Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби /

Молия вазирлигининг 38-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-22-сон, Марказий банк Бошқарувининг 19/1-сон "Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 29.06.2011 й. Қарори (АВ томонидан 29.07.2011 й. 2065-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2011 й.

N 2065-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.06.2011 й.

N 38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.06.2011 й.

N 2011-22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

29.06.2011 й.

N 19/1


ҚАРОРИ



Улгуржи савдо корхоналари томонидан

ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга

олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 8 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2010 йил 7 январдаги 2, 2010-1, 39/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2065, 2010 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 1-2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган "Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом"га иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов





Қарорга

ИЛОВА



Улгуржи савдо корхоналари томонидан

ягона  солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга

олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ушбу Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

улгуржи дорихона ташкилотлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий базаларига;

айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, банк ҳисобварақларига келиб тушадиган пул маблағларининг тақсимланишига бошқача тартиб белгиланган корхоналарга".


2. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Барча маблағлар ушбу Низом татбиқ қилинадиган корхоналарга фақат ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисобварақлари орқали келиб тушади, қуйидаги маблағлар бундан мустасно:

илгари тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг қайтиши кўринишида давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармаларидан келиб тушган маблағлар;

чакана савдодан инкассация қилинган тушум;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида тушаётган мақсадли маблағлар;

илгари жойлаштирилган депозитларнинг қайтиши;

бир юридик шахснинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ёки битта иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан бошқа иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар;

илгари конвертация учун йўналтирилган маблағларнинг конвертация қилинмаган қисмининг қайтиши;

устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида келиб тушган маблағлар;

фоизлар ва дивидендлар;

грантлар;

хато ўтказилган маблағларнинг қайтган қисми.

Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисобварақларига пул маблағлари операцион кун тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда, пул маблағларининг тақсимланиши кейинги операцион кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Бунда, Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 615, 1999 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 1-сон) фақат ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳисобварақлардан асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига ўтказиладиган маблағларга татбиқ этилади".


3. 16-бандда "Мактаб таълими жамғармаси" деган сўзлар "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 17-1-банд билан тўлдирилсин:

"17-1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади:

давлат солиқ хизмати органлари - тижорат банкларига хабарноманинг тўғри ва ўз вақтида юборилиши учун;

тижорат банклари - ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларининг тўғри ва ўз вақтида ўтказилиши учун".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 30-сон, 321-модда




















































Время: 0.0102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск