Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2000 й. 171-сон "Валюта ва экспорт-импорт операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисобот тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2000 й.

N 171



ВАЛЮТА ВА ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ

БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Валюта бозорини эркинлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, экспорт-импорт операциялари бўйича божхона тўловларини ҳисоблаб чиқиш ва ҳисоб-китоб тартибини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

банклараро валюта бозорида белгиланадиган биржадан ташқари валюта курсини қайд этиш ва эълон қилиш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, кўрсатиб ўтилган тартиб 2000 йил 1 майдан жорий қилинишини таъминласинлар;

хорижий валютадаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарлар ва хизматлар нархларининг асоссиз, сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик ва бундай уринишларнинг олдини олиш бўйича зарур комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар, бунда ижтимоий аҳамиятли товарлар нархларига алоҳида эътиборни қаратсинлар.

4-5. Маҳфий.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., 4-сон, 22-модда.


















Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск