Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2008 й. ПҚ-775-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашув даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2008 й.

N ПҚ-775



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИНГ

КАПИТАЛЛАШУВ ДАРАЖАСИНИ ЯНАДА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашув даражасини, рақобатбардошлиги ва молиявий барқарорлигини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Давлат-тижорат Халқ банкининг Халқ банки низом жамғармасини иловага* мувофиқ жадвал бўйича 2008 йилда қўшимча омонатларни қўйиш ҳисобига 100,0 млрд. сўмга етказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки, қўшимча омонатларни қўйиш Халқ банки таъсисчиларининг улушларига пропорционал равишда қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - 45,9 млрд. сўм, шу жумладан, Халқ банкига ажратилган Нарх-навони тартибга солиш жамғармаси ссудаси бўйича қарз маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг давлат бюджетига ўтказиладиган фойдасининг бир қисми, шунингдек 2008 йил мобайнида Халқ банкига бериладиган солиқ имтиёзлари натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан 1,5 млрд. сўм;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - ўз фойдаси ҳисобидан 44,1 млрд. сўм, шу жумладан, 2005-2006 йилларда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг фаолият кўрсатиши бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан 6,1 млрд. сўм.


3. Халқ банки 2010 йилнинг 1 январигача бюджетга тўланадиган солиқларнинг барча турларидан, шунингдек олиб келинадиган банк ускуналари ва технологиялари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин, солиқдан озод этиш натижасида бўшайдиган маблағлар эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Халқ банки низом жамғармасидаги улушини шакллантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 3-4-сон, 10-модда











































Время: 0.0182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск