ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларнинг иқтисодий меъёрлари, жамғармалари ва захиралари /

Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобига лойиҳа ғояларини танлов бўйича танлашни ўтказиш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.06.2011 й. 175-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 16 июндаги

175-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги

Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини

тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси маблағлари

ҳисобига лойиҳа ғояларини танлов бўйича танлашни

ўтказиш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни

молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ



1. Ушбу Низом лойиҳа ғояларини танлов бўйича танлашни ўтказиш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар танлов ўтказишнинг мақсади ҳисобланади:

кейинчалик уларнинг лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш учун иқтисодиётнинг устувор йўналишларида энг истиқболли лойиҳа ғояларини танлаш;

тадбиркорлик субъектларининг лойиҳа ғоялари бўйича энг фойдали таклифлар билан лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларни ва молиялаштирувчи банкларни аниқлаш.

Қарорлар қабул қилишда очиқлик ва холислик, танлов қатнашчилари учун тенг рақобат шароитлари яратиш танлов ўтказишни ташкил этишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


лойиҳа - иқтисодий ва бошқа фойдалар олиш мақсадида инвестицияларни амалга оширган ҳолда олдиндан белгиланган вақт мобайнида бажариладиган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар ва ишлар комплекси;


лойиҳа ғояси - лойиҳа ташаббускори томонидан ишлаб чиқилган, қарз маблағларни жалб этишни назарда тутувчи лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги таклиф;


лойиҳа ташаббускори - кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланадиган, унинг ташаббуси бўлган лойиҳа ғоясини амалга ошириш мақсадида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маблағлар қидириш тартиботларида қатнашувчи юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти;


ишлаб чиқувчи - қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳалаш ташкилоти, инжиниринг ва консалтинг компанияси;


лойиҳа ҳужжатлари - лойиҳани амалга оширишнинг имкониятини ва мақсадга мувофиқлигини, унинг самарадорлиги баҳосини асословчи ҳужжатлар (бизнес-режа, дастлабки техник-иқтисодий асослаш, техник-иқтисодий асослаш ва бошқалар).


4. Танловга улар бўйича лойиҳа ҳужжатлари тайёрлашни молиялаштириш имкониятини, шунингдек лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқувчини аниқлаш учун лойиҳа ташаббускорларининг лойиҳа ғоялари қўйилади.

Танлов очиқ тартибда ўтказилади.


5. Танловни тайёрлаш ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш Жамғарманинг ижро этувчи органи томонидан амалга оширилади.


6. Танловда ушбу Низомда белгиланган тартибда буюртманома берган ва танлов шартларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган лойиҳалар ташаббускорлари қатнашиши мумкин.


7. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

кичик тадбиркорлик субъектларидан лойиҳа ғояларини қабул қилиш;

лойиҳанинг истиқболлилигини олдиндан аниқлаш учун тушган лойиҳа ғояларини банкларга юбориш;

банкларда қизиқиш пайдо қилган энг истиқболли лойиҳа ғояларини танлаш;

лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқувчини аниқлаш юзасидан танлов эълон қилиш;

лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун танлов қатнашчиларидан танлов таклифларини ва зарур ҳужжатларни қабул қилиш;

тушган танлов таклифларини баҳолаш, танлов ғолибини аниқлаш ва натижаларни расмийлаштириш;

танлаб олинган лойиҳа ғоялари ташаббускорларига банклар томонидан молиялаштиришни жалб этишда кўмаклашиш.


8. Техник жиҳатдан янгиликка эга бўлган лойиҳа ғоялари, шунингдек инвестиция жиҳатидан жалб этувчан бўлган ва жорий этишнинг истиқболли имкониятига эга бўлган ғоялар танлов бўйича танлашда қатнашишга қўйилади.

Иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технология жиҳатидан янгилаш лойиҳа ғояларини танлашда устувор йўналишлар ҳисобланади.


9. Тақдим этилган лойиҳаларни баҳолаш ва танлов бўйича танлаш қуйидаги мезонлар гуруҳлари бўйича амалга оширилади:

лойиҳа ғоясининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлиги;

тавсия этилаётган технологиянинг янгилиги, лойиҳани амалга оширишда илғор ишланмалардан фойдаланилиши;

таклиф этилаётган ғояларни жорий этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, меҳнат унумдорлигини ошириши, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириши, унинг сифатини яхшилаши, маҳаллий хом ашё ҳамда материаллардан фойдаланиш имконияти ва бошқалар.


10. Буюртманомаларни тақдим этиш тартибининг аниқ тавсифи баён қилинган ҳолда лойиҳа ғояларини танлаш бўйича танлов ўтказишнинг санаси ва жойи тўғрисидаги ахборотнома Жамғарманинг ижро этувчи органи томонидан, танлов ўтказиладиган санадан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ва Интернет тармоғига жойлаштирилади.

Лойиҳа ғояларини қабул қилиш танлов ўтказилишидан икки кун олдин тўхтатилади. Белгиланган муддатдан кейин берилган буюртманомалар танлов бўйича танлашга қўйилмайди.


11. Жамғарманинг ижро этувчи органи тушган лойиҳа ғоялари реестрини танловнинг белгиланган кунида шакллантиради ва:

тушган лойиҳа ғояларини икки кун муддатда уларнинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан дастлабки танлашни амалга оширади. Дастлабки танлашдан ўтмаган лойиҳа ғоялари кейинчалик кўриб чиқишга қўйилмайди;

лойиҳа ғоясини кейинчалик киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ва уни амалга ошириш учун кредит маблағлари бериш имконияти тўғрисидаги масалани банклар билан беш кун муддатда кўриб чиқади.

Лойиҳа ғояларини дастлабки танлаш ва банклар билан ишлаб чиқиш натижалари шакллантирилган реестрга киритилади.


12. Лойиҳа ғоясини амалга оширишдан манфаатдорлик тўғрисида банклар тасдиқномаси тушгандан кейин икки кун муддатда дастлабки танлаш натижалари ва шакллантирилган реестр Жамғарма кенгашига киритилади.

Жамғарма кенгаши дастлабки танлов бўйича танлаш натижаларини кўриб чиқади ҳамда бир ҳафта муддатда танлов бўйича танлаш қатнашчиларининг лойиҳа ғояларини маъқуллаш ва тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Натижаларни тасдиқлаш очиқ овоз берган ҳолда, кўпчилик овоз билан амалга оширилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Кўриб чиқиш ва танлаш натижалари протокол билан расмийлаштирилади, у Кенгашнинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва уни раис тасдиқлайди.

Ҳомийлик кенгаши фаолиятнинг турли соҳаларидаги, иқтисодиёт тармоқлари ва минтақалардаги бир нечта лойиҳа ғояларини ғолиблар деб эътироф этиши мумкин.


13. Жамғарманинг ижро этувчи органи протокол имзолангандан кейин икки кун муддатда лойиҳа ташаббускорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

Салбий қарор қабул қилинган тақдирда лойиҳа ғояси бўйича тўпланган ҳужжатлар қайтарилади. Бунда Жамғарманинг ижро этувчи органи лойиҳа ташаббускорларининг лойиҳа ғоялари ошкор этилмаслиги ва маҳфийлиги юзасидан жавоб берадилар.


14. Жамғарманинг ижро этувчи органи протокол имзолангандан кейин икки кун муддатда танлаб олинган лойиҳа ғояларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш санасини белгилайди ва танлов эълон қилади.

Танлов ҳужжатларини олиш шартлари кўрсатилган ҳолда танловни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги ахборот танлов ўтказиладиган санадан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ва Интернет тармоғига жойлаштирилади.


15. Танлов бўйича танлашда қатнашишни хоҳловчи талабгорлар танлов ҳужжатлари пакетини олиш учун Жамғарманинг ижро этувчи органига ёзма буюртманома беришлари керак. Буюртманомалар бериш ва танлов ҳужжатларини олиш учун белгиланган муддат танлов бўйича танлаш ўтказиладиган санадан 5 кун олдин тугайди. Барча буюртманомалар тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб боғланган махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.


16. Танлов ҳужжатлари пакетида қуйидагилар бўлади:

танлаб олинган лойиҳа ғояси бўйича тўпланган ҳужжатлар;

қатнашчи тўғрисидаги маълумотлар шакли;

танлов бўйича танлаш қатнашчиси учун йўриқнома;

қатнашчининг танлов таклифлари шакли;

лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контрактнинг намунавий шакли.


17. Қатнашчи танлов ҳужжатлари пакетининг қийматини эълонларни чоп этиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, уларни тайёрлашнинг амалдаги таннархи бўйича тўлаши керак. Тушган маблағлар Жамғарма ижро этувчи органининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва улардан фақат танлов бўйича танлашни ўтказиш учун фойдаланилади.


18. Танлов таклифларини қабул қилишнинг тугаш санаси ва вақти ўтказиладиган танлов бўйича танлаш тўғрисидаги эълонда ижро этувчи орган томонидан кўрсатилиши керак.


19. Танлов таклифларини қабул қилиш танлов бўйича танлов ўтказилишидан икки кун олдин тугайди.

Жамғарманинг ижро этувчи органи ишлаб чиқувчиларнинг танлов таклифларини ёпиштирилган конвертларда қабул қилади.


20. Танлов кунида Жамғарма кенгаши ишлаб чиқувчиларнинг таклифлари жойланган конвертларни очади ва оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқувчини танлаш қуйидаги мезонларга мувофиқ амалга оширилади:

танлов таклифининг қиймати;

ишлаб чиқувчининг ихтисослашуви;

шунга ўхшаш лойиҳалар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш тажрибасининг мавжудлиги;

илгари улар бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилган лойиҳаларни тижорат банклари томонидан келгусида молиялаштиришга доир ижобий мисолларнинг мавжудлиги;

лойиҳа амалга оширилгунгача уни кузатиб бориш (зарур бўлганда).

Танлов натижалари протокол билан расмийлаштирилади, уни Кенгашнинг барча аъзолари имзолайди ва у раис томонидан тасдиқланади.


21. Жамғарманинг ижро этувчи органи танлов ўтказилгандан кейин икки кун муддатда ишлаб чиқувчини - танлов ғолибини, шунингдек лойиҳа ташаббускорини Жамғарма кенгашининг қарори тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади ва ишлаб чиқувчилар билан лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома тузади.


22. Жамғарма томонидан ишлаб чиқувчига маблағларни тўлаш улар ўртасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан тузилган шартнома муддатлари ва шартларига мувофиқ амалга оширилади.


23. Шартнома бўйича ишларни бажариш муддатларига мувофиқ лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш тугаллангач, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқувчи томонидан Жамғарманинг ижро этувчи органига киритилади.


24. Жамғарманинг ижро этувчи органи ишлаб чиқувчи томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳужжатлари лойиҳаларнинг ташаббускорлари ва манфаатдор банклар билан биргаликда кўриб чиқилгандан кейин, бажарилган ишлар далолатномасини ишлаб чиқувчи ва лойиҳа ташаббускори билан имзолайди.


25. Жамғарманинг ижро этувчи органи томонидан лойиҳа ҳужжатлари, лойиҳа ташаббускори билан келишган ҳолда, лойиҳанинг келгусида молиялаштирилишини аниқлаш учун манфаатдор банкларга киритилади.


26. Жамғарманинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга сарфланган маблағлари суммаси лойиҳани молиялаштирувчи банк кредити суммасига қўшилади ва Жамғармага банк томонидан молиялаштириш очилгандан кейин беш банк куни мобайнида қопланади.


27. Тижорат банклари томонидан лойиҳани молиялаштириш бўйича салбий қарор қабул қилинган тақдирда ёки лойиҳа 6 ой мобайнида молиялаштирилмаганда Жамғарманинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлари Жамғарма кенгаши қарорига кўра Жамғарманинг асосий фаолиятидан кўрган зарарларига киритилади.


28. Жамғарма кенгашининг танлов ғояларини танлов бўйича танлашни ўтказиш ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштиришнинг барча босқичларидаги қарорлари Жамғарма кенгаши раиси томонидан тасдиқланадиган тегишли протокол билан расмийлаштирилади.


29. Ушбу Низомда акс эттирилмаган қўшимча масалалар ва тартиботлар Жамғарма кенгашининг алоҳида қарорлари билан тартибга солинади.






Низомга

ИЛОВА



Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни

молиялаштириш юзасидан танлов

бўйича танлашда қатнашиш учун

БУЮРТМАНОМА


1.

     


(ташаббускор ташкилотнинг тўлиқ номи ва манзили)


            


          

2.

        


(тақдим этилаётган лойиҳа ғоясининг тўлиқ номи)


         


         


        


         

3.

         


(Ф.И.О., боғланиш телефонлари, факси, почта манзили, электрон почтаси)

4.

Буюртманомага қуйидаги материаллар илова қилинади:


инвестиция таклифи;


инвестиция таклифининг паспорти.


           


          


          

Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини кафолатлайман.


           

Ташкилот раҳбари


       



/


(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)

               





Буюртманомага

1-ИЛОВА



Инвестиция таклифининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ


1. Лойиҳанинг номи.


2. Лойиҳа ташаббускори тўғрисидаги умумий маълумотлар:

номи ва реквизитлари;

фаолиятининг асосий тури;

асосий иқтисодий (ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (кўрсатилган хизматларнинг), экспортнинг ва бошқаларнинг қиймати ва ҳажми) ҳамда молиявий кўрсаткичлари.


3. Базасида лойиҳанинг амалга оширилиши режалаштирилаётган корхона (мавжуд бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар:

корхонанинг номи ва реквизитлари;

фаолиятининг асосий тури, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар турлари;

охирги 3 йилдаги асосий иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари (асосий воситаларнинг қиймати, ишлаб чиқарилган ва экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми, товар айланмаси, соф фойда ва бошқалар);

умумий ҳудуди ва бўш ишлаб чиқариш майдонлари;

мавжуд муҳандислик таъминоти воситалари ва инфратузилмаси тўғрисидаги маълумотлар;

кадрлар потенциали.


4. Лойиҳа тўғрисидаги маълумотлар:


4.1. Маркетинг:

ишлаб чиқариш учун тавсия этилаётган маҳсулот, товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг прогноздаги ҳажми;

дастлабки маркетинг тадқиқотларининг натижалари, ички бозорда сотиш ва экспорт қилиш имкониятининг баҳоси;

мамлакатда ва минтақада шу каби маҳсулотларнинг асосий ишлаб чиқарувчилари (мавжуд бўлганда);

маҳсулотнинг сифат ва нарх кўрсаткичлари бўйича рақобатбардошлилигининг баҳоси.


4.2. Ишлаб чиқариш:

лойиҳанинг хом ашё ва бошқа материал ресурслари билан таъминланганлиги, уларнинг нархи, миқдори ва сифати бўйича баҳоси;

зарур бўладиган ходимлар сони.


4.3. Қуриш, реконструкция қилиш, модернизациялаш:

инвестицияларни йўналтириш - янги қурилиш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ёки бошқа йўналиш.


4.4. Молиялаштириш:

лойиҳанинг тахминий қиймати, шу жумладан, қуриш ёки реконструкция қилиш қиймати;

объектни фойдаланишга топширишнинг тахминий муддати;

лойиҳани амалга ошириш учун ўз маблағларининг мавжудлиги ва қарз маблағларга бўлган эҳтиёж.


5. Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар:

кутилаётган йиллик тушум ва соф фойда;

экспорт ҳажми.






Буюртманомага

2-ИЛОВА



Инвестиция таклифининг

ПАСПОРТИ

        

________________________________________________________

(лойиҳанинг номи ва жойлашган жойи)

          

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Лойиҳа

параметрлари


Изоҳ


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати, шу жумладан:


минг доллар



1.1.

миллий валютада


млн. сўм



1.2.

хорижий валютада


минг доллар



2.

Хорижий валютадаги харажатлар, ҳаммаси


млн. доллар



2.1.

шу жумладан, асбоб-ускуналар харид қилиш учун


минг доллар



2.2.

қурилиш-монтаж ишларига


минг доллар



3.

Миллий валютадаги харажатлар, ҳаммаси


млн. сўм



3.1.

шу жумладан, асбоб-ускуналар харид қилиш учун


млн. сўм



3.2.

қурилиш-монтаж ишларига


млн. сўм



4.

Ишда банд бўладиганларнинг тахминий сони


киши



4.1.

шу жумладан, янги ташкил этиладиган иш ўринларида


киши



5.

Лойиҳанинг тахминий қопланиш муддати, ҳаммаси


йил



6.

Ҳар йили ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори, натурал ифодада


ўлчов бирлигига мувофиқ




6.1.

шу жумладан, экспорт учун


ўлчов бирлигига мувофиқ




       

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 24-сон, 250-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 52-модда































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск