Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби /

Молия вазирлигининг 24-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 27-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-17-сон "Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 06.03.2013 й. Қарори (АВ томонидан 11.04.2013 й. 2203-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.04.2013 й.

N 2203-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.03.2013 й.

N 24


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.03.2013 й.

N 27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.03.2013 й.

N 2013-17


ҚАРОРИ



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралдаги 5, 4, 2011-4-сон қарори (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

    





Қарорга

ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2449, 2013 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 196-модда) мувофиқ чакана савдони амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдиган чакана савдо корхоналарига;";


қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в) оилавий корхоналар.".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар чоракда ҳисоблаб чиқарилади.".


3. 8-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер солиғи бир чорак ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади ((ер участкаси (ижарага олинган хона) майдони х белгиланган ставка) / 4).";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 9-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"СЯТ - ЯСТ бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолдаги ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг "040"-сатри маълумотлари асосида);".


5. 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ҳисобот даври якуни бўйича корхонанинг асосий фаолият тури худди шундай фаолият турини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммаси миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдори белгиланган чакана савдо бўлса, корхона ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2449, 2013 йил 4 апрель) мувофиқ тўлайди.".


6. 13-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


7. 1 ва 3-иловалар ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчага тегишинча 1 ва 2-иловаларга мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

1-ИЛОВА



"Ягона солиқ тўловининг энг кам

миқдори киритилиши муносабати билан

ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Пасайтирувчи коэффициентлар

Тўловчилар


Коэффициент



Амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда (К1)


1. Асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар


0,5

2. Асосий фаолият тури қуйидагилар бўлган ташкилотлар:

улгуржи савдо (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда);

автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш бўйича хизматлар (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш;

автотранспортни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда);

божхона назорати остида божхона омборларида товарларни сақлаш бўйича хизматлар (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш


0,35

3. Машина-трактор парклари


0,35

4. Улгуржи, улгуржи-чакана ва чакана дорихона ташкилотларига


0,2

5. Янги цехларни қуришни, уларнинг модернизациясини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширувчи, шу жумладан, инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларни амалга оширувчи, ушбу ишларни амалга ошириш даврида товарлар ишлаб чиқаришни амалга оширмаётган микрофирма ва кичик корхоналар - ушбу ишларни амалга ошириш даврига, бироқ ушбу ишларни амалга оширишни бошлаш санасидан бошлаб 24 ойдан ошмаган даврга


0,35

6. Қурилиш учун ажратилган ерларда уй-жой қуришни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар - норматив қурилиш даври (у мавжуд бўлмаганда - 1 йил) учун


0,35

7. Кон ва карьерларни ободонлаштиришни, шу жумладан, уларнинг рекультивациясини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар


0,1

8. Автовокзаллар, автостанцияларни ташкил этадиган юридик шахслар


0,35


Юридик шахснинг жойлашган ерига боғлиқ ҳолда (К2)


Амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган ташкилотлар учун


0,7”

     





Ўзгартиришлар ва қўшимчага

2-ИЛОВА



"Ягона солиқ тўловининг энг кам

миқдори киритилиши муносабати билан

ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини

ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Жами


Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси тўғрисида

маълумотларда кўрсатилган

фаолият турлари бўйича


асосий

фаолият

тури - 1


2

3

4

5

1


2

3

4

5

6

7

8

Ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри - аввалги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)


010







ЯСТнинг белгиланган ставкаси


020







Ҳисобот чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоби суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)


030







Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори (Маълумотноманинг 030-сатри 11-устуни / 4)


040


х

х

х

х

х

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (040-сатр - 030-сатр)


050*


х

х

х

х

х

Аввалги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)


060


х

х

х

х

х

Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр)


070


х

х

х

х

х

*) Агар 3-устуннинг 030-сатри 3-устуннинг 040-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда 050-сатрда "0" қиймат кўрсатилади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)

".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 апрель, 15-сон, 212-модда



































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск