ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.1996 й. 285-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 14 августдаги

285-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида четдан

келтириладиган ва республиканинг ўзида

ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари

ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини

қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом 1996 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилади ҳамда акциз маркаларини сотиш, улар билан спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини белгилаш, шунингдек бундай маркаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш тартибини белгилаб беради. Тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш, уларни импорт қилиш ва сотиш, акциз солиғи йиғимининг тўлиқлиги устидан давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек кўрсатиб ўтилган товарларни нолегал ишлаб чиқаришнинг ва республика ҳудудига келтиришнинг олдини олиш ушбу маркаларни қўллашнинг мақсади ҳисобланади.


2. 1996 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни (пиводан ташқари) мажбурий равишда акциз маркалари билан маркалаш жорий этилади.

1996 йил 1 октябрдан бошлаб:

спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларида Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари бўлмаган ҳолда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш ва унинг ҳудудига келтириш, транспортда ташиш (халқаро транзитдан ва маркалаш жойигача боришдан ташқари), сақлаш (ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулот маркалангунга қадар технологик жараёнга мувофиқ сақлашдан ташқари), сотиш учун комиссияга ва консигнацияга қабул қилиш;

спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларида Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари бўлмаган ҳолда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш ва унинг ҳудудига келтириш, транспортда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш (ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулот маркалангунга қадар технологик жараёнга мувофиқ сақлашдан ташқари), сотиш учун комиссияга ва консигнацияга қабул қилиш;

спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини уларда акциз маркалари бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш тақиқланади.

Бунда, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларидан фақат фильтрли ёки фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигариталар), биди, кретеклар мажбурий равишда акциз маркалари билан маркаланади.

3. Республика ташқарисига экспорт қилинадиган;

халқаро транзит мақсадлари учун мўлжалланган;

божсиз савдо дўконлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси бўлган тақдирда кўргазмалар ўтказиш учун келтириладиган;

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Ўзбекистон Республикаси қонунчилик билан белгиланган акцизсиз келтириш нормалари доирасида четдан келтириладиган (юбориладиган) спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.


4. Алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларига акциз маркаларининг дизайни ҳар 2 йилда янгилаб турилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда акциз маркаларининг дизайни алмаштириладиган жорий йилнинг 1 февралигача:

ҳимоянинг қўшимча даражалари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда янги намунадаги акциз маркаларининг дизайнини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар;

янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишга янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб ўн етти ой мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда рухсат берилади.

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоқларидаги алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб ўн етти ой ўтгандан кейин маркаланмаган ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилиши керак.

5. Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркалаш шиша идишни очишда марка йиртилиб кетадиган, пачка ёки бошқа истеъмол идиши очиладиган қилиб (товарга шикаст етказмаган ҳолда ундан маркани олиб ташлаш имконини бермайдиган елимдан фойдаланган ҳолда) амалга оширилади.

Маркалаш тартиби ва усули норматив ҳужжатлар билан белгиланади.


6. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ келмайдиган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини маркалашга йўл қўйилмайди.


7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экспорт учун тайёрланган ёки халқаро транзит мақсадлари учун четдан келтирилган акциз маркалари билан белгиланмаган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини (шу жумладан товар айирбошлаш асосида ёки хом ашё берган ҳолда тайёр маҳсулотдан фойдаланиш учун келтирилган) сотиш тақиқланади.


8. Акциз маркалари мажбурий тартибда маркаланиши зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва четдан келтирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари бўйича "Агробанк" ОАТБнинг ҳудудий бўлимлари томонидан берилади:

алкоголли махсулотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига - буюртма берилаётган акциз маркалари миқдори номинал қийматининг 50 фоизи тўланганда;

тамаки маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига - буюртма берилаётган акциз маркалари миқдорининг номинал қиймати тўлиқ тўланганда;

алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар буюртма берилаётган акциз маркалари сонининг тўлиқ номинал қиймати ва акциз солиғининг барча суммаси тўланганда.

Ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар томонидан акциз маркаларининг номинал қиймати бўйича сотиб олиш учун пул маблағлари "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Босма фабрикасининг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

Акциз маркалари "Агробанк" ОАТБ минтақавий бўлимлари томонидан қуйидагиларга берилади:

алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчиларга - буюртманомада Давлат божхона қўмитасининг бутун акциз солиғи суммаси, шунингдек буюртма берилган акциз маркалари сонининг тегишли номинал қиймати тўланганлиги тўғрисидаги белгилари мавжуд бўлган тақдирда;

алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига - буюртманомада "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Босма фабрикасининг буюртма берилган акциз маркалари сонининг тегишли номинал қиймати тўланганлиги тўғрисидаги белгиси мавжуд бўлган тақдирда.


9. Акциз маркалари бериш, шунингдек фойдаланилмаган ва шакастланган маркаларни қайтариш тартиби ва муддатлари Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг йўриқномаси билан белгиланади. Акциз маркаларида маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импорт қилувчиларнинг кодлари қайд этилади, шунингдек алкоголли маҳсулот қуйиладиган истеъмол идишининг литрдаги ҳажми кўрсатилади.

10. Солиқ ва божхона органлари акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш учун марка харид қилувчилар томонидан ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширадилар, ҳисобга олишни юритадилар ва акциз солиғи суммаси тушуми тўғрисидаги ҳисоботларни тузадилар.


11. Сотиб олинган акциз маркалари уларни харид қилган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан маркалашни амалга ошириш учун бевосита ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилади. Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар томонидан сотиб олинган маркалар кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар (етказиб борувчилар) томонидан буюртма бажарилиши жараёнида фойдаланиш учун уларга берилади).

13. Чакана ва улгуржи савдо корхоналарига товарларни мажбурий маркалаш амалга киритилган пайтдан бошлаб импорт қилинадиган ва республикада ишлаб чиқариладиган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини акциз маркаларисиз сотиб олиш ва сотиш тақиқланади.

Акцизланиши керак бўлган товарлар қолдиқларининг эгалари акциз маркалари билан мажбурий маркалаш жорий этилган кунда махаллий ҳокимият органлари ва солиқ органлари ходимлари иштирокида қайта рўйхатдан ўтказиш, қолдиқни чиқариб ташлаш ва уларни маркалаш чораларини кўришлари шарт.



II. АКЦИЗ МАРКАЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ


14. Акциз маркалари акциз солиғи тўланганлиги далили ҳисобланади.

Тамаки маҳсулотларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари акциз маркаларини уларнинг номинал қиймати бўйича, алкоголли маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари эса - акциз маркалари номинал қийматининг 50 фоизини тўлагандан кейин сотиб оладилар. Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли маҳсулотларни импорт қилувчилар акциз маркаларини уларнинг номинал қиймати бўйича сотиб оладилар.

Акциз маркаларининг қиймати акциз солиғи тўлашда ҳисобга қўшилмайди. Акциз маркаларини сотиб олиш харажатлари (шу жумладан, уларнинг номинал қиймати), шунингдек, акциз маркалари билан маркалаш бўйича харажатлар тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда импорт қилувчилар чиқимларига тегишли бўлади.

Тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни импорт қилувчилар акциз маркаларини акциз солиғини тўлиқ миқдорда тўлагандан кейин сотиб оладилар.

Тўланган акциз солиғи импорт қилувчиларга, юридик шахсларга фақат контракт бекор қилинганда, фойдаланилмаган (шу жумладан, шикастланган) акциз маркалари топширилган шартларда, жисмоний шахсларга эса фойдаланилмаган (шу жумладан, шикастланган) акциз маркалари тақдим этилган шартларда қайтарилиши мумкин.


III. АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


15. Акциз маркалари қатъий ҳисобда турадиган бланкалар ҳисобланади.


16. Акциз маркалари сақланиши ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш бўйича жавобгарлик маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга ва импорт қилувчиларга юкланади.


17. Акциз маркалари акциз солиғи тўловчилари томонидан, транспортда ташиш харажатлари киритилмаган ҳолда, номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади.


18. Солиқ ва божхона органлари акциз маркалари ҳисобдан чиқарилишининг тўғрилиги устидан доимий назоратни амалга оширишлари шарт.


IV. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


19. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз маркалари билан маркаланмаган алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқараётган, уларни олиб келаётган ва сотаётган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


V. АКЦИЗЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН

ТОВАРЛАРНИ МАРКАЛАШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


20. Акциз маркаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш, шунингдек акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни савдо тармоғи (чакана, улгуржи) орқали сотишни назорат қилиш давлат солиқ ва божхона органлари томонидан амалга оширилади.

































Время: 0.1885
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск