язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2002 й. 338-сон "Миср Араб Республикасига элчихона қурилиши учун ер участкасини мулк қилиб сотиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.2002 й.

N 338


МИСР АРАБ РЕСПУБЛИКАСИГА ЭЛЧИХОНА

ҚУРИЛИШИ УЧУН ЕР УЧАСТКАСИНИ

МУЛК ҚИЛИБ СОТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасидаги дипломатия ваколатхоналари ва халқаро ташкилотларнинг иш шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 14 ноябрдаги ПФ-1287-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган майдони 0,35 гектар бўлган ер участкасини Миср Араб Республикаси элчихонасининг қурилиши учун Миср Араб Республикасига 637280 АҚШ долларига мулк қилиб сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган ер участкаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Миср Араб Республикаси Элчихонаси билан олди-сотди шартномаси тузсин;

кўрсатиб ўтилган ер участкаси юзасидан Миср Араб Республикасининг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат далолатномасини белгиланган тартибда берсин.


3. Ер участкасини Миср Араб Республикасига сотишдан олинган валюта тушуми (белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига йўналтириладиган 5 фоиз миқдордаги маблағлардан ташқари) метронинг Юнусобод йўналиши учун бутловчи буюмлар харид қилишга валюта контрактлари бўйича кредиторлик қарзларни узишда мақсадли фойдаланиш учун истисно тариқасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига йўналтирилсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ер участкасига мулкчилик ҳуқуқининг ўтишини рўйхатдан ўтказсин ва олди-сотди шартномаси шартларига мувофиқ ер участкасини ва ёндош ҳудудни тайёрлаш ишларини амалга оширсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.М. Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 19-сон