язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Хўжалик процессуал кодексининг

олдинги таҳрири




ЎзР 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон Қонунидан олдинги таҳрири



150-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳал қилув қарори ноаниқ бўлган тақдирда,низони ҳал қилган хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг ёки суд ижрочисининг аризасига кўра, ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда тушунтириб беришга, шунингдек ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан йўл қўйилган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни, ҳал қилув қарорининг моҳиятига тегмаган ҳолда, тузатишга ҳақлидир. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



210-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ижро варақаси ундирувчига суд ҳужжати қонуний кучга киргандан кейин берилади. Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловларни ундиришга қаратилган ижро варақаси давлат солиқ хизмати органига, бюджетга ўзга маблағларни ундиришга қаратилган ижро варақаси эса, қарздор турадиган жойдаги суд ижрочисига юборилади. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



217-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ҳамда қарздорга, шунингдек суд ҳужжатини ижро этиш суд ижрочисининг иш юритувида бўлса, суд ижрочисига юборилади. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 12.04.2017 й. ЎРҚ-428-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модданинг олдинги таҳрири


1-модда. Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи


Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб хўжалик судига ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.

Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.

Хўжалик судига мурожаат қилиш ушбу Кодексда белгиланган шаклларда амалга оширилади. Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар хўжалик судига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин. (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



26-модда матнининг олдинги таҳрири


Хўжалик судига тааллуқли ишлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар хўжалик судлари томонидан кўрилади, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судловига тегишли ишлар бундан мустасно.

Олий хўжалик суди қуйидагиларни кўради:

республика бошқарув органлари билан вакиллик ва ижроия ҳокимияти маҳаллий органлари ўртасидаги иқтисодий битимлардан келиб чиқадиган низолар;

ҳокимият олий органларининг норматив характерга эга бўлмаган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар.

Олий хўжалик суди алоҳида ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ҳар қандай ишни исталган хўжалик судидан олиб қўйиш ва уни биринчи инстанция бўйича ўзининг иш юритишига қабул қилишга, ишни бир хўжалик судидан бошқасига ўтказишга ҳақли.



43-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига даъво аризасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судига эса - тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари тақдим этади.



157-модданинг олдинги таҳрири


157-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўрувчи хўжалик суди

(ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)


Апелляция шикояти (протести)ни биринчи инстанцияда ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судининг апелляция инстанцияси кўради.



173-модда матнининг олдинги таҳрири


Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилган шахслар хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанциясининг қарори устидан кассация шикояти, прокурор эса кассация протести беришга ҳақлидир. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



174-модданинг олдинги таҳрири


174-модда. Кассация инстанциясида қабул қилинган қарорларнинг

қонунийлигини текширувчи хўжалик судлари


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари томонидан биринчи ва апелляция инстанцияларида қабул қилинган ҳал қилув қарорлари ва қарорларнинг қонунийлигини текширади.

Олий хўжалик судининг Раёсати шу суд томонидан биринчи инстанцияда қабул қилинган ҳал қилув қарорларининг қонунийлигини текширади.



175-модда матнининг олдинги таҳрири


Кассация шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига ҳал қилув қарори, қарор қабул қилган хўжалик суди орқали берилади.

Ҳал қилув қарори, қарор қабул қилган хўжалик суди шикоят (протест) тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига иш билан бирга юбориши шарт.



176-модда матнининг олдинги таҳрири


Кассация шикояти (протести) хўжалик судининг ҳал қилув қарори ёки апелляция инстанциясининг қарори қонуний кучга кирганидан кейин бир ой давомида берилиши мумкин.



177-модда биринчи қисм 3) бандининг олдинги таҳрири


3) устидан шикоят (протест) берилаётган ҳал қилув қарорининг ёки қарорни қабул қилган хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами ва ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинган сана, низо предмети;



182-модда матнининг олдинги таҳрири


Ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанциясининг хўжалик суди биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг, қарорнинг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли.



185-модда матнининг олдинги таҳрири


Хўжалик судининг ҳал қилув қарори ёки апелляция инстанциясининг қарори устидан кассация шикояти (протести) иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти (протести) унинг Раёсати томонидан бир ойлик муддатда кўрилади.



187-модда 1) бандининг олдинги таҳрири


1) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;



187-модда 2) бандининг олдинги таҳрири


2) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва(ёки) апелляция инстанциясининг қарорини тўла ёки қисман бекор қилиш ҳамда янги қарор қабул қилишга;



187-модда 3) бандининг олдинги таҳрири


3) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини, ушбу Кодекс 188-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, бекор қилиш ҳамда ишни ҳал қилув қарори ва (ёки) қарори бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига янгидан кўриш учун топширишга; (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонуни таҳриридаги банд)



187-модда 4) бандининг олдинги таҳрири


4) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини ўзгартиришга;



187-модда 5) бандининг олдинги таҳрири


5) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини ва (ёки) апелляция инстанциясининг қарорини тўла ёки қисман бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш ёхуд даъвони тўла ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;



187-модда 6) бандининг олдинги таҳрири


6) аввал қабул қилинган ҳал қилув қарорларидан ёки қарорлардан бирини кучда қолдиришга.



188-модданинг олдинги таҳрири


188-модда. Ҳал қилув қарорини ўзгартириш

ёки бекор қилиш асослари


Моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, агар бу бузилиш нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши қуйидаги ҳолларда ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади:

1) иш хўжалик суди томонидан ноқонуний таркибда кўрилган бўлса;

2) иш хўжалик суди томонидан ишда иштирок этувчи, мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан биронтасининг йўқлигида кўрилган бўлса;

3) ишни кўришда суд иши юритиладиган тил тўғрисидаги қоидалар бузилган бўлса;

4) хўжалик суди ҳал қилув қарорини ёки қарорни қабул қилишда қайси қонун ҳужжатига амал қилганлиги ҳал қилув қарорида ёки қарорда кўрсатилмаган бўлса;

5) хўжалик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилган бўлса; (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

6) ҳал қилув қарори ёки қарор судьялардан бири томонидан имзоланмаган бўлса ёхуд ҳал қилув қарори ёки қарорда кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланган бўлса;

7) ҳал қилув қарори ишни кўрган суд таркибига кирмаган судьялар томонидан қабул қилинган бўлса;

8) ишда суд мажлисининг баённомаси бўлмаса ёки у ушбу Кодекс 134-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахс томонидан имзоланмаган бўлса;

9) хўжалик суди арз қилинган талаб бўйича қарор қабул қилмаган бўлса. (ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



189-модда матнининг олдинги таҳрири


Кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилиниб, у барча судьялар томонидан имзоланади.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

1) қарорни қабул қилган хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами ва қарор қабул қилинган сана, қарорни қабул қилган суд таркиби, мажлисда ҳозир бўлган шахсларнинг фамилиялари ва ваколатлари;

2) кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи;

3) ишни биринчи ва апелляция инстанцияларида кўрган хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами, ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинган сана, уни қабул қилган судьяларнинг фамилиялари;

4) қабул қилинган ҳал қилув қарори, қарор мазмунининг қисқача баёни;

5) ҳал қилув қарори, қарорнинг қонунийлигини текшириш тўғрисида масала қўйилишига сабаб бўлган асослар;

6) кассация шикояти (протести) юзасидан мулоҳазада баён қилинган важлар;

7) мажлисда ҳозир бўлган шахсларнинг тушунтиришлари;

8) хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахслар асосланган қонун ҳужжатларини қўлламаслигининг сабаблари, шунингдек, суд қарорни қабул қилишда амал қилган қонун ҳужжатлари;

9) биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилганда ёки ўзгартирганда кассация инстанцияси суди биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судининг хулосаларига рози бўлмаганлигининг сабаблари;

10) кассация шикоятини (протестини)кўриш натижалари бўйича хулосалар;

11) агар иш янгидан кўриш учун топширилаётган бўлса, ишда иштирок этаётган шахслар ва хўжалик суди томонидан бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар;

12) ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларининг тақсимланиши.

Қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, қарор ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин. (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг устидан шикоят қилиш мумкин эмас.



191-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Хўжалик судининг ажримлари устидан тушган кассация шикояти (протести) суднинг ҳал қилув қарорлари ва қарорлари устидан тушган кассация шикоятларини кўриш учун назарда тутилган тартибда кўрилади.



193-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай хўжалик суди қабул қилган ҳал қилув қарорлари ва қарорлар устидан протест келтиришга ҳақли, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг қарорлари бундан мустасно.



195-модданинг олдинги таҳрири


195-модда. Ишларни протестлар бўйича назорат

тартибида кўрувчи хўжалик суди


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раёсати барча хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари ва қарорлари устидан келтирилган протестлар бўйича ишларни назорат тартибида кўради.



198-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсати протестни кўришда Олий хўжалик суди судьясининг ишнинг ҳолатлари ва протест важлари тўғрисидаги маърузасини эшитади.

Тушунтиришлар бериш учун Раёсат мажлисига ишда иштирок этувчи шахслар чақирилиши мумкин. Бундай ҳолда уларга Раёсат мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабарномалар юборилади. Уларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсиқ бўлмайди.

Ишни назорат тартибида кўришда Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ёки унинг ўринбосари иштирок этиб, ўзи келтирган протестни қувватлайди ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раиси ёки унинг ўринбосари келтирган протест бўйича кўрилаётган иш юзасидан хулоса беради.



201-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раёсати ишни назорат тартибида кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилади. Агар Раёсатнинг ҳозир бўлган аъзоларидан кўпчилиги ёқлаб овоз берса, қарор қабул қилинган ҳисобланади. Раёсат аъзолари овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас.

Раёсат қарори Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси томонидан имзоланади.

Раёсат қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.

Раёсат қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса, қарор ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин. (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модда биринчи қисм 4) бандининг олдинги таҳрири


4) иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, шу жумладан, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно. (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



155-15-модда биринчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) фаолиятни тугатиш, атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги аризага - таъсис ҳужжатларининг ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; ташкилот ёки фуқаро томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг фаолиятни тугатиш, атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш учун асос бўладиган тарзда бузилганлигини тасдиқловчи далиллар;



155-15-модда биринчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш тўғрисидаги аризага - таъсис ҳужжатларининг ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; ташкилот ёки фуқаро томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш учун асос бўладиган тарзда бузилганлигини тасдиқловчи далиллар;




ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунидан олдинги таҳрири



155-15-модда 3) бандининг олдинги таҳрири


3) банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризага - солиқ тўловчи томонидан солиқ текширувини ўтказишга тўсқинлик қилинганлигини ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудни, биноларни, шу жумладан жойларни текшириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганлигини тасдиқловчи далил;




ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунидан олдинги таҳрири



76-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш чоралари ҳакамлик муҳокамаси тарафининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризасига кўра ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёхуд жавобгар жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёинки жавобгарнинг мол-мулки турган жойдаги хўжалик суди томонидан ариза хўжалик судига келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмасдан тарафларни хабардор қилмаган ҳолда кўрилиши мумкин. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризага даъвонинг ҳакамлик судига тақдим этилганлигини исботловчи далиллар, ҳакамлик судининг даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги ажрими илова қилинади. (ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



156-модда матнининг олдинги таҳрири


Ишда иштирок этувчи шахслар хўжалик судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш (протести келтириш)га ҳақлидир.



170-модда иккинчи қисм 4-бандининг олдинги таҳрири


4) суд ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса. Ушбу шахслар бундай ҳал қилув қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлидир;



173-модда матнининг олдинги таҳрири


Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанциясининг қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар кассация шикояти беришга, прокурор эса - кассация протести келтиришга ҳақлидир.



188-модда учинчи қисм 5-бандининг олдинги таҳрири


5) хўжалик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори ёки қарор қабул қилган бўлса. Мазкур шахслар бундай ҳал қилув қарори ёки қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли;




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



124-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ишда иштирок этувчи шахслар судда кўриладиган вақт ва жой тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади.



148-модда матнининг олдинги таҳрири


Хўжалик судининг ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади.



153-модда матнининг олдинги таҳрири


Хўжалик суди алоҳида ҳужжат тариқасида ажрим чиқарган ҳолларда у ишда иштирок этувчи шахсларга ва унга дахлдор бошқа шахсларга чиқарилгандан кейин беш кунлик муддатда юборилади ёки тилхат олиб топширилади.

Ушбу Кодексга мувофиқ устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган ажримлар ишда иштирок этувчи шахсларга ва унга дахлдор бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади.



171-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарор қабул қилинган кунидан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади.



189-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади.



201-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Раёсат қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади.



215-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза суд ҳужжатини қабул қилган хўжалик судига ёки ижро этиш жойи бўйича хўжалик судига берилади. Ариза хўжалик судининг мажлисида ундирувчи ва қарздор топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабардор қилинган ҳолда кўрилади. Бироқ уларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



217-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш уни ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш масалалари хўжалик судининг мажлисида, ундирувчи ва қарздор топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали хабардор қилинган ҳолда кўрилади. Бироқ, уларнинг ҳозир бўлмаслиги аризани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. (ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 18.09.2012 й. ЎРҚ-335-сон Қонунидан олдинги таҳрири



152-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Агар хўжалик низосини кўриб чиқиш чогида суд мансабдор шахс хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа: у жиноят иши қўзғатади ҳамда етказилган зарар ундирилишини таъминлаш учун унга тегишли мол-мулкни хатлаб қўяди. (ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 01.06.2010 й. ЎРҚ-250-сон Қонунидан олдинги таҳрири



47-модда матнининг олдинги таҳрири


Хулоса бериш учун махсус билимга эга бўлган ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд томонидан тайинланган шахс хўжалик судида эксперт сифатида иштирок этиши мумкин.

Экспертиза ўтказиш топширилган шахс хўжалик суди чақирувига биноан келиши ва қўйилган саволлар бўйича судга холис хулоса бериши шарт.

Агар хулоса бериш учун зарур бўлса, эксперт иш материаллари билан танишиш, хўжалик суди мажлисларида иштирок этиш, саволлар бериш, суддан қўшимча материаллар беришни сўраш ҳуқуқига эга.

Эксперт била туриб ёлғон хулоса бергани, хулоса беришдан бош тортгани учун жиноий жавобгарликка тортилади.

Агар экспертга тақдим этилган материаллар етарли бўлмаса ёки эксперт ўз зиммасига юклатилган вазифани бажариш учун зарур билимларга эга бўлмаса, у хулоса беришдан воз кечишга ҳақли.



68-модданинг олдинги таҳрири


68-модда. Экспертиза ўтказиш тартиби


Экспертиза хўжалик суди топшириғига кўра экспертиза муассасаларининг ходимлари ёки бошқа мутахассислар томонидан ўтказилади. Экспертизани ўтказиш бир неча экспертга топширилиши мумкин.

Экспертиза хўжалик судининг мажлисида ёки, агар текширишнинг хусусиятига кўра зарур бўлса ёхуд материалларни мажлисда текшириш учун олиб келиш мумкин бўлмаса ёки уларни олиб келиш қийин бўлса, мажлисдан ташқарида ўтказилади. Ишда иштирок этувчи шахслар экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлишга ҳақлидирлар. Бундай иштирок этиш ёки экспертизани суд мажлисидан ташқарида ўтказиш экспертларнинг нормал ишлашига халақит бериши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Агар экспертизани ўтказиш икки ёки ундан ортиқ экспертга топширилган бўлса, улар ўзаро кенгашишга ҳақлидир. Агар экспертлар умумий хулосага келсалар, улар битта умумий хулоса берадилар. Бошқа экспертларнинг фикрига қўшилмаган эксперт алоҳида хулоса беради.



69-модданинг олдинги таҳрири


69-модда. Экспертнинг хулосаси


Эксперт ёзма шаклда хулоса беради.

Экспертнинг хулосаси ўтказилган текширишларнинг батафсил баёнини, улар натижасида чиқарилган хулосаларни ва хўжалик суди томонидан қўйилган саволларга жавобларни ўз ичига олган бўлиши лозим. Агар эксперт экспертиза ўтказаётганида ўзига қўйилган саволларда кўрсатилмаган, лекин иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқласа, шу ҳолатлар тўғрисидаги фикрларини ўз хулосасига киритишга ҳақли.

Экспертнинг хулосаси хўжалик судининг мажлисида текширилади ҳамда бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланади.

Экспертнинг хулосаси етарлича аниқ ёки тўлиқ бўлмаса, хўжалик суди қўшимча экспертиза тайинлаши, уни ўтказишни ўша ёки бошқа экспертга топшириши мумкин.

Хўжалик суди экспертнинг хулосасига қўшилмаса, ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра қайта экспертиза тайинлаши, уни ўтказишни бошқа экспертга топшириши мумкин.




ЎзР 14.01.2009 й. ЎРҚ-199-сон Қонунидан олдинги таҳрири



210-модда иккинчи қисми иккинчи жумласининг олдинги таҳрири


Пул маблағларини бюджет даромадига ундириш учун ижро варақаси қарздор турадиган жойдаги солиқ органига юборилади.



211-модда матнининг олдинги таҳрири


Агар суд ҳужжати бир неча даъвогар фойдасига ёки бир нечта жавобгарга қарши қабул қилинган бўлса ёхуд ижро турли жойларда амалга оширилиши керак бўлса, ижро варақалари суд ҳужжатининг қайси қисми ушбу ижро варақаси бўйича ижро этилиши кўрсатилган ҳолда берилади.



217-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ҳамда қарздорга юборилади.




ЎзР 29.09.2008 й. ЎРҚ-184-сон Қонунидан олдинги таҳрири



197-модданинг олдинги таҳрири


197-модда. Протест келтириш


Протест келтириш учун асослар мавжуд бўлганда, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси муносабати билан ушбу Кодекснинг 193-моддасида кўрсатилган мансабдор шахс протест келтиради ва уни иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раёсатига юборади. Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорига ва қарорига протест келтириш тўғрисидаги ариза иш апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўрилганидан кейин берилиши мумкин. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги жумла) Протест келтириш учун асослар йўқлиги тўғрисида ариза берган шахс хабардор қилинади.

Протестнинг нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.

Назорат тартибида протест келтирган мансабдор шахс уни ишни кўриш бошланишидан аввал чақириб олишга ҳақли. Протест чақириб олингани тўғрисида ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинади.




ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонунидан олдинги таҳрири



91-модда биринчи қисми 6 ва 7-бандларининг олдинги таҳрири


6) ҳакамлар судининг қарорларини мажбурий ижро этиш варақасини бериш тўғрисидаги ариза;

7) ҳакамлар судининг қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ва ижро варақасини беришни рад этиш тўғрисидаги хўжалик судининг ажримлари устидан берилган апелляция ва кассация шикоятлари.




ЎзР 20.07.2006 й. ЎРҚ-43-сон Қонунидан олдинги таҳрири



19 модда матнининг олдинги таҳрири


Ишни кўришда иштирок этган судья, шу ишни бошқа инстанция судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.

Муайян инстанцияда ишни кўришда иштирок этган судья, ишни ўша инстанцияда такрор кўришда иштирок этиши мумкин эмас, янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш ҳоллари бундан мустасно.




ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



104-модда иккинчи қисми 5-бандининг олдинги таҳрири


5) ундириладиган сумманинг ҳисоб-китоби; 6) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати;