язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Марказий банк Бошқарувининг 228-В-3-сон, Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2006-02-сон "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 28.02.2006 й. Қарори (АВ томонидан 10.03.2006 й. 1216-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.03.2006 й.

N 1216-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.02.2006 й.

N 228-В-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

28.02.2006 й.

N 2006-02

ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни

чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш

(бекор қилиш) тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 20 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида" ва "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида" қонунларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-56-сон қарори ва 2005 йил 14 июндаги "Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-3618-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисида низомга (2003 йил 12 февраль, рўйхат рақами 1216-сон - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, февраль, 3-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                       Ф. Муллажонов



Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази бош директори                                                       М. Юнусматов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 10-сон, 79-модда.