Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /

Тошкент вилояти ҳокимининг 27.12.2014 й. 327-сон “Вилоятда давлат кўчмас мулкидан 2015 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2014 й.

N 327



ВИЛОЯТДА ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИДАН

2015 ЙИЛДА ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА

ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ижара тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1992 й., 1-сон 45-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 й., 15-сон 186-модда) талаблари асосида, вилоят ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлардан оқилона фойдаланиш, уларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш ҳамда кутилаётган харажатлар билан корхона ташкилот ва муассасаларнинг ижара тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг давлат кўчмас мулклари бўйича келишилган ижара тўловларининг энг кам ставкаларининг ҳисоб-китоблари 2014 йил 23 декабрдаги 82-сон, БЮ/08-03-32-13/170 ва 227/01-14-coн хатлари билан белгиланганлиги инобатга олинсин.


2. Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан 2015 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага ҳамда туман ва шаҳарлар марказларидан олисда ва тоғли ҳудудларда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари:

йил чорагида камида бир марта ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказишлари;

фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларнинг марказга ўз вақтида, тўлиқ, шунингдек ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги;

давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун бевосита қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


4. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги Тошкент вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази давлат унитар корхонаси раҳбари (А.Хакимов)га:

давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;

ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;

ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;

ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш;

фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштириш;

вилоят ҳудудида фойдаланилмаётган, бўш турган бинолар ва иншоотларни аниқлаб, самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда ижарага бериш вазифалари юклатилсин.


5. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Қ. Маматисаев), шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги Тошкент вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсинлар.


6. Шаҳар ва туман ҳокимларига мазкур қарорнинг 2-иловасидан келиб чиқиб, мулкнинг жойлашган манзилини инобатга олган ҳолда ҳудудий зоналарни (1-2-3-4-зона) 2014 йил 30 декабрга қадар белгилаш юклатилсин.


7. Вилоят ҳудудида 2015 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.


8. Тошкент вилояти ҳокимининг 2013 йил 27 декабрдаги 293-сон "Вилоятда Давлат кўчмас мулкидан 2014 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги қарори 2015 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарор 2015 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Абдуқодиров зиммасига юклатилсин.



Вилоят ҳокими                                                                  А. Усманов






Тошкент вилояти ҳокимининг

2014 йил 27 декабрдаги

327-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан

2015 йилда фойдаланганлик учун қўлланадиган

ижара тўловининг энг кам ставкалари

       

Т/р


Фаолият

тури кодлари


Ижарага берилаётган майдонларда

фойдаланиш мақсади


Бир йиллик

энг кам ставка

1 кв.м/сўм


САНОАТ

1

11 200

Ёқилғи саноати


3 100

2

13 100

Кимё саноати


3 100

3

13 300

Нефть-кимё саноати


3 100

4

14 100

Машинасозлик


3 100

5

14 200

Дастгоҳсозлик ва асбобсозлик саноати


3 100

6

14 300

Ҳисоблаш техника воситалари саноати


3 100

7

14 400

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги


2 500

8

14 500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги


2 500

9

14 600

Енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги


2 500

10

14 710

Санитар-техник ва газ ускуналари ҳамда буюмлари ишлаб чиқариш


3 100

11

14 800

Металл конструкция ва буюмлар саноати


3 100

12

14 900

Машина ва ускуналарни таъмирлаш


3 100

13

14 780

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


3 100

        

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

      

14

15 100

Ўрмон, ёғоч тайёрлаш саноати


3 100

15

15 200

Ёғочни қайта ишлаш саноати


3 100

16

15 300

Целлюлоза-қоғоз саноати


3 100

17

16 100

Қурилиш материаллари саноати


3 100

   

ЕНГИЛ САНОАТ

     

18

17 100

Тўқимачилик саноати


3 100

19

17 200

Тикувчилик саноати*


3 100

20

17 300

Чарм, мўйна ва пойабзал саноати


3 100

21

17 900

Енгил саноатнинг бошқа соҳалари


3 100

    

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

     

22

18 100

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)


3 100

23

18 200

Гўшт ва сут саноати


3 100

24

18 300

Балиқчилик саноати


3 100

25

19 210

Ун-ёрма саноати


3 100

26

19 220

Комбикорм саноати


2 500

27

19 700

Саноатнинг бошқа тармоқлари


3 100

       

САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ

    

28

19 300

Тиббиёт асбоблари саноати


3 100

29

19 400

Нашриёт саноати


8 800

30

19 740

Кийим-кечак ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш*


3 750

31

19 900

Саноатда хўжалик бошқаруви


8 800

       

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

     

32

21 100

Ўсимликчилик (шу жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га


1 260 000

33

21 200

Чорвачилик


1 500

34

21 300

Балиқчилик (шу жумладан, питомниклар) 1 га


1 260 000

35

22 200

Ветеринария хизмати


3 100

36

22 300

Қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи бошқа ташкилотлар


3 100

37

30 000

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан, боғлар) 1 га


1 260 000

    

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

       

38

51 111

Умумфойдаланишдаги ер усти темир йўл транспорти


3 100

39

51 121

Автомобиль инфратузилмаси (автосарой, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобилларни ювиш шохобчалари)


3 100

40

51 121

Автомобиль инфратузилмаси (жарима майдони)


800

41

51 520

Аҳолининг буюртмаси бўйича юк ташиш хизмати ва бошқа транспорт-экспедиция хизматлари


5 650

42

52 100

Почта алоқаси


3 100

43

52 200

Курьер хизмати


6 250

44

52 300

Электр-симли алоқа


6 250

45

52 300

Радио, уяли ва пейджинг алоқаси (тортқич қозиқларининг умумий периметри бўйича, иншоот ва техник ҳудудлари қўшилган ҳолда)


26 400

     

ҚУРИЛИШ

     

46

60 000

Қурилиш


3 100

47

66 000

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


3 100

      

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

     

48

71 100

Улгуржи савдо


8 800

49

71 130

Товар (хизмат)ларни партияларга бўлиб сотиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи улгуржи бозор


22 650

50

71 200

Чакана савдо


8 800

51

71 300

Умумий овқатланиш*


8 800

52

71 200

Китоб дўконлари*


1 200

53

71 400

Маданий-маиший мақсадда ва хўжалик фаолиятида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш


8 800

54

71 500

Халқ истеъмол молларини олиш ва сотишда воситачилик хизмати


13 800

55

80 000

Моддий-техника таъминоти ва савдоси


8 800

56

82 000

Ахборот-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш


8 800

57

82 100

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш


8 800

58

83 000

Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар


8 800

59

84 300

Реклама, вакиллик хизмати


8 800

60

84 400

Аудиторлик фаолияти


8 800

61

84 500

Маркетинг тадқиқоти, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари


8 800

62

85 000

Ер қаъри конларини қидириш ва геологик ўрганиш, геодезия ва гидрометериология хизмати


15 700

63

87 100

Таҳририят ва нашриётлар


5 000

64

87 300

Металл чиқиндилари ва чиқинди хомашёларни йиғиш ва тайёрлаш


5 000

65

90 100

Уй-жой хўжалиги (Уй-жой мулкдорлари ширкати объектлари)


5 000

66

90 220

Меҳмонхона хўжалиги


10 050

67

90 300

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари


5 000

68

90 300

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойабзал тузатиш


7 550

69

90 300

Ломбардлар


11 300

70

90 300

Ҳаммомлар


15 100

71


Сауна ва бассейнлар


30 200

      

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ

ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

     

72

91 510

Соғлиқни сақлаш


6 250

73

91 600

Дам олиш ва сайёҳлик*


6 250

74

91 611

Маданий кўнгилочар марказлар (бильярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва бошқалар)


10 050

75

91 700

Жисмоний тарбия ва спорт*


3 100

76

71 212

Дорихона муассасалари**, оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари


5 000

      

ТАЪЛИМ

     

77

92 100

Олий ва ўрта-махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш (шу жумладан, ўқув курслари ҳам)*


5 000

78

92 200

Ишчи ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш*


4350

79

92 310

Умумтаълим болалар мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)*


2 500

80


Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш*


3 100

81

92 400

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)


2 500

82

93 000

Маданият ва санъат*


8 800

83

93 132

Кўргазмалар


7550

84

93 145

Мактабдан ташқари тарбия


2500

85

93 160

Маданий ва дам олиш боғлари*


6250

86

93 170

Ҳайвонот ва ботаника боғлари*


6250

87

93 180

Телекўрсатув ва радиоэшиттириш таҳририятлари (редакциялари)


6250

88

93 620

Киностудия, овоз ёзиш студиялари


10 050

89

95 000

Илм-фан ва илмий хизмат кўрсатиш


3 750

      

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

     

90

96 000

Молия, кредит, (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти


8800

91

96 100

Банк фаолияти


8 800

      

ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

      

92

96 200

Суғурталаш


8 800

93

97 800

Суд ва ҳуқуқ хизмати


7550

94

97 820

Адвокатлик ҳайъати ҳамда ҳуқуқий маслаҳатхоналари


7 550

95

98 000

Жамоат бирлашмалари


2 500

96

80 200

Омборхона бино ва иншоотлари


8 800

97


Давлат корхоналари учун офис


3 750

98


Хусусий ташкилотлар учун офис


13 800

99


Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари


10 050

100


Енгил автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш


10 050

101


Ер ва тупроқ хусусиятларининг тадқиқот лабораторияси


6 250

102


Турли хил хизматлар учун тўловлар (пайнет)


25 200

103


Маданий мерос объектлари бино ва иншоотларида савдо фаолияти


13 800

104


Маданий мерос объектлари бино ва иншоотларида умумий овқатланиш*


12 000

105


Авиакасса (шу жумладан, темир йўл, транспорт ва бошқалар)


13 800

106


Банкоматлар


126 100

107


Нон ва булочка маҳсулотларини тайёрлаш


8 800

        

*) Вилоятнинг чекка қишлоқ ва тоғли ҳудудларида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулклардан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдори 25 фоизга камайтирилади.


**) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 июндаги 07/10-41-сон мажлис Баённомасининг 11-бандига мувофиқ мулкий шаклидан қатъи назар дорихона муассасаларининг филиаллари ҚВП биноларида фаолият кўрсатаётганлиги учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилади.


***) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 02/1-74-сонли топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бошқармасининг таркибий қисмлари учун ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисм ва муассасалари ҳудудларида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганда ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилади.


****) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 02/107-2670-сонли топшириғига мувофиқ "Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати" ЎзЛиДеПнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар (шу жумладан, Миробод туман) Кенгашлари, шунингдек "ХХI аср" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти учун партия балансидаги тегишли давлат мулкларидан фойдаланганлик учун 2014 йил 1 августдан ижара тўловининг “ноль” ставкаси белгиланади.


*****) Бино ва иншоотларга бириктирилган, шунингдек алоҳида ажратилган майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли ва пейжинг алоқа антенналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари бино ва иншоотларга ўрнатилган антенналар учун белгиланган ижара ставкалари тортқич қозиқларининг умумий периметри бўйича, иншоот ва техник ҳудудлари қўшилган ҳолда туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти қўлланилган ҳолда ҳисобланади. Бунда, қурилиш тури бўйича коэффициенти (Кқ) қўлланилмайди.






Тошкент вилояти ҳокимининг

2014 йил 27 декабрдаги

327-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган

оширувчи коэффициентлар


1-Ҳудудий зоналар коэффициенти

Т/р

Шаҳар ва туманлар номи


Зоналар


Ҳудудий зоналар

коэффициенти


1

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бекобод шаҳри

Зангиота тумани

Қибрай тумани


1-2-3-4-зона


1-зона - 2,7

2-зона - 2,5

3-зона - 2,2

4-зона - 1,8


2

Янгийўл тумани

Бўстонлиқ тумани


1-2-3-4-зона


1-зона - 2,3

2-зона - 2,0

3-зона - 1,8

4-зона - 1,5


3

Қолган туманлар (жами 10 та)


1-2-3-4-зона


1-зона - 1,8

2-зона - 1,7

3-зона - 1,6

4-зона - 1,5


2-Қурилиш тури бўйича коэффициенти (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1,5;

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 1,0;

- бинонинг юқори қисми, чердак, болохона - 0,7;

- ярим ертўла, ертўла - 0,5.


3-Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0,8.


4-Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко):

- асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,5;

- иккинчи даражали автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,4.

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс = Эс х Кз х ( Кқҳ+Ко).


бунда:

Тс - бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс - бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.






Тошкент вилояти ҳокимининг

2014 йил 27 декабрдаги

327-сон қарорига

3-ИЛОВА



Туман ва шаҳарлар марказларидан олисда

ва тоғли ҳудудларда жойлашган маҳалла

фуқаролар йиғинларининг

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Маҳалла фуқаролар йиғини номи


Паркент тумани бўйича

1

Янги МФЙ


2

Юқори МФЙ


3

Чинорли МФЙ


4

Қирғизовул МФЙ


Қуйичирчиқ тумани бўйича

5

Гул МФЙ


6

Кушек МФЙ


7

Эркин МФЙ


Бекобот тумани бўйича

8

Туркман МФЙ


9

Найман МФЙ


10

Ачамайли МФЙ


11

Пахтакор МФЙ


Бўка тумани бўйича

12

Зафаробод МФЙ


13

Ровот МФЙ


14

Ўрта-тепа МФЙ


            

























Время: 0.0134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск