Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /

Тошкент вилояти ҳокимининг 24.02.2010 й. 81-сон "Тошкент вилояти ҳудудида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2010 й.

N 81



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА

ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ижара тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сон қарори талаблари асосида, вилоятдаги бино-иншоотларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, шунингдек бўш турган бино ва иншоотларни, кутилаётган харажатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижра тўловидан тушадиган даромадларни тартибга солиш, улардан оқилона фойдаланиш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ва Давлат мулки қўмитасининг 17.12.2009 й., 2-1-7/7-1202, 11.02.2010 й. РГ/08-01-32-14/46 ва 09.11.2009 й. 01/16-953-сон хатлари инобатга олинсин.


2. Вилоятда Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик 2010 йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага ҳамда ҳудудий зоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат мулкларини балансда сақловчи ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахслари балансларидаги бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш, фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни марказга ҳар чорак давомида тўлиқ ва ишончли тақдим этиб бориш ҳамда давлат мулкини марказ орқали ижарага беришни ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин ва бу ишларни бажариш бўйича шахсан жавобгарликлари белгилаб қўйилсин.


4. "Тошкент вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси раҳбари (А.Ҳакимов)га:

ижарага берилаётган мулкларни ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш, ижарага бериладиган мулклар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш ҳамда ижарага берилган мулкни ҳар чоракда хатловдан ўтказиш;

вилоят ҳудудида ҳозирги кунда фойдаланилмаётган бўш турган бино ва иншоотлар, асбоб-ускуналарни аниқлаб, самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ижарага бериш;

нодавлат хўжалик юритувчи субъектларга ҳамда фуқароларга тегишли нотурар-жойлар ва бошқа турдаги мулкларни ижарага беришда ижара қонун ҳужжатлари юзасидан маслаҳатлар бериш, ижара шартномаларини расмийлаштириш ва бошқа консалтинг хизматларни ҳақ эвазига уларга тенг кўламда амалий ёрдам кўрсатиш;

вилоят бўйича мавжуд давлат кўчмас мулки ва уларни ижарага бериш натижасида иш билан таъминланган қўшимча ишчи ўринлари ҳақида вилоят ҳокимлигига ҳар чоракда маълумот бериш вазифаси юклатилсин.


5. Вилоят Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Т. Муратов), Давлат солиқ бошқармаси (Н. Эрбеков), шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган объектларнинг ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат ташкилотлари, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан мулклар, бино ва иншоотларнинг ижарага берилишида "Ижара маркази"нинг ҳудудий вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсинлар.


6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2009 йил 20 июлдаги 151-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.



Вилоят ҳокими                                                 Р. Холматов





Тошкент вилояти ҳокимининг

2010 йил 24 февралдаги

81-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилоятида Давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлиги учун қўлланадиган

ижара тўловининг энг кам миқдордаги

СТАВКАЛАРИ

                                 

Т/р

Фаолият

тури

кодлари


Ижарачилар фаолияти тури

Йиллик

энг кам ставка

1кв.м/сўм


          

САНОАТ

                 

1

13 100

Кимё саноати

          

1 815

2

13 300

Нефть-кимё саноати

            

1 815

3

14 100

Машинасозлик (Асбобсозликсиз)

              

1 650

4

14 200

Дастгоҳсозлик ва асбобсозлик саноати

               

1 815

5

14 330

Ҳисоблаш техника воситалари саноати

               

1 500

6

14 400

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги

                

1 430

7

14 500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги

                  

1 540

8

14 600

Енгил ва озиқ-овқат саноати учун маиший асбоблар машинасозлиги

                  

1 150

9

14 710

Санитар-техник ва газ ускуналари ҳамда буюмлари ишлаб чиқариш

         

1 815

10

14 800

Металл конструкция ва буюмлар саноати

           

1 650

11

14 900

Машина ва ускуналарни таъмирлаш

            

2 750

12

14 780

Машинасозликнинг барча тармоқлари

                 

1 815

         

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

                      

13

15 100

Ўрмон, ёғоч тайёрлаш саноати

             

1 815

14

15 200

Ёғочни қайта ишлаш саноати

           

1 815

15

15 300

Целлюлоза-қоғоз саноати

           

1 815

16

16 100

Қурилиш материаллари саноати

                   

1 650

             

ЕНГИЛ САНОАТ

                               

17

17 100

Тўқимачилик саноати

                           

1 815

18

17 200

Тикувчилик саноати

        

1 815

19

17 300

Чарм, мўйна ва пойафзал саноати

              

1 815

20

17 900

Енгил саноатнинг бошқа соҳалари

             

1 815

           

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

               

21

18 100

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)

                

1 815

22

18 200

Гўшт ва сут саноати

             

1 815

23

18 300

Балиқчилик саноати

             

1 815

24

19 200

Ун-ёрма ва комбикорм саноати

             

1 815

                     

САНОАТНИНГ БОШҚА СОҲАЛАРИ

           

25

19 300

Тиббиёт асбоблари саноати

          

1 815

26

19 400

Нашриёт саноати

               

4 950

27

19 700

Саноатининг бошқа соҳалари

             

1 815

28

19 740

Кийим-кечак ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш

             

1 815

          

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

                   

29

21 100

Ўсимликчилик (шу жумладан, иссиқхона хўжалиги) 1 га

           

747 500

30

21 200

Чорвачилик

           

767

31

21 300

Балиқчилик

          

767

32

22 200

Ветеринария хизмати

                   

2 655

         

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

              

33

51 121

Автомобиль хўжалиги (автосарой, таксопарк, автомобилларнинг тўхташ жойи, гаражлар, автомобилларни ювиш шохобчалари)

         

1 815

34

52 100

Почта алоқаси

          

1 770

35

52 200

Курьер хизмати

         

3 363

36

52 300

Электр, радио, уяли ва пейжинг алоқаси

           

15 121

          

ҚУРИЛИШ

           

37

60 000

Қурилиш

          

1 947

38

66 000

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари

           

2 065

          

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

          

39

71 100

Улгуржи савдо

          

4 661

40

71 200

Чакана савдо

           

4 661

41

71 300

Умумий овқатланиш

       

4 602

42

71 200

Китоб дўконлари

              

1 000

43

71 400

Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш

               

4 602

44

71 500

Халқ истеъмол молларини олиш ва сотишда воситачилик хизмати

            

4 602

45

80 000

Моддий-техника таъминоти ва савдоси

             

4 602

46

82 000

Ахборот-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш

           

4 661

47

82 100

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш

            

4 307

48

84 300

Реклама, ваколатлик хизмати

       

3 481

49

84 400

Аудиторлик фаолияти

             

4 366

50

84 500

Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари

           

4 366

51

87 100

Таҳририят ва нашриётлар

                

2 360

52

87 300

Металл чиқиндилари ва чиқинди хом ашёларни йиғиш ва тайёрлаш

              

3 127

53

90 100

Уй-жой хўжалиги (Уй-жой мулкдорлари ширкати объектлари)

               

2 550

54

60 220

Меҳмонхоналар хўжалиги

               

4 720

55

90 300

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари

             

3 127

56

90 300

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш

            

4 000

57

90 300

Ҳаммомлар

        

7 500

58


Сауналар

                 

15 000

           

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ

ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

          

59

91 510

Соғлиқни сақлаш

          

2 655

60

91 600

Дам олиш ва сайёҳлик

                

3 363

61

91 611

Маданий кўнгилочар марказлар (бильярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва бошқа)

           

4 720

62

91 700

Жисмоний тарбия ва спорт

            

1 711

63

71 212

Дорихона муассасалари, оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари

               

3 068

       

ТАЪЛИМ

            

64

92 200

Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш

              

1 770

65

92 310

Умумтаълим болалар мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)

             

1 298

66


Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш (ошхона, зал ва ёрдамчи бинолари билан бирга)

           

1 950

67

92 400

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)

             

1 298

68

93 000

Маданият ва санъат

          

4 248

69

93 132

Кўргазмалар

              

4 248

70

93 620

Киностудия, овоз ёзиш студиялари

            

4 130

71

95 000

Илм-фан ва илм-фан хизматлари

               

2 065

         

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

              

72

96 000

Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти

         

4 661

73

96 100

Банк фаолияти

           

4 720

            

ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

             

74

96 200

Суғурталаш

         

4 661

75

97 820

Адвокатлик ҳайъати, фирмаси, бюроси ҳамда ҳуқуқий маслаҳатхоналари

            

3 127

76

98 000

Жамоат бирлашмалари

             

1 298

77

80 200

Омборхона бино ва иншоотлари

               

3 540

78


Давлат ташкилотларига офис учун мулкни ижарага бериш

              

2 065

79


Тижорат ташкилотларига офис учун мулкни ижарага бериш

                 

7 500

80


Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари

                        

5 192

                       


Изоҳ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 июндаги 07/10-41-сон мажлис Баённомасининг 11-бандига мувофиқ, мулкий шаклидан қатъи назар, дорихона муассасаларининг филиаллари ҚВП биноларида фаолият кўрсатаётганлиги учун ижара тўловидан озод қилинадилар.

Бино ва иншоотларнинг юқори (чердак, болохона, том) қисмларидан фойдаланилганда туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ) қўлланилмайди.

Бино ва иншоотларга бириктирилган ер майдонларида (боғ, газон, асфальтланган ёки бетонлаштирилган ҳудуд) электр, радио, уяли ва пейжинг алоқа антенналари ўрнатилганда фойдаланиладиган ер майдони учун ижара ҳақи тўловлари бино ва иншоотларга ўрнатилган антенналар учун белгиланган ижара ставкалари бўйича ҳисобланади. Бунда, қурилиш тури бўйича коэффициент (Кқ) қўлланилмайди.



Ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган

оширувчи коэффициентлар


Маъмурий бинонинг ҳолати ва қурилиш турига қўлланиладиган коэффициентлар:


1. Ҳудудий зоналар коэффициенти (Кз) вилоят ҳудуди зоналари рўйхати илова қилинади.


2. Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициенти (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1,5

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 1,0

- бинонинг юқори қисми, чердак, болохона - 0,7

- ярим ертўла, ертўла - 0,5


3. Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0,8

- ер майдони мавжуд бўлмаганда - 0,4


4. Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко):

- асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,5

- иккинчи даражали автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганда - 0,4

Бинонинг ҳолати ва қурилиш тури бўйича қўлланиладиган коэффициентлар қўшилади.

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко)


бунда:

Тс - бир йилга 1 кв.м учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс - бир йилга 1 кв.м. учун энг кам ставка.





Тошкент вилояти ҳокимининг

2010 йил 24 февралдаги

81-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ҳудудий зоналар рўйхати

           

Т/р

Шаҳар ва туманлар номи

   

Зоналар

  

Ҳудудий зоналар коэффициенти

1

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Чирчиқ шаҳри


1.2.3

1,8 дан 2,7 гача

2

Оҳангарон шаҳри

Бекобод шаҳри

Янгийўл шаҳри

  

1.2.3

1,7 дан 2,3 гача

3

Зангиота тумани

Қибрай тумани

Тошкент тумани

  

1.2.3

1,8 дан 2,3 гача

4

Қолган туманлар (жами 12 та)

  

1.2

1,5 дан 1,8 гача

                












Время: 0.0314
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск