Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.1996 й. 293-сон "Миллий паспортлар тайёрлашнинг моддий-техник ва молиявий масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини улар билан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.1996 й.

N 293



МИЛЛИЙ ПАСПОРТЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИК ВА МОЛИЯВИЙ

МАСАЛАЛАРИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИ

УЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Миллий паспортлар тайёрлашни моддий-техник ва молиявий таъминлаш ҳамда аҳолига паспорт беришни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:


1. Миллий паспортлар тайёрлашнинг моддий-техник ва молиявий масалаларини ҳал этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини улар билан таъминлашга оид тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомаларига кўра илова қилинаётган тадбирларга мувофиқ бюджетдан зарур пул ва валюта маблағлари ажратсин.

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси импорт бўйича олинадиган паспортга оид полиграфия материаллари ва химикатларни сотиб олиш учун "Гознак" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига зарур маблағларни конвертация қилиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва ҳал этсин.


2. "Гознак" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомалари бўйича миллий паспортларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларини тасдиқланган жадвалга мувофиқ расмийлаштиришни, беришни ва алмаштиришни таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                           И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасиинпг

1996 йил 21 августдаги

293-сон қарорига

ИЛОВА


Миллий паспортлар тайёрлашнинг моддий-техник

ва молиявий масалаларини ҳал этиш ва Ўзбекистон

Республикаси фуқароларини умумфуқаролик

паспортлари билан таъминлашга оид

ТАДБИРЛАР

Тадбирлар номи


Бажарилиш муддати


Ажратиладиган сумма


Маблағ билан таъминлаш манбаи


1.

"Гознак" бирлашмасининг паспорт цехини ва омборхоналарни реконструкция қилиш-кенгайтириш


1996-1997 йиллар



а)

Давлат мулки қўмитаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўзбекқишлоқмаш" Ажнинг ноишлаб чиқариш биноларини ҳамда "Виқор" хусусий фирмаси ҳудудининг 0,9 гектар майдонини "Гознак" бирлашмасига ажратиб бериш масаласини ҳал қилсинлар


1996 йил сентябрь

Ҳисоб-китоблар бўйича

"Гознак" маблағлари

б)

Паспорт цехи ишга туширилгандан сўнг МХХ ушбу объектни қўриқлашни таъминласин


1997 йил

Ҳисоб-китоблар бўйича

"Гознак" маблағлари

2.

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси паспортлар ишлаб чиқаришда "Гознак" бирлашмаси фойдаланадиган полиграфия материаллари ва химикатлар сотиб олиш учун зарур маблағларни конвертация қилиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва ҳал қилсин


Ҳар йили

800 минг долл.

Сўмлар "Гознак" маблағлари ҳисобига қопланади

3.

Паспортлар тайёрлаш:

1996 йилда - 2млн. Дона


73 млн. сўм

Республика бюджети

1997 йилда -4 млн. дона


146 млн. сўм

Республика бюджети

1998 йилда -3 млн. дона


110 млн. сўм

Республика бюджети

1999 йилда -3 млн. дона


110 млн. сўм

Республика бюджети

2000 йил ва кейинги йилларда-1,5 млн. дона


55 млн. сўмдан

Республика бюджети

4.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қуйидагиларни сотиб олсин






Миллий паспортларни тайёрлашда фойдаланиладиган махсус материаллар


Ҳар йили

192 минг долл.

100 минг ДМ

Республика бюджети

Время: 0.1851
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск