Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /

Тошкент вилояти ҳокимининг 24.12.2012 й. 260-сон "Вилоятда давлат кўчмас мулкидан 2013 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2012 й.

N 260



ВИЛОЯТДА ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИДАН

2013 ЙИЛДА ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА

ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси 1992 йил 1-сон 45-модда; 1993 йил 9-сон 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 2000 йил 5-6-сон 153-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 йил 15-сон 186-модда) талаблари асосида, вилоят ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлардан оқилона фойдаланиш, уларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш ҳамда кутилаётган ҳаражатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг давлат кўчмас мулклари бўйича келишилган ижара тўловларининг энг кам ставкалари ҳисоб-китоблари 2012 йил 10 декабрдаги 14-сон, БЮ/03-04-06/182 ва 01/14-48-coн хатлари билан белгиланганлиги инобатга олинсин.


2. Вилоятда Давлат кўчмас мулкидан 2013 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага, туман ва шаҳарлар марказларидан олисда ва тоғли ҳудудларда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари:

- йил чорагида камида бир марта ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказишлари;

- фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларнинг марказга ўз вақтида, тўлиқ, шунингдек ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги;

- давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун бевосита қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


4. “Тошкент вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси раҳбари (А. Хакимов)га:

- давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш, ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш, ижарага бериладиган мулклар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, ижарага берилган мулкни ҳар чоракда хатловдан ўтказиш;

- ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;

- фойдаланилмаётган давлат мулкини ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида ҳар чоракда камида бир марта жойлаштириш;

- вилоят ҳудудида фойдаланилмаётган, бўш турган бинолар ва иншоотларни аниқлаб, самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда ижарага бериш;

- вилоят бўйича мавжуд давлат кўчмас мулки ва уларни ижарага бериш натижасида иш билан таъминланган қўшимча ишчи ўринлари ҳақида вилоят ҳокимлигига ҳар чоракда маълумот бериш вазифалари юклатилсин.


5. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Д. Файзуллаев), шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда “Ижара маркази” билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсинлар.


6. Шаҳар ва туман ҳокимларига мазкур қарорнинг 2-иловасидан келиб чиқиб, мулкнинг жойлашган манзилини инобатга олган ҳолда ҳудудий зоналарни (1-2-3-4-зона) 2012 йил 28 декабрга қадар белгилаш юклатилсин.


7. Вилоят ҳудудида 2013 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.


8. Мазкур қарор “Тошкент ҳақиқати”, “Ташкентская правда” газеталарида эълон қилингач, 2013 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилиши белгилансин ҳамда шу муносабат билан вилоят ҳокимининг 2011 йил 28 декабрдаги 254-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Абдуқодиров зиммасига юклатилсин.



Вилоят ҳокими                                                                                 Р. Холматов






Тошкент вилояти ҳокимининг

2012 йил 24 декабрдаги

260-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан

2013 йилда фойдаланганлиги учун қўлланадиган

ижара тўловининг энг кам

СТАВКАЛАРИ

Т/р


Фаолият

тури кодлари


Ижарага берилаётган майдонларда

фойдаланиш мақсади


Бир йиллик

энг кам ставка

1 кв.м/сўм


САНОАТ

1

11 200

Ёқилғи саноати


2 500

2

13 100

Кимё саноати


2 500

3

13 300

Нефт-кимё саноати


2 500

4

14 100

Машинасозлик


2 500

5

14 200

Дастгоҳсозлик ва асбобсозлик саноати


2 500

6

14 300

Ҳисоблаш техника воситалари саноати


2 500

7

14 400

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги


2 000

8

14 500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги


2 000

9

14 600

Енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги


2 000

10

14 710

Санитар-техник ва газ ускуналари ҳамда буюмлари ишлаб чиқариш


2 500

11

14 800

Металл конструкция ва буюмлар саноати


2 500

12

14 900

Машина ва ускуналарни таъмирлаш


2 500

13

14 780

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


2 500

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

14

15 100

Ўрмон, ёғоч тайёрлаш саноати


2 500

15

15 200

Ёғочни қайта ишлаш саноати


2 500

16

15 300

Целлюлоза-қоғоз саноати


2 500

17

16 100

Қурилиш материаллари саноати


2 500

ЕНГИЛ САНОАТ

18

17 100

Тўқимачилик саноати


2 500

19

17 200

Тикувчилик саноати*


2 500

20

17 300

Чарм, мўйна ва пойафзал саноати


2 500

21

17 900

Енгил саноатнинг бошқа соҳалари


2 500

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

22

18 100

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)


2 500

23

18 200

Гўшт ва сут саноати


2 500

24

18 300

Балиқчилик саноати


2 500

25

19 210

Ун-ёрма саноати


2 500

26

19 220

Комбикорм саноати


2 000

27

19 700

Саноатнинг бошқа тармоқлари


2 500

САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ

28

19 300

Тиббиёт асбоблари саноати


2 500

29

19 400

Нашриёт саноати


7 000

30

19 740

Кийим-кечак ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш*


3 000

31

19 900

Саноатда хўжалик бошқаруви


7 000

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

32

21 100

Ўсимликчилик (шу жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га


1 000 000

33

21 200

Чорвачилик


1 200

34

21 300

Балиқчилик (шу жумладан, питомниклар) 1 га


1 000 000

35

22 200

Ветеринария хизмати


2 500

36

22 300

Қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи бошқа ташкилотлар


2 500

37

30 000

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан, боғлар) 1 га


1 000 000

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

38

51 111

Умумфойдаланишдаги ер усти темир йўл транспорти


2 500

39

51 121

Автомобил хўжалиги (автосарой, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобилларни ювиш шахобчалари)


2 500

40

51 520

Аҳолининг буюртмаси бўйича юк ташиш хизмати ва бошқа транспорт-экспедиция хизматлари


4 500

41

52 100

Почта алоқаси


2 500

42

52 200

Курьер хизмати


5 000

43

52 300

Электр-симли алоқа


5 000

44

52 300

Электр, радио, уяли ва пейджинг алоқаси (тортқич қозиқларининг умумий периметри бўйича, иншоот ва техник ҳудудлари қўшилган ҳолда)


21 000

ҚУРИЛИШ

45

60 000

Қурилиш


2 500

46

66 000

Лойиха, лойиха-қидирув ташкилотлари


2 500

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

47

71 100

Улгуржи савдо


7 000

48

71 130

Товар (хизмат)ларни партияларга бўлиб сотиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи улгуржи бозор


18 000

49

71 200

Чакана савдо


7 000

50

71 300

Умумий овқатланиш*


7 000

51

71 200

Китоб дўконлари*


1 000

52

71 400

Маданий-маиший мақсадда ва хўжалик фаолиятда ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш


7 000

53

71 500

Халқ истеъмол молларини олиш ва сотишда воситачилик хизмати


11 000

54

80 000

Моддий-техника таъминоти ва савдоси


7 000

55

82 000

Ахборот-хисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш


7 000

56

82 100

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш


7 000

57

83 000

Кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар


7 000

58

84 300

Реклама, вакиллик хизмати


7 000

59

84 400

Аудиторлик фаолияти


7 000

60

84 500

Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслахат хизматлари


7 000

61

85000

Ер қаъри конларини қидириш ва геологик ўрганиш, геодезия ва гидрометериология хизмати


12 500

62

87 100

Тахририят ва нашриётлар


4 000

63

87 300

Металл чиқиндилари ва чиқинди хомашёларни йиғиш ва тайёрлаш


4 000

64

90 100

Уй-жой хўжалиги (Уй-жой мулкдорлари ширкати объектлари)


4 000

65

90 220

Меҳмонхона хўжалиги


8 000

66

90 300

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари


4 000

67

90 300

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш


6 000

68

90 300

Ломбардлар


9 000

69

90 300

Ҳоммомлар


12 000

70


Сауна ва бассейнлар


24 000

Соғлиқни сақлаш, жисмоний маданият ва ижтимоий таъминот

71

91 510

Соғлиқни сақлаш


5 000

72

91 600

Дам олиш ва сайёхлик*


5 000

73

91 611

Маданий кўнгил очар марказлар (бильярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва бошқа)


8 000

74

91 700

Жисмоний тарбия ва спорт*


2 500

75

71 212

Дорихона муассасалари**, оптика ва тиббиёт жиҳозлари совдо дўконлари


4 000

ТАЪЛИМ

76

92 100

Олий ва ўрта-махсус маълумотли мутахасисларни тайёрлаш (шу жумладан, ўқув курслари ҳам)*


4 000

77

92 200

Ишчи ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш*


3 500

78

92 310

Умумтаълим болалар мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)*


2 000

79


Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш*


2 500

80

92 400

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)


2 000

81

93 000

Маданият ва санъат*


7 000

82

93 132

Кўргазмалар


6 000

83

93 160

Маданий ва дам олиш боғлари*


5 000

84

93 170

Ҳайвонат ва ботаника боғлари*


5 000

85

93 180

Телекўрсатув ва радиоэшиттириш таҳририятлари (редакциялари)


5 000

86

93 620

Киностудия, овоз ёзиш студиялари


8 000

87

95 000

Илм-фан ва илмий хизмат кўрсатиш


3 000

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

88

96 000

Молия, кредит, (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти


7 000

89

96 100

Банк фаолияти


7 000

ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

90

96 200

Суғурталаш


7 000

91

97 800

Суд ва ҳуқуқ хизмати


6 000

92

97 820

Адвакатлик ҳайъати ҳамда ҳуқуқий маслахатхоналари


6 000

93

98 000

Жамоат бирлашмалари


2 000

94

80 200

Омборхона бино ва иншоотлари


7 000

95


Давлат корхоналарига учун офис


3 000

96


Хусусий ташкилотлар учун офис


11 000

97


Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари


8 000

98


Енгил автомобил ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш


8 000

99


Ер ва тупроқ хусусиятларини тадқиқот лабораторияси


5 000

100


Турли хил хизматлар учун тўловлар (пайнет)


20 000

101


Маданий мерос объектлари бино ва иншоатларида савдо фаолияти


11 000

102


Маданий мерос объектлари бино ва иншоатларида умумий овқатланиш*


9 500

103


Авиа касса (шу жумладан, темир йўл, транспорт ва бошқа)


11 000

104


Банкоматлар


100 000

105


Нон ва булочка маҳсулотларини тайёрлаш


7 000

*) Вилоятнинг чекка қишлоқ ва тоғли ҳудудларида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулклардан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдори 25 фоизга камайтирилади.

**) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 30 июндаги 07/10-41-сон мажлис Баённомасининг 11-бандига мувофиқ мулкий шаклидан қатъий назар дорихона муассасаларининг филиаллари ҚВП биноларида фаолият кўрсатаётганлиги учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 02/1-74-сонли топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бошқармасининг таркибий қисмлари учун ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисм ва муассасалари ҳудудларида жойлашган кўчмас давлат мулкидан фойдаланганда ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.


Бино ва иншоотларга бириктирилган (ажратилган) майдонларида (асфальтланган ёки бетонлаштирилган) электр, радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдони учун ижара ҳақи тўловлари бино ва иншоотларга ўрнатилган антеналар учун белгиланган ижара ставкалари бўйича ҳисобланади. Бунда, қурилиш тури бўйича коэффициенти (Кқ) қўлланилмайди.






Тошкент вилояти ҳокимининг

2012 йил 24 декабрдаги

260-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган

оширувчи коэффициентлар


1-Ҳудудий зоналар коэффициенти

Т/р

Шаҳар ва туманлар номи


Зоналар


Ҳудудий зоналар

коэффициенти


1

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бекобод шаҳри Зангиота тумани

Қибрай тумани


1-2-3-4 зона


1-зона -2,7

2-зона- 2,5

3-зона- 2,2

4-зона- 1,8


2

Янгийўл тумани

Бўстонлиқ тумани


1-2-3-4 зона


1-зона -2,3

2-зона- 2,0

3-зона- 1,8

4-зона- 1,5


3

Қолган туманлар (жами 10 та)


1-2-3-4 зона


1-зона -1,8

2-зона- 1,7

3-зона- 1,6

4-зона- 1,5


        

2-Қурилиш тури бўйича коэффициенти (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1,5;

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 1,0;

- бинонинг юқори қисми, чердак, болохона - 0,7;

- ярим ертўла, ертўла - 0,5.


3-Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда  0,8.


4-Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко):

- асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,5;

- иккинчи даражали автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,4.

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс = Эс * Кз * ( Кқҳ+Ко).


бунда:

Тс- бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.

Эс- бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.






Тошкент вилояти ҳокимининг

2012 йил 24 декабрдаги

260-сон қарорига

3-ИЛОВА



Туман ва шаҳарлар марказларидан олисда

ва тоғли ҳудудларда жойлашган маҳалла

фуқаролар йиғинларининг

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Маҳалла фуқаролар йиғини номи


Паркент тумани бўйича

1

Янги МФЙ


2

Юқори МФЙ


3

Чинорли МФЙ


4

Қирғизовул МФЙ


Қуйичирчиқ тумани бўйича

5

Гул МФЙ


6

Кушек МФЙ


7

Эркин МФЙ


Бекобот тумани бўйича

8

Туркман МФЙ


9

Найман МФЙ


10

Ачамайли МФЙ


11

Пахтакор МФЙ


Бўка тумани бўйича

12

Зафаробод МФЙ


13

Ровот МФЙ


14

Ўрта-тепа МФЙ


            































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск