ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Ломбардлар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 22.05.2008 й. 1815-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 19.04.2008 й. 10/3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 22 майда 1815-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2008 йил 19 апрелдаги

10/3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" Қонунига мувофиқ, кредит уюшмаларини тугатиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2. Кредит уюшмасини тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.


III. КРЕДИТ УЮШМАЛАРИНИ ТУГАТИШ


1-§. Кредит уюшмаларини тугатиш асослари


32. Кредит уюшмасини ихтиёрий равишда тугатиш кредит уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг қарори қабул қилинган ҳолда амалга оширилади. Мазкур қарорда тугатувчи - тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари) (бундан кейинги ўринларда тугатувчи деб юритилади) кўрсатилади.

33. Тугатувчи кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишида уюшма Кенгаши таклифига мувофиқ тайинланади.


34. Кредит уюшмаси томонидан унинг ихтиёрий равишда тугатилаётганлиги тўғрисидаги кредит уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг қарори ва лицензиянинг асл нусхаси Марказий банкка тақдим этилади.


35. Суд қарори асосида кредит уюшмаси кредиторларнинг талабини қондира олмаган тақдирда кредиторларнинг аризаси ёки тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлганда кредит уюшмасининг мурожаатига мувофиқ банкрот деб тан олинади.

Кредит уюшмасининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

36. Марказий банкнинг кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинганда, ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида Кенгаш кредит уюшмаси аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиради, унда кредит уюшмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва тугатувчи таркиби тасдиқланади. Тугатувчи таркиби тасдиқлангунга қадар кредит уюшмасининг барча молиявий операциялари тўхтатилади.


37. Кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида Марказий банк томонидан қабул қилинган қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиниши мумкин.



2-§. Кредит уюшмасини тугатиш тартиби


38. Кредит уюшмасини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган ёки Марказий банк Бошқарувининг кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори кредит уюшмаси раҳбариятига топширилган кундан бошлаб кредит уюшмасини тугатиш жараёни якунлангунча:

уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши, бошқа бошқарув органлари ва мансабдор шахсларининг ваколатлари тўхтатилади, шу жумладан, уларнинг мулкни тасарруф этиш ва мажбуриятларни бажариш ҳуқуқлари бекор қилинади, кредит уюшмасини тугатиш ва тугатувчи таркибини тасдиқлаш мақсадларида аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ кенгаш ваколатлари бундан мустасно;

барча мажбуриятларни, шунингдек муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади;

кредит уюшмасига тегишли мулкий хусусиятга эга бўлган барча талаблар фақат тугатувчи номига билдирилиши ҳамда мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатларда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин;

тугатиш жараёни бошлангунга қадар судда қабул қилинган қарорлар ва тугатилаётган кредит уюшмасига нисбатан мулкий талабларга оид суднинг ижро ҳужжатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида ижро этилиши учун тугатувчига топширилади.


39. Кредит уюшмасини тугатиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар тугатилаётган кредит уюшмаси ҳисобидан амалга оширилади.


40. Кредит уюшмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг, Марказий банк томонидан кредит уюшмаси тугатиш жараёнида эканлиги бўйича маълумотлар кредит уюшмалари Давлат реестрига ёзув киритилади.


41. Тугатувчи тайинлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиладиган камида иккита даврий босма нашрда кредит уюшмасини тугатиш бошланганлиги тўғрисидаги эълон тугатувчи томонидан чоп этилиши лозим. Эълонда кредиторлар томонидан талабларини баён этиш тартиби ва муддати кўрсатилиши шарт.

42. Талабларни баён этиш муддати тугатиш тўғрисида эълон чоп этилган кундан бошлаб 2 ойдан кам бўлмаслиги зарур.


43. Даврий босма нашрда чоп этилишидан ташқари, тугатувчи кредит уюшмасида тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида барча уюшма аъзоларини ва кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши лозим.


44. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб кредит уюшмаси ишларини бошқариш соҳасидаги барча ваколатлари унга ўтади. Тугатувчи кредит уюшмаси номидан бошқариш вазифалари бажарилишини ва кредит уюшмаси фаолиятини тугатиш билан боғлиқ бўлган барча ишларни амалга оширади.


45. Тугатувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кредит уюшмаси активларини аниқлаш ҳамда тугатиш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, мулк эгаси ва кредит уюшмаси бошқаруви органлари ваколатлари доирасида уларни тасарруф этиш;

кредит уюшмаси активлари ва мулкини захирага олиш;

кредит уюшмасининг ҳужжатлари ва мулки, шунингдек гаров таъминоти сифатида берилган бошқа мол-мулкларнинг бутлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;

тугатиш жараёнини амалга ошириш учун ходимларни шартнома асосида ёллаш (кредит уюшмаси кредиторларининг бу жараёнга ходимлар сифатида жалб этилиши мумкин эмас);

тугатилаётган кредит уюшмасининг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, меҳнатга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;

тугатилаётган кредит уюшмаси номидан судда қатнашиш;

депозитга пул қўйган кредит уюшмаси аъзолари ва кредиторларнинг талабларини қондириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи кредит уюшмасининг мулкини сотиш;

кредит уюшмаси номидан талаблар қўйиш, кредит уюшмаси кредиторлари талабларининг қонунийлигини аниқлаш ва қонуний деб топилган талабларни қондириш.


46. Тугатувчининг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

кредит уюшмаси активлари ва пассивларини тўлиқ назорат қилиш;

кредит уюшмаси ишларини бошқариш билан боғлиқ жавобгарлик;

кредиторларнинг талаблари тўла қондирилишини таъминлайдиган баҳода кредит уюшмаси активларини сотиш;

кредиторларга тўловларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш.


47. Тугатувчи ноқонуний ёки қасддан нотўғри қилинган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида кредит уюшмасига келтирилган зарар учун жавобгардир. Тугатувчи тугатиш билан боғлиқ нормадаги операция таваккалчилиги тоифасига кирувчи зарарлар учун жавоб бермайди.

49. Тугатувчи кредит уюшмасида тугатиш ишлари бошланганлиги ва унинг маблағларини олиш ёки кўчириш ишлари тугатувчининг рухсати билан амалга оширилиши ҳақида кредит уюшмасининг ҳисобварақлари очилган барча кредит ташкилотларини хабардор қилиши шарт.

Кредит уюшмасининг бошқа кредит ташкилотларида мавжуд бўлган барча ҳисобварақлари тугатувчи ихтиёрига ўтади.


50. Тугатувчи кредит уюшмасининг активлари устидан кредит уюшмасини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб, хавфсизлик хизмати ва бошқа мавжуд воситалардан фойдаланган ҳолда унинг барча бинолари, мол-мулки ва жиҳозлари бутлигини ҳамда қимматбаҳо буюмлар (нақд пул, қимматли қоғозлар, автомобиллар ва ҳ. к.) назоратини таъминлаши шарт.


51. Кредит уюшмасининг барча ишлари, жумладан тугатиш жараёни бошлангунга қадар қабул қилинган, аммо ҳисобвараққа кирим қилинмаган депозитлар ва кредитларни қоплаш учун олинган маблағларга доир ишлар ниҳоясига етказилиши ҳамда белгиланган тартибда тегишли дафтарларга киритилади.


52. Кредит уюшмаси томонидан хизмат кўрсатувчи банкка тугатувчи имзоларининг намуналари ва кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши қарорининг нусхаси тақдим этилади.

Кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши қарори банкка тақдим этилган кундан бошлаб кредит уюшмасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи тугатиш ҳисобварағи сифатида амал қилишни бошлайди ва активларни сотишдан келиб тушган маблағлар ҳамда кредит уюшмасининг барча маблағларининг ҳисоби талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағида олиб борилади.


53. Тугатувчи тугатиш санасига активларнинг баланс қиймати ва қисқача тавсифи кўрсатилган мулкнинг инвентаризация қилинишини ташкил этиши керак.


54. Кредит уюшмаси кассасидаги банкнотлар, тангалар ва уюшма ҳисобварақлардаги маблағлар шаклидаги молиявий активлар номинал қиймати бўйича баҳоланади.

Қимматли қоғозлар шаклидаги активлар баҳоси қимматли қоғозлар бозоридаги вазиятга боғлиқ ҳолда бозор баҳосида қайта баҳоланади.

Асосий қарз суммаси ва ҳисобланган фоизлардан келиб чиққан ҳолда кредитларнинг баҳоси бозор нархида аниқланади. Тугатувчи кредит ва сотиш кунигача ҳисобланган фоизлар миқдоридан таркиб топган номинал нархдан паст бўлган баҳода мазкур кредитлар сотилган ҳар бир ҳолат бўйича тугатиш ҳисоботида ёзма равишда асослар келтиради.


55. Номолиявий активларни (бинолар ва иншоотлар, транспорт воситалари, санъат асарлари, оргтехника, мебель, жиҳозлар ҳамда кредит уюшмасининг бошқа мулки) баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан ўтказилади. Тугатувчи номолиявий активлар баҳоланганидан кейин потенциал харидорларга активлар сотилиши кўзда тутилаётганлиги ҳақида хабар беради ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит уюшмаси мулкини сотади.

56. Активларнинг аниқланган ҳисоб-китоб баҳосидан паст бўлган баҳода сотилган тақдирда, тугатувчи мазкур операция бўйича маълумотларни ёзма равишда тугатиш ҳисоботида акс эттириши лозим.


57. Мол-мулкнинг инвентаризацияси тугаганидан ҳамда кредиторлар талабларининг муддати ўтганидан сўнг тугатувчи қуйидагиларни ўз ичига олган оралиқ балансни тузади:

тугатилаётган кредит уюшмаси тўғрисидаги маълумот;

кредит уюшмаси мол-мулкининг таркиби;

кредиторлар қўйган талабларнинг рўйхати;

ҳар бир бажарилган талабни кўриб чиқиш натижалари.


58. Оралиқ тугатиш баланси кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.


59. Тугатилаётган кредит уюшмасининг оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кундан бошлаб уюшма кредиторлари талабларининг қондирилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатувчи томонидан оралиқ тугатиш балансига мувофиқ амалга оширилади.

Кредит уюшмаси аъзолари бўлган жисмоний шахслар ўз омонатларини олишда устуворликка эгадирлар.


60. Кредиторларнинг талаблари тугатувчи томонидан асоссиз деб топилган бўлса, уларни қондиришдан бош тортилиши мумкин.


61. Кредиторлар талабларини қондириш рад этилганлиги тўғрисида, сабаблари кўрсатилган ҳолда уларнинг манзилига ёзма тарзда хабарнома жўнатилади.

Кредитор талабларини қондириш рад этилган ёки уни кўриб чиқишдан бош тортилган ҳолда, у тугатувчига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.


62. Тугатилаётган кредит уюшмасининг мулки етарли бўлмаган тақдирда, кредиторларнинг талабларини қондириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шунингдек кредитор даъво билан судга мурожаат қилмаган, тугатувчи тан олмаган бўлса, уларнинг талабларини қондириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


63. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб ишлари якунланганидан сўнг тугатувчи тугатиш балансини тузади, уни кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлайди.


64. Кредиторлар ўртасидаги мажбуриятлар қопланиб бўлинганидан сўнг, тугатиш балансига мувофиқ кредит уюшмасининг қолган маблағлари кредит уюшмаси аъзолари ўртасида уларнинг пай бадалларига мутаносиб равишда тақсимланади.


65. Тугатиш ишлари якунланганидан сўнг тугатувчи Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

умумий йиғилишнинг кредит уюшмасини тугатиш тўғрисидаги баённомаси;

умумий йиғилишнинг тугатувчини тайинлаш тўғрисидаги қарори;

кредит уюшмасининг тугатилиши тўғрисидаги даврий босма нашрларда чоп этилган маълумотларнинг нусхалари;

кредит уюшмасининг охирги иш куни санасига баланси;

тугатиш баланси;

кредит уюшмасининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси;

йўқ қилиш учун кредит уюшмаси ҳужжатлари ва йиғмажилдлари топширилганлиги тўғрисида далолатнома;

ҳужжатларни архивда сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси;

тугатиш ҳисобварағи ёпилгани ҳақидаги банк маълумотномаси.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


66. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тугатилган кредит уюшмаларини Кредит уюшмаларининг давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.

67. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Кредит уюшмаларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилганидан кейин, кредит уюшмасини тугатиш тамомланган ҳисобланади.

Тугатиш натижасида фаолияти тугатилган кредит уюшмалари тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 195-модда.











































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск