язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Халқаро молиявий-иқтисодий ҳамкорлик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2002 й. 417-сон "Section 416 (b)" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2002 й.

N 417


"SECTION 416 (B)" ДАСТУРИ БЎЙИЧА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

ТЎҒРИСИДАГИ ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 4 апрелдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган тадбирлар доирасида "Section 416 (b)" дастури бўйича Ўзбекистон Республикасига берилган АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги грантининг самарали ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида "Section 416 (b)" дастури бўйича беғараз асосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин, битимга мувофиқ АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 56 минг тонна соя, 30 минг тонна буғдой ва 5 минг тонна қуруқ сут етказиб берилади.


2. Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган ҳукуматлараро битим қоидаларига мувофиқ:

56 минг тонна соя ва 30 минг тонна буғдой ички бозорда очиқ танлов савдолари (тендер) ўтказиш йўли билан сотилади, уларни сотишдан олинган маблағлар хусусий секторни ривожлантиришни рағбатлантириш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга доир самарали лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшма дастурларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;

4500 тонна қуруқ сут қайта ишлашга ва тайёр сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилади, кейинчалик улар Ўзбекистон Республикаси минтақаларидаги мактаб-интернатлар, болалар уйлари, тиббий ва ижтимоий муассасалар ўртасида тақсимланади;

500 тонна қуруқ сут бошланғич синфлар ўқувчиларини қўшимча овқат билан таъминлаш дастурини амалга ошириш учун Американинг "Лэнд ОЛейкс" ноҳукумат ташкилотига  берилади.


3. Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонасига барча зарур товар жўнатиш, товар ва транспорт ҳужжатларини, шу жумладан Буғдойни текшириш федерал хизматининг сифат сертификатларини расмийлаштириш учун "Section 416 (b)" дастури бўйича юк жўнатувчи вазифаси юклансин.


4. "Section 416 (b)" дастури доирасида товарларнинг ўз вақтида етказиб берилиши учун соя  бўйича  "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси, буғдой бўйича "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, қуруқ сут бўйича - "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси масъул этиб белгилансин.

"Section 416 (b)" дастури доирасида товарлар етказиб бериш учун масъул бўлган мазкур идоралар юкларнинг ташишнинг бутун йўналиши бўйича мумкин бўлган хавфлардан ўз вақтида суғурта қилинишини таъминласинлар.

"Ўзташқитранс" давлат-акциядорлик компаниясининг "UVT Insuranсe" СК шўъба корхонаси "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси ва "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси билан юкларни ташишни суғурта қилиш юзасидан шартномалар тузсин.


5. "Section 416 (b)" дастури бўйича етказиб бериладиган соя ва буғдойни сотишга доир тендер комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тендер комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг "Ўзтендерконсалтинг" агентлиги  билан биргаликда 2002 йил декабрь 2003 йил январда "Section 416 (b)" дастури доирасида Ўзбекистон Республикасига келтириладиган соя дуккаклари ва буғдойни сотиш бўйича танлов савдолари (тендер) ўтказсин, уларда кичик ва ўрта корхоналарнинг қатнашишини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

танлов савдолари (тендер)га қўйиладиган соя ва буғдойнинг бошланғич нархларини юкни суғурта қилиш ва жойлаш жойларига етказиб бериш бўйича амалдаги харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиласин;

"Section 416 (b)" дастури доирасида келтириладиган соя ва буғдойни сотишдан тушадиган маблағларни, улардан "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси ва  "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясининг юкни суғурта қилиш бўйича амалдаги чиқимларини чегирган ҳолда жамлаш учун махсус ҳисоб рақами очсин.


7. Соя ва буғдойни тендер асосида сотишдан олинадиган маблағлардан фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга доир тадбирлар ва лойиҳаларни маблағ билан таъминлашда самарали фойдаланилишини таъминлаш учун Ўзбекистон-Америка  қўшма ишчи гуруҳи тузилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Қўшма ишчи гуруҳнинг Ўзбекистон томонидан вакиллари таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қўшма ишчи гуруҳ қарорларига мувофиқ, "Section 416(b)" дастури бўйича олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан  миллий валютада жамланган  маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги  вилоятлар ҳокимликлари ва "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси билан биргаликда сут маҳсулотларини республика минтақаларидаги мактаб-интернатлар, болалар уйлари, тиббий ва ижтимоий муассасалар ўртасида тақсимлашнинг келишилган жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва  тасдиқласинлар, улардан мақсадли фойдаланилишини қаттиқ назорат қилсинлар.

"Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси қуруқ сутнинг қайта ишланишини, сут маҳсулотлари сақланишини ҳамда уларнинг республика мактаб-интернатлари, болалар уйлари, тиббий  ва ижтимоий муассасалар ўртасида тасдиқланган жадвалларга мувофиқ тақсимланишини таъминласин.


9. "Section 416(b)" дастури бўйича импорт қилинаётган товарлар божхона тўловларидан, шу жумладан божхонада расмийлаштириш йиғимларидан, шунингдек хорижий суғурта компанияларининг даромадлари Ўзбекистон Республикасидаги тўлов манбаида даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "Section 416(b)" дастури доирасида келтириладиган юкларнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М. Ғаниев ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 декабрдаги

417-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Section 416(b)" дастури доирасида Ўзбекистон

Республикасига келтириладиган соя ва буғдойни

сотиш бўйича тендер комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Абдуллаева Ш.Р.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари, комиссия раиси


2.

Қудратов Ғ

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари


3.

Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


4.

Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари


5.

Ғуломов Р.А.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


6.

Абдуалиев А.Ҳ.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг бош мутахассиси


7.

Абдусаматов Б.Х.

-

"Ўзбектендерконсалтинг" агентлигининг бош директори


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 декабрдаги

417-сон қарорига

2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришга

кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи

гуруҳининг  Ўзбекистонга оид қисми

ТАРКИБИ

1.

Гуськова Т.Н.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


2.

Салимов А.Ҳ.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


3.

Жўраев А.М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


4.

Қодиров Ф.А.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг ташқи савдо бошқармаси бошлиғи