Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби /

Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.01.2010 й. 2065-сон билан рўйхатга олинган 07.01.2010 й. МВ 2-сон, ДСҚ 2010-1-сон, МБ бошқарувининг 39/4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 14 январда 2065-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Марказий банк Бошқарувининг

2010 йил 7 январдаги

2, 2010-1, 39/4-сон қарорига

ИЛОВА



Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона

солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга

олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ 2010 йил 1 январдан улгуржи савдо корхоналари учун ўтказилган операциялардан тушадиган тушум суммасининг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини тўлаш киритилди, ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

2. Ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини ўтказиш тижорат банклари томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


3. Ушбу Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

улгуржи дорихона ташкилотлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий базаларига;

айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, банк ҳисобварақларига келиб тушадиган пул маблағларининг тақсимланишига бошқача тартиб белгиланган корхоналарга.


II. УЛГУРЖИ САВДО КОРХОНАЛАРИ - ЯГОНА СОЛИҚ

ТЎЛОВИ ТЎЛОВЧИЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


4. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низом кучга кирган кундан бошлаб беш кун ичида асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган тижорат банкларига ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда 2009 йил 31 декабрь ҳолати бўйича фаолият кўрсатаётган улгуржи савдо корхоналари - ягона солиқ тўлови тўловчиларини кўрсатган ҳолда хабарномани юборади.


5. 2010 йилнинг 1 январидан кейин улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган фаолият кўрсатаётган корхоналар - ягона солиқ тўловчилар бўйича ва янги ташкил этилган корхоналар бўйича давлат солиқ хизмати органлари мазкур корхоналарга лицензия берилганлиги тўғрисидаги ахборот лицензияловчи органдан олинган кундан бошлаб уч кун муддатда асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган тижорат банкларига ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда хабарнома юборади.

Улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга корхоналар ўзларининг асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини бошқа тижорат банкларида очганликлари тўғрисидаги ахборот Банк депозиторларининг миллий ахборот базасидан келиб тушган кундан бошлаб, давлат солиқ хизмати органлари бир иш куни ичида мазкур тижорат банкларига ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда хабарнома юборади.

6. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низом талаблари татбиқ этиладиган солиқ тўловчиларни ҳам ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган муддатларда ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда хабардор қилади.

Хабарнома солиқ тўловчига ёзма шаклда ёки унинг шахсий кабинети орқали электрон шаклда юборилади.

7. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия амал қилиши тўхтатилганда ёки бекор қилинганда, давлат солиқ хизмати органлари лицензияловчи органдан лицензия амал қилиши тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги ахборотни олган кундан бошлаб бир кунлик муддатда мазкур корхоналар бўйича тижорат банкларига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда хабарнома юборади.


8. Агар давлат рўйхатидан савдо корхонаси сифатида ўтмаган, бироқ улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган ва ягона солиқ тўловини тўлаш тўғрисида хабарнома бермаган янги ташкил этилган корхоналар улар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан кейинги биринчи ҳисобот даврида умумбелгиланган солиқлар бўйича солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китобларини тақдим этсалар, у ҳолда давлат солиқ хизмати органлари солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан бошлаб уч кун муддатда тижорат банкларига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда хабарнома юборади.


9. Ҳар йили, солиқ даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати тугагандан кейин уч кун муддатда, давлат солиқ хизмати органлари тижорат банкларига мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларига мувофиқ аввал тақдим қилинган рўйхатга қўшимча корхоналарнинг киритилганлиги ёки улгуржи савдо корхоналарига тааллуқли бўлмаган корхоналарнинг рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги аниқлаштирилган ахборотни юборади.



III. ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ БЎЙИЧА БЎНАК

ТЎЛОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


10. Тижорат банклари давлат солиқ хизмати органининг хабарномасини олган санадан бошлаб уч кун муддатда солиқ тўловчилар учун мажбурий тарзда қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги банк ҳисобварақларини очади ёки ёпади:

22624 - "Айрим турдаги акцизли товарларни сотадиган юридик шахсларнинг мақсадли маблағлари", Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга (рўйхат рақами 1390, 2004 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 347-модда) мувофиқ айрим турдаги акцизли товарларни сотувчи улгуржи савдо корхоналари учун;

22626 - "Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари", бошқа турдаги товарларни сотувчи улгуржи савдо корхоналари учун.


11. Ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

5% - давлат солиқ хизмати органлари томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги хабарномада кўрсатилган 23407 - "Ягона солиқ тўлови бўйича Республика бюджетининг даромадлари" ҳисобварағига ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари сифатида;

95% - асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига ўтказилади, Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга (рўйхат рақами 1390, 2004 йил 26 июль) мувофиқ айрим турдаги акцизли товарларни сотишдан келиб тушган маблағлар бундан мустасно ва улгуржи савдо корхонасининг ихтиёрига биноан фойдаланилади.


12. Барча маблағлар ушбу Низом татбиқ қилинадиган корхоналарга фақат ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисобварақлари орқали келиб тушади, қуйидаги маблағлар бундан мустасно:

илгари тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг қайтиши кўринишида давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармаларидан келиб тушган маблағлар;

чакана савдодан инкассация қилинган тушум;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида тушаётган мақсадли маблағлар;

илгари жойлаштирилган депозитларнинг қайтиши;

бир юридик шахснинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ёки битта иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан бошқа иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар;

илгари конвертация учун йўналтирилган маблағларнинг конвертация қилинмаган қисмининг қайтиши;

устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида келиб тушган маблағлар;

фоизлар ва дивидендлар;

грантлар;

ўзига хизмат кўрсатувчи банк билан амалга оширилган валюта операциялари ҳамда валюта биржасида илгари конвертация қилинган хорижий валютани сотишдан келиб тушган маблағлар;

хато ўтказилган маблағларнинг қайтган қисми.

Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган банк ҳисобварақларига пул маблағлари операцион кун тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда, пул маблағларининг тақсимланиши кейинги операцион кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Бунда, Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) фақат ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳисобварақлардан асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига ўтказиладиган маблағларга татбиқ этилади.


IV. БЎНАК ТЎЛОВЛАРИНИ АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


13. Бўнак тўловларининг тўланган суммалари тақдим қилинган ҳисоб-китоб бўйича ягона солиқ тўловининг тўланиши лозим бўлган суммалари ҳисобига ўтказилади.


14. Ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари солиқ тўловчида бюджетга тўланадиган бўнак тўловларини ҳисобга олиш ҳисобварақларида акс эттирилади.


15. Агар улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олган янги ташкил этилган корхона ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлмаса, у ҳолда ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) 10-бобида назарда тутилган тартибда бошқа солиқ турлари ва мажбурий тўловлар бўйича қарзларни қоплаш ҳисобига ўтади ёки солиқ тўловчига қайтарилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларининг тўланган суммалари Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ўртасида ўрнатилган нормативлардан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.

17. Ягона солиқ тўлови бўйича ортиқча тўланган сумма солиқ тўловчининг аризасига кўра Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 10-бобида назарда тутилган тартибда қайтарилади.

Ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ёзма шаклда ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда берилади.

17-1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади:

давлат солиқ хизмати органлари - тижорат банкларига хабарноманинг тўғри ва ўз вақтида юборилиши учун;

тижорат банклари - ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларининг тўғри ва ўз вақтида ўтказилиши учун.

18. Ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловлари суммаларининг тўлиқ тушиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА

Тижорат банки ёки

банк филиалининг

тўлиқ номи


ХАБАРНОМА


давлат солиқ инспекцияси

(туман / шаҳар номи)


Сизни шу ҳақда хабардор қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарорига асосан қуйидаги улгуржи савдо корхоналари ягона солиқ тўлови бўнак тўловларини тўлашлари шарт.


Улгуржи савдо корхоналари - ягона

солиқ тўлови тўловчилари

РУЙХАТИ


Т/р


Корхоналар номи


СТИР












Ягона солиқ тўловини тўлаш учун банк ҳисобварағини қўшимча маълум қиламиз

       

Хизмат кўрсатувчи банк номи


     

Ҳ































  

  

  

























МФО






























  




























СТИР


























































       

        

Давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

N

Жўнатиш санаси:

(кк/оо/йй)

Низомга

2-ИЛОВА


Юридик шахснинг номи



Юридик манзили


ХАБАРНОМА


давлат солиқ инспекцияси

(туман / шаҳар номи)


Сизни шу ҳақда хабардор қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига асосан Сизга Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами  _____, 2010 йил  "___"__________) талаблари татбиқ этилади.



Давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

N

Жўнатиш санаси:

(кк/оо/йй)

Низомга

3-ИЛОВА

Тижорат банки ёки

банк филиалининг

тўлиқ номи

ХАБАРНОМА


давлат солиқ инспекцияси

(туман / шаҳар номи)


Сизни шу ҳақда хабардор қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига асосан қуйидаги улгуржи савдо корхоналарига Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами  _____, 2010 йил  "___"__________) талаблари татбиқ этилмайди.

Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак

тўловларини  ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом

талаблари татбиқ этилмайдиган корхоналар

РЎЙХАТИ

Т/р


Корхоналар номи


СТИР



       



       



        



         



        



         



          



         



       


Давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

N

Жўнатиш санаси:

(кк/оо/йй)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 1-2-сон, 15-модда.



Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск