ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2008 й. 253-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
20.11.2008 й.
N 253
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"БАНК ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 1999 ЙИЛ 15
ЯНВАРДАГИ 24-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Пахта-банк" ва "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат
банкларининг инвестиция фаоллигини янада ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 8 октябрдаги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта-банк" ва "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банкларининг инвестиция фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 8 октябрдаги ПҚ-975-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарорида:
а) 1-банд чиқариб ташлансин;
б) 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"битта акциядорнинг ёки ўзаро боғлиқ акциядорлар гуруҳининг банк устав капиталидаги улуши (давлат улушидан ташқари) устав капитали умумий миқдорининг 25 фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу норма хусусий банкларга ва хорижий капитал иштирокидаги банкларга татбиқ этилмайди".
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 47-сон, 464-модда.