйича ишни ташкил этиш ва улар устидан назорат қилиш:

солиқ ҳақидаги қонун хужжатларига риоя этилиши, солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар (кейинги ўринларда солиқлар деб юритилади) тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши;

солиқ ҳақидаги қонун хужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришларида ёрдам кўрсатиш;

солиқ солинадиган субъектлар ва объектларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш;

солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўзига юклатилган вазифаларни бошқа давлат бошқарув органлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, статистика ва молия органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажаради.



III. ДАВЛАТ СОЛИК ҚЎМИТАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Давлат солиқ қўмитаси зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


1) қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан давлат назоратини амалга оширади, мана шу мақсадда:


- солиқ солинадиган субъектлар ва объектлар, ҳисоблаб чиқилган ва тўланган солиқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш;

- солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш фактларини тўплаш, таҳлил этиш ва баҳолаш ҳамда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга йўл очиб бераётган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш;

- юридик ва жисмоний шахсларга улар солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинганликлари тўғрисидаги ҳужжатларни, рўйхатдан ўтказиш (идентификациялаш) тартиб рақамларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш;

- солиқ тушумларини таъминлаш вазифаларини бажариш натижаларини таҳлил этиш;

- жисмоний шахсларнинг даромадлари ялпи декларация қилинишини босқичма-босқич жорий этиш;

- хорижий инвесторларнинг инвестиция фаолиятини солиқ билан тартибга солиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, солиқ сиёсатини мувофиқлаштириш бўйича ҳукуматлараро битимлар ва шартномаларни, шунингдек, икки томонлама солиқ солишни бартараф этиш бўйича битимларни тайёрлаш ва тузиш;

- муддатида тўланмаган солиқларни ундириш, мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, хазиналарни, шунингдек мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш устидан назоратни юритиш бўйича ишларни ташкил этади;

2) ягона умумдавлат солиқ сиёсати амалга оширилишида қатнашади, шу мақсадда:


- солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича услубий ва методологик ишларни олиб боради;

- Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда солиқ тўғрисидаги қонунларни ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажариш мажбурий бўлган йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда чиқаради;

- бюджетга солиқлар тушуми прогнозини ишлаб чиқишда қатнашади;

- солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бошқа ҳужжатлар шаклларини ишлаб чиқади;

- солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бўйича норматив ҳужжатлар тўпламларини тайёрлайди вв нашр этади, ўзига қарашли органларни қонун ҳужжатлари ва йўриқнома материаллар, солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш шакллари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;


3) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилади, солиқ солиш ва солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши масалалари бўйича шикоятлар ва аризаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади, шу мақсадда:


- солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари масалалари бўйича норматив ҳужжатлар солиқ тўловчиларга ўз вақтида етказилиши;

- солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари тўғрисидаги ахборот нашр этилиши, кўпайтирилиши ва ўзига қарашли ташкилотларга етказилиши учун сервис-марказлар фаолиятини, солиқ тўловчиларни солиқларни тўғри ҳисоблашга ўргатиш, ҳисоботлар ва декларациялар такдим этиш, шунингдек, маслаҳат хизматлари кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этади;


4) Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ривожлантириш йўналишларидан келиб чиқиб ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиши амалиётини ҳисобга олиб давлат солиқ хизмати органлари ишининг устувор йўналишларини белгилайди, улар фаолиятини такомиллаштиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, давлат солиқ хизмати органларининг фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва киритади;


5) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг узоқ муддатли ва жорий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;


6) солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотни текширади;


7) давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажараётганда улар фаолиятининг хавфсизлигини таъминлайди;


8) қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар сир сақланиши бўйича ишларни ташкил этади;


9) ўзига қарашли бўлинмалар фаолияти устидан назоратни амалга оширади;


10) кадрлар танлаш, уларни жой-жойига қўйиш бўйича давлат солиқ хизмати органлари ишини ташкил этади, кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади, шу мақсадда давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича махсус ўқув юртлари ва марказлар ташкил этади;


11) давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозимлари малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказади, уларга белгиланган тартибда махсус унвонлар беради;


12) давлат солиқ хизмати органларининг самарали ишлаши мақсадида:


- кўп меҳнат талаб қиладиган жараёнларни автоматлаштириш, солиқ ахборотини қабул қилиш, қайта ишлаш, ўтказиш ва сақлаш мақсадида солиқ тушумлари, барча солиқ тўловчилар - юридик ва жисмоний шахслар ҳақидаги маълумотларни ишлаб чиқиш бўйича ягона компьютер тизимини барпо этади ва ундан фойдаланади, солиқ тўловчилар - юридик ва жисмоний шахсларнинг Ягона реестрини шакллантиради ва юритади;

- давлат солиқ хизмати органларини моддий-техник таъминлайди, материаллар ва асбоб-ускуналарга ажратилган фондлар фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;

- Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамғармасининг шакллантирилиши, тақсимланиши ва ундан фойдаланиш тўғрилигини назорат қилади;

- хорижий солиқ органлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, солиқлар ва солиқ тўловчиларни ҳисобга олишнинг ягона компьютер тизимини яратиш, давлат солиқ хизмати органларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мақсадида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади;


13) юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар ва тафтиш қилишларни белгиланган тартибда мувофиқлаштиради, назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни тўхтатиш ҳақида таклиф киритади.

Давлат солиқ қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.



IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ

ҚЎМИТАСИНИНГ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига Раис бошчилик қилади.

Давлат солиқ қўмитасининг Раиси Давлат солиқ қўмитасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради, у ўз ўринбосарларининг, қўмитанинг мустақил таркибий бўлинмалари, ўзига бўйсунувчи давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларининг жавобгарлик даражасини белгилайди.


10. Давлат солиқ қўмитасининг Раиси:


а) Давлат солиқ қўмитасининг фаолиятига раҳбарлик қилади;

б) ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига асосланиб ва уларни бажариш юзасидан тасарруфидаги барча органлар томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар, йўриқномалар, қоидалар, низомлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

в) Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган солиқ органлари ходимлари сони ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари, вилоятлар давлат солиқ бошқармаларининг штат жадваллари ва низомларини тасдиқлайди;

г) давлат солиқ хизмати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

д) алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонларга ва республика мукофотларига белгиланган тартибда тақдим этади, давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган махсус унвонларни беради;

е) Ўзбекистон Республикаси давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларида, шунингдек бошқа давлатларнинг солиқ органлари билан муносабатларда давлат солиқ хизматини ифодалайди;

ж) Давлат солиқ қўмитаси тузилмасига ўзгартиришлар киритади ва ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида давлат солиқ хизматининг ўзига қарашли органлари тузилмасини тасдиқлайди.

Давлат солиқ қўмитаси Раиси ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.


11. Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари узоқ вақт ва бенуқсон хизмат қилганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси томонидан "Ўзбекистон Республикаси солиқ хизматининг фахрий ходими" кўкрак нишони билан мукофотланиши мумкин.


12. Давлат солиқ қўмитаси Раис ва лавозими бўйича Раис ўринбосари, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси Раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган бошқа ходимлардан иборат таркибда ҳайъат тузилади.


13. Давлат солиқ қўмитасида солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш учун Эксперт кенгаши тузилади. Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


14. Давлат солиқ қўмитасида ва давлат солиқ хизматининг унга қарашли органларида Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамғармаси ташкил этилади.


15. Давлат солиқ қўмитаси илмий тадқиқотлар, кадрлар тайёрлаш ва солиқ хизмати ходимлари малакасини ошириш учун белгиланган тартибда идоравий илмий ва ўқув марказлари ташкил этилиши, матбаа корхоналарига, шунингдек, хўжалик ҳисобидаги маслаҳат ва ахборот марказларига эга бўлиши мумкин.


16. Давлат солиқ қўмитаси ўзининг матбуот органларини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқига эга.


17. Давлат солиқ қўмитасида ажратилган маблағлар доирасида давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган қурилиш, автотранспорт, тиббий бўлинмалар ва бошқа бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.



V. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲАЙЪАТИ


18. Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қонунларга риоя этиш ҳолатининг, солиқ хизмати фаолиятининг энг муҳим масалаларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисининг буйруқлари ва фармойишлари бажарилишини, кадрлар масалаларини кўриб чиқади, давлат солиқ хизмати органларининг ўзига бўйсунувчи ходимлари ҳисоботларини эшитади.


19. Ҳайъат мажлисларида вазирликлар, идоралар, давлат бошқаруви, назорат ва текшириш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича ахборотлари ва тушунтиришлари эшитилиши мумкин.


20. Ҳайъат қарорлари Давлат солиқ қўмитаси Раисининг тегишли қарорлари ва буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.



VI. ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАЛАРИ ВА

СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯЛАРИ


21. Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармаларига, вилоятлар давлат солиқ бошқармаларига ва туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекцияларига уларнинг бошлиқлари бошчилик қилади.

Ҳудудий солиқ бошқармалари ва солиқ инспекциялари бошлиқлари тегишли ҳудудларда уларга юклатилган вазифалар амалга оширилишини таъминлайди, ўзларига бўйсунувчи бўлинмалар фаолиятини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.


22. Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармаларида, вилоятлар давлат солиқ бошқармаларида кенгаш ташкил этилади. Кенгашнинг шахсий таркиби тегишли бошлиқнинг тақдимномасига кўра Давлат солиқ қўмитаси Раиси томонидан тасдиқланади.


23. Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш, юқори малакали маслаҳатлар бериш учун давлат солиқ бошқармаларида Маслаҳат-эксперт кенгаши ташкил этилади.


24. Ҳудудий солиқ бошқармалари тўғрисидаги низом Давлат солиқ қўмитаси Раиси, солиқ инспекциялари тўғрисидаги низом эса - ҳудудий солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.































Время: 0.0279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск