язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Марказий банк Бошқарувининг 228-В-4-сон, Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2006-12-сон "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 30.10.2006 й. Қарори (АВ томонидан 07.11.2006 й. 1216-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.11.2006 й.

N 1216-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.10.2006 й.

N 228-В-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

30.10.2006 й.

N 2006-12

ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни

чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш

(бекор қилиш) тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 17 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-475-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисидаги низомга (2003 йил 12 февраль, рўйхат рақами 1216) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                   Ф. Муллажонов


Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

Маркази бош директори                                                      К. Толипов





Қарорга

ИЛОВА



"Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни

чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш

(бекор қилиш) тартиби тўғрисида"ги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Облигацияларни фақат очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган ва охирги уч йил мобайнида аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган рентабеллик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик ва ликвидлик жиҳатидан ижобий кўрсаткичларга эга бўлган, шунингдек мустақил рейтинг баҳосини олган банклар чиқаришлари мумкин.

Облигацияларни чиқариш ҳуқуқига Марказий банк томонидан ўрнатилган регулятив капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳажмда ўз капиталини шакллантирган банклар эга бўладилар.

Облигациялар чиқариш банк томонидан облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган кунга аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз капитали миқдори доирасида амалга оширилади".


2. Қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:

"Облигациялар чиқарилаётганда инвесторларга тегишли маблағларни тўлаш бўйича тўлов агенти вазифаси банк-эмитент ўзи ёки бошқа банкларни жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 449-модда.